ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
156
ота-онанинг қаттиққўллиги, қўрқитилиши ёки қоронғи хонага қамаб
қўйилиши (тарбиялаш учун) сабабли нутқ равонлигини йўқотади ва
дудуқланиб гапира бошлайди.
Эслатиб ўтаман. Бош мияда нутқ учун жавоб берадиган 7 та
марказ бор. Бу марказлар 7 ёшгача ривожланиб ва шаклланиб боради.
Шунинг учун ҳам дудуқланиш 7 ёшгача бўлган болаларда кўп учрайди.
Демак, шу ёшгача бўлган болалар билан жуда эҳтиёт бўлиб мулоқотда
бўлиш, ривожланиб келаётган нутқ марказларига жиддий зиён етказа-
диган хатти-ҳаракатларга асло йўл қўймаслик керак.
Болани ким даволайди? Агар болада қўрқиш сабабли дудуқланиш
ривожланган бўлса, уни педагог-психолог ва логопед кўрикдан
ўтказади ва даволайди. Агар болада нутқ бузилишлари
бош мия
касалликлари (олигофрения, бош мия жароҳатлари ва ҳ.к.)
сабабли
ривожланган бўлса, уни невропа толог (нейропсихолог) ёки тиббий
психолог даво лайди. Бу ерда ҳам логопед (дефектолог)
даволаш
жараёнида албатта қатнашиши керак. Сўзларни тўғри талаффуз
қилишни фақат логопед ўргата олади. Болани мактаб ёшига етмасдан
даволаш зарур. Акс ҳолда унда бошқа руҳий жароҳатлар
ривож лана
бошлайди.
ОЛИГОФРЕНИЯ – АҚЛИЙ ЗАИФЛИКМИ?
Олигофрения – болаларда учрайдиган ақлий заиф лик. Унинг
сабаблари: туғруқнинг оғир ўти ши, эрта болалик даврида ўтказилган
бош мия нинг оғир касалликлари (менингит, энцефалит), бош мия
жароҳатлари ва қариндошлар орасида турмуш қуриш. Ҳомиладор аёл
аминокислоталар, глюкоза, витаминлар ва минерал моддаларга бой
бўлган озиқ-овқатларни етарли даражада истеъмол қилмаса ҳам ақлий
заиф бола туғилиши хавфи ошади. Ҳомиладор аёлни руҳан эзавериш
ҳам руҳий носоғлом боланинг дунёга келишига сабабчи бўла ди.
Баъзида олигофрения сабабини аниқлаш қийин.
Белгилари: ақлий заифлик ривожланаётганлиги, одатда, бола 2–3
ёшга етганда маълум бўлиб қола ди. Чунки боланинг нутқи 1 ёшдан
кейин чиқа бош лайди. Ота-она боланинг ўз тенгдошларидан орқада
қолиб бораётгани, ҳаракатлари йўқлиги, тили кеч чиқаётганига
эътибор қаратади. Масалан, бола 3 ёшга етса ҳам нутқи ривожланмай
қолади, ўйинчоқларга қизиқмайди, руҳий фаоллиги ўта суст бўлади.
Бундай болаларнинг аксарияти жисмонан нимжон ҳам бўлишади.
Олигофрениянинг оғир турларида боланинг боши кичик бўлиб, уни тик
тута олмайди.
Бола 5–6 ёшга етганда ақлий заифлик белгила ри янада яққол
кўзга ташланади. Унинг хатти-ҳаракатлари 3–4 яшар болага ўхшайди,
АСАБ ВА РУҲИЯТ
157
баъзилари жуда қайсар, йиғлоқи ва ўжар бўлса, бошқа бирлари ўта
шалпайган бўлиб, ўйин-кулгили воқеаларга сира эътибор қил май-
ди. Олигофрениянинг
енгил турида бола гап лашади, уйдаги ишларни
бажара ди, уст-боши га эътибор қилади, бироқ ақлий
фаол ликни
талаб қилувчи ишларда уларнинг касал эканлиги били ниб қолади.
Бундай бола боғча ва мактабдаги оддий топшириқларни бажара
олмайди, оддий арифметик қўшиш-айиришларда жуда қийна лади, уни
тенгдошлари калака қилиб юради. Шунинг учун ҳам
олигофоре ния
билан касалланган бола ўзидан ёш болалар билан ўйнашни хуш кўради.
Неча яшар болалар билан ўйнаётганига қараб, унинг ақлий ривожла-
ниш дан неча йил орқада қолаётганини билиб олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: