Вазирлиги тошкент молия институти


–Мавзу. Технологияларни халқаро узатиш



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/103
Sana19.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#458163
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   103
Bog'liq
Xalqaro savdo oq kirill

8–Мавзу.
Технологияларни халқаро узатиш
1.
 
Технологияларни халқаро савдо алоқаларига таъсири
2.
 
Технологияларни халқаро узатиш шакллари ва механизмлари 
3.
 
Халқаро 
технологиялар 
бозорининг 
ривожланиш 
тамойиллари 
4.
 
Халқаро технологиялар савдосини тартибга солиш усуллари 
5.
 
Технологияларни узатишни ҳуқуқий ҳимоялаш 
6.
 
Ишлаб чиқариш франчайзинги.Товар франчайзинги. 
7.
 
Халқаро техник ҳамкорлик 
1.
 
Технологияларни халқаро савдо алоқаларига таъсири
Халқаро савдо жаҳон хўжалик тизими ва миллий иқтисодиётлар 
ривожини биринчи навбатда рақобатбардошлик ва нафлилик асосида 
таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Инсоният тарихида халқаро 
савдонинг аҳамияти жуда катта бўлиб, иқтисодий ва илмий-техникавий 
тараққиётни таъминлаш, ижтимоий ривожланишга мустаҳкам замин яратиш 
билан бирга, у бугунги кунда барқарорлик ва тараққиётнинг муҳим омили 
сифатида амал қилмоқда.
Халқаро савдонинг ривожи асосан мамлакатлар ўртасида ресурсларнинг 
нотекис жойлашувига боғлиқ бўлиб, унга кўра халқаро савдо тегишли 
ресурслар олди-сотдиси жараёни асосида амалга оширилган. Миллий ишлаб 
чиқарувчи 
кучларнинг 
ривожланиб 
бориши, 
ишлаб 
чиқариш 
имкониятларининг кенгайиши, фан-техника тараққиётининг ишлаб чиқариш 
соҳаларига жадал кириб бориши ва халқаро меҳнат тақсимотининг 
чуқурлашиши жараёни халқаро савдонинг ривожига сифат жиҳатдан катта 
таъсир кўрсатди. 
XX асрнинг 90-йилларидан, айниқса, XXI асрдан бошлаб халқаро 
савдонинг юқори технологияларга асосланган даври бошланди. Бугунги 
кунда халқаро савдо конъюнктураси қуйидагилар билан тавсифланади: 


163 
халқаро савдода тайёр маҳсулотлар улушининг ортиб бориши (70 фоиз) ва 
хом ашё ресурслари ҳиссасининг камайиб бориши; савдо ҳажмлари аксарият 
қисмининг (70-75 фоиз) саноат жиҳатдан юқори даражада ривожланган 
мамлакатлар ҳиссасига тўғри келиши; экспорт таркибининг кучли 
диверсификацияси ва тайёр маҳсулот экспорт қилувчи мамлакатлар 
таркибининг кенгайиб бориши ҳамда Осиё мамлакатлари билан бўладидиган 
халқаро савдо ҳажмларининг юқори ўсиш суръатлари; таклиф ва талаб 
тизимига фан-техника тараққиётининг кучли таъсири натижасида экспорт 
товар таркибида юқори технологияли маҳсулотлар улушининг тезкор 
суръатлар билан ортиб бориши; хизматлар савдоси ҳажми ва турларининг 
тезкор ўсиши; халқаро савдода минтақавий ташкилотлар, уюшмаларга аъзо 
давлатлар ўртасида амалга ошириладиган ташқи савдо ҳажмларининг ортиб 
бориши. 
Иқтисодий ривожланишнинг эволюцион табиати, яъни “шаклланган 
анъанавий ҳолат – ижобий ўзгариш – такомиллашиш – етуклик” узвий 
занжиридан келиб чиққан ҳолда муаллифнинг фикрига кўра, халқаро (ташқи) 
савдони ташкил этиш даражасини баҳолашни қуйидаги моделлар асосида 
амалга ошириш (шунга мувофиқ ҳолда халқаро савдо ривожланиш 
тенденцияларини баҳолаш) мақсадга мувофиқ: 
– “ташқи савдони ташкил этишнинг хом ашёга асосланган анъанавий 
модели”. Ушбуда анъанавий хом ашё ресурслари экспортига асосланган 
ташқи савдо асосий мезон сифатида амал қилади; 
– “ташқи савдони ташкил этишнинг динамик ривожланаётган модели”. 
Ушбуда анъанавий экспорт ҳолатига барҳам бериш жараёни асосида тайёр 
маҳсулотлар экспортига ўтиш ва динамик ўзгаришларни таъминлашга 
асосланган ташқи савдо асосий мезон ҳисобланади. Мазкур жараён муайян 
давр мобайнида босқичма-босқич амалга оширилиб, хом ашёга асосланган 
иқтисодиёт ва ташқи савдонинг бирёқлама таркибига барҳам бериш ҳамда 
замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, модернизация қилиш ва 


164 
экспорт товар таркибини такомиллаштириб бориш юзасидан динамик 
ўзгартишлар таъминланаётган шароитни кўзда тутади; 
– “ташқи савдони ташкил этишнинг самарали модели” – тайёр маҳсулотлар 
экспортига асосланган ташқи савдо. Ушбу ҳолатда етиштирилган хом ашёни 
чуқур қайта ишлаш асосида тайёр маҳсулотлар экспорти негизида юқори 
қўшимча қиймат олиш асосий мезон ҳисобланади; 
– “ташқи савдони ташкил этишнинг юқори самарали модели”. Ушбу 
моделнинг асосий мезони сифатида фан (ютуқлари)ни кенг кўламда талаб 
этадиган ва юқори технологияларга асосланган маҳсулотлар экспорти амал 
қилади. Унга кўра замонавий ишлаб чиқаришига эга бўлиб, фан 
(ютуқлари)ни кенг кўламда талаб этадиган ва фаол инновация шароитида 
юқори технологияли товарлар экспорти ва ўта юқори қўшимча қиймат 
олишга асосланган маҳсулотлар асосида ташкил этилган ташқи савдо 
эътиборда тутилади. 
Халқаро савдо товарлар таркибида “ташқи савдони ташкил этишнинг 
юқори самарали модели”га мувофиқ юқори технологияли маҳсулотлар 
экспортининг тезкор ривожланиши тенденцияси бўлиб, у асосан қуйидагилар 
билан изоҳланади. 
1. Халқаро савдонинг мазкур йўналиш асосидаги ривожланиш 
тенденциясига қуйидаги омиллар кучли таъсир кўрсатади: ноёб техник-
технологик хусусиятга эга бўлган маҳсулотларга бўлган талабнинг муттасил 
ортиб бориши; миллий ва жаҳон товар бозорларида рақобатнинг муттасил 
ортиб бориши ва мазкур жараённинг фан (ютуқлари)ни кенг кўламда талаб 
этишга асосланганлиги; фойдани ошириш ва унинг асосида ижтимоий 
мақсадларга йўналтириладиган харажатларни қоплашда қўшимча қиймати 
ўта юқори бўлган маҳсулотлар аҳамиятининг ортиб бориши; истеъмолнинг 
интеллектуаллашув даражасининг ортиб бориши; иқтисодий ва илмий-
техникавий салоҳияти мустаҳкам бўлган қатор давлатлар томонидан юқори 
технологияли маҳсулотлар асосида халқаро меҳнат тақсимотидаги 


165 
ўзларининг иштирокини чуқурлаштириш юзасидан амалга ошираётган 
мақсадли тадбирларининг фаоллашуви. 
2. Юқори технологияли маҳсулотлар экспортига жаҳон бозорларида 
мустаҳкам позицияларни эгаллаш ва унинг асосида юқори фойда олиш 
сифатида қарашнинг тобора кучли ривожланиб бориши. Юқорида 
келтирилган омилларни эътиборга олган ҳолда бугунги кунда юқори 
технологияли маҳсулотлар экспортига жуда катта эътибор берилмоқда. 
Масалан, бундай маҳсулотларнинг мамлакат экспортидаги улуши Фил-липин 
(65 фоиз), Сингапур (60 фоиз), Жанубий Корея (32 фоиз), Америка Қўшма 
Штатлари (32 фоиз), Нидерландия (28 фоиз), Япония (24 фоиз), Хитой Халқ 
Республикаси (23 фоиз), Финляндия (24 фоиз) ва Дания (22 фоиз) каби 
мамлакатларда жуда юқори. 
Технологияни ишлаб чиқаришнинг алоҳида омили сифатида ўрганиш, 
аниқроғи, технология тушунчаси хусусида иқгисодий адабиётда ягона 
ёндашув йўқ.Агар технология ишлаб чиқаришнинг мустақил омили сифатида 
кзраладиган бўпса, у бир томондан, ўзи ёрдамида ишлаб чиқарилган товарлар 
савдоси шартларининг ўзгаришига таъсир кўрсатади, иккинчи томондан эса, 
халқаро савдо предмета хисобланади. Технологиянинг халқаро харакати икки 
хил шаклда амалга ошади: соф (лицензия, патент, «нау-хау» савдоси) ва 
технологик сигимкорлиги юқори товарлар савдоси кўринишида. Шу нуқгаи 
назардан технологи яга куйидагича таъриф бериш мумкин: технология — бу 
амалий мақсадларга эришиш учун қўлланиладиган илмий методлардир. 
Технологиялар билан халқаро савдо – тижорий асосда хорижий 
контрагентга илмий –техник фаолият натижаларини етказиб беришдир. 
Булар нафақат илмий, балки амалий тажриба бойликлари ҳамдир. 
Технология тушунчаси технологаянинг маҳсулотлар, жараёнлар ва 
бошкарув 
технологияси 
гурухдарини 
ўзида 
мужассамлаштиради. 
Технологияни халкаро узатиш - тижорат ёки бегараз асосда илмий- техника 
ютуқларининг давлатлараро ҳаракати. 


166 
Халқаро иқнисоднётда қуйидагилар технологияни элтувчилар сифатида 
намоён бўлади: 
- товарлар — юқори технологияли товарлар савдоси; 
- капитал - капитал сигимкорлиги юкори технологик товарлар савдоси 
- меҳнат - юқори малакали илмий-техника кадрларнинг халқаро 
миграцияси; 
- ер - қазиб чиқариш учун янги илмий техника ютуқларидан 
фойдаланилган табиий бойликлар савдоси. 
Технологияни назарий жиҳатдан асослашда микродаражада ёндашув 
мавжуд бўлиб, бу - корхона, фирма миқёсида технологиялардан фойдаланиш 
нуқтаи назаридан технологияга баҳо беришдир. Унга мувофиқ технология 
хомашёни қайта ишлашда материалларга ишлов беришдаги усул ёки восита. 
Технология — техник воситаларни мос тарзда мақсулот ишлаб чикариш 
учун кўллаш усули. Бир турдаги технологиядан фойдаланилганда 
корхоналарнинг баъзилари фойда олса, бошқалари ундан зарар куриши 
мумкин. 
Технологияларни гурухдашда фирмаларда ҳозирда кўлланилаёгган 
замонавий. Д.Вудворд ва Д.Томпсон усулларвдан фойдаланилади. Д.Вудворд 
таснифи бўйича технологиялар куйидагиларга булинади: 
1.
Майда серияли ёки индивидуал ишлаб чиқариш технологиялари. 
Бунда фақат битга маҳсулот ёки бир хилдаги маҳсулотларнинг кичик серияси 
ишлаб чиқарилади. Мазкур маҳсулотлар олдицдан аникданган харидор учун 
ва унинг ихтисослашувига мос равишда ишлаб чиқарилади. Масалан, 
компютерлар, тижорат мақсаддса фойдаланиладиган БОИНГ самолёглари, 
ҳарбий реактив самолётлар. 
2.
Оммавий ёки йирик серияли ишлаб чиқаришда қўлланиладиган 
технологиялар. 
Йирик серияли маҳсулотлар бу бир хил турдаги маҳсулотларни ишлаб 
чиқаришга ихтисослашишдир.Мазкур ишлаб чикариш стандартлаштирилган 


167 
деталларни кўллаш, конвеер асосида йигшп каби усуллар билан 
характерланади. 
3.
Узлуксиз ишлаб чиқариш билан бог лик технологиялар. Бунда 
автоматлашган техник жиҳозлардан фойдаланилади. Технологиялар кун бўйи 
тўлиқ ишлаб, катта ҳажмдаги маҳсулсгг ишлаб чиқаришга хизмат қилади. 
Д.Томпсон таснифи бўйича технологиялар қуйидагиларга бўлинади: 
1.
Кўп бўғинли технологиялар. Мазкур технологиялар кетма-кет 
бажарилиши лозим бўлган ўзаро боғлик вазифалар сериясидан иборат. 
Масалан, автомобилларни йиғиш муайян бир тартибда бажарилади. 
2.
Воситачи технологиялар. Бир-бири билан ўзаро боғлиқ булган 
гурухдар тўқнашуви ва иш юзасидан ҳаракатларининг келипггирилиши 
билан характерланади, 
3.
Интенсив технологиялар. Махсус куникма ва хизматлар кўллаш билан 
характерланади. Масалан, филмлар монтажи. 
Ушбу таснифлар ўхшаш, факдт биринчиси — фирмалардаги ишлаб 
чиҳариш бўйича, иккинчиси эса - умуман иқгисодиёшинг барча ишлаб 
чикариш йўналишларида хдсобга олинган. 
Технология ривожланишининг асосида техник тараққиёг ётади. Техник 
тараққиётнинг кўппаб таърифлари ва тахдилий зъслублари мавжуд. Техник 
тараққиётнинг маълум даражада оммабоп бўлган моделини инглиз 
иқшсодчиси Жон Хикс ишлаб чиққан. Ж.Хикснинг фикрича техник 
таракқиёт уч гурухта бўлинади: нейтрал, меҳнат омилини тежовчи ва 
капитални тежовчи. 
Нейтрал техник тараққиёт - бир вақгнинг ўзида меҳнат ва капитал 
омиллари у нумдорлигининг ортипшни таъминловчи технологияга 
асосланган тараққиет. Мазкур техник тараққиёт натижасида товар ишлаб 
чикдришга сарфланадиган меҳнат ва капитал қисқартирилади. 
Меҳнат омилини тежовчи техник тараққиёт - капитал унумдорлигининг 
меҳнат унумдорлигига нисбатан юқорироқ самара беришига асосланган 
тараққиёт. Мазкур техник тараққиёт натижасида товарни ишлаб чиқаришга 


168 
сарфланадиган капитал микдори нисбатан ошади, меҳнат сарфи эса 
капиталнинг ўзгармас нисбий баҳоси асосида қисқаради. Бунда товарларни 
ишлаб чиқаришга сарфланиши керак бўлган меҳнат ва капиталнинг умумий 
микдори қисқаради, аммо капиталнинг роли нисбатан юқори бўлади. Мазкур 
техник тараққиёт иқгасодиётда меҳнат билан бир вақгнинг ўзида меҳнат ва 
капитални тежаши билан фойдали хисобланади. 
Капитал омилини тежовчи техник тараққиёт - меҳнат укумдорлигининг 
капитал унумдорлигига нисбатан юқорироқ самара беришига асосланган 
тараққиёт. 
Савдо алокдларининг мавжуд эмаслиги шароитида ҳар кандай техник 
тараққиёт мамлакат фаровонлигини ошириш учун хизмат қилади. Техник 
тараққиёт натижасида аҳоли жон бошига тўғри келувчи ишлаб чиқариш 
ҳажми ошади. Техник тараққиётнинг халкаро савдога таъсири унинг талаб 
(истеъмол) ва таклифга (ишлаб чиқариш) қандай таъсир этишига боғлиқ. 
Техник тараққиёт натижасида ишлаб чикариш хажмининг ортиши 
халкаро савдога нейтрал, ижобий ва салбий таъсир этиши мумкин. Техник 
тараққиётнинг халкаро савдога нейтрал таъсири савдо хджм ининг ишлаб 
чиқариш ҳажми билан бир хил суръатларда ортиши билан боглик. Техник 
таракқиётнинг халқаро савдога ижобий таъсири савдо ҳажмининг ўсиш 
суръатлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръатларидан ошиб кетганда 
юз беради. Бу таъсир, одатда, ўзгармас нисбий баҳолар шароитида импорт 
ўрнини қопловчи товарларга нисбатан экспорт товарларни ишлаб чиқариш 
ҳажмининг ортишини билдиради. Техник тараққиётнинг халкаро савдога 
салбий таъсири ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръатлари савдо хажмини 
нг ўсиш суръатларидан ошиб кетганда юз беради. Бу таъсир одатда, ўзгармас 
нисбий баҳолар шароитида импорт ўрнини қопловчи товарлар ҳажмининг 
экспорт товарларни ишлаб чиқариш қажмига нисбатан ортишини билдиради. 
Халкаро савдода товарларнинг хаёгийлик цикли талай мамлакатларнинг 
технологик янги товарларни ишлаб чиқаришга ва экспорт қилишга 
мослашаётганида, бошка мамлакатларнинг аллақачон таниқли бўлган 


169 
товарларни ишлаб чиқараётганидан келиб чиқади. Бир талай юқори 
капиталга ва малакали ишчиларга эга ривожланган мамлакатлар технологик 
янги воситаларга кўпроқ капитал жалб килиш орқали янги маҳсулотларни 
ишлаб чиқариш ҳамда киёсий динамик (ўзгарувчанлик) мулкни бошқа 
мамлакатлардан олиш арафасида турибдилар. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish