Ҳуқуқ кафедраси


Табиатнинг эстетик хусусиятлари



Download 0,87 Mb.
bet9/87
Sana17.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#558872
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   87
Bog'liq
2 5210924708878356823

Табиатнинг эстетик хусусиятлари
Табиат ҳақида гап кетганда, “табиатни асраш”, ҳатто “табиатни қутқариш” деган сўзларни тез-тез эшитамиз. Хўш, табиатни кимдан асраш ва қутқариш керак? Одамдан, жамиятдан. Демак, одам, марксчилар таърифляганидек, табиатнинг бир қисми эмас, уни одам бир-бирини бўйсундирганидек бўйсундириши, “оламни ўзгартириши” мумкин эмас. Акс ҳолда охир-оқибат инсоният, ҳайвонот ва наботот дунёси ҳалокатга маҳкум этилиши муқаррар.
Кейинги бир аср мобайнида инсон тафаккурининг қудрати, фан-техника тараққиёти жаҳоннинг деярли барча цивилизациялашган мамлакатларида ландшафтнинг (эр юзи манзарасининг) ўзгаришига, бузилишига олиб келди. Масалан, биргина сув омборларини олиб кўрайлик. Ҳозирги пайтда минглаб квадрат километр такрорланмас ландшафт сув остида қолиб кетди. Ваҳоланки, ландшафт ҳайвонлар, қушлар, ўсимликлар, сув, тупроқ каби қитъавий хазиналарининг уйғунлигидир. Биз эса табиатга бўлган худбинларча муносабатимиз, унга қорнимизни тўйдирадиган, ҳаётимизни фаровон қиладиган восита деб қарашимиз туфайли ана шу уйғунликни мунтазам равишда бузиб келмоқдамиз.
Биз табиатни нутқларимизда, шеърларимизда, мақолаларимизда “Она-табиат” деб атаймиз. Дарҳақиқат, тобимиз қочса, шифокорлар бизга баҳаво, шаффоф сувли табиат қўйнида жойлашган оромгоҳларга боришни, кимсасиз дарё бўйларидаги бутазорлар орасида чодир қуриб, бир муддат ташвишлардан фориғ яшашни тавсия этадилар. Шаҳар шовқинларидан, меҳнатдан, ахборотлар сиқувидан чарчаганимизда, жамоа билан ёки оилавий тарзда шанба ё якшанба куни табиат қўйнига чиқиб дам оламиз. Толиқсак, доим “онамиз” қўйнига интиламиз, она-табиат бизни даволайди, гўзаллиги билан ҳайратлантиради, руҳлантиради. Лекин бир-икки кундан сўнг яна ҳаммасини унутамиз, тағин табиатга бир хизматкордек қараймиз. Нега шундай? Чунки биз уни тушунмаймиз, уни билмаймиз. Шу сабабли бирор бир одамнинг яхши ёки ёмонлигига асл сабаблар нималигини, унинг моҳиятини билмаганимиз, тушунмаганимиз учун “фалончининг табиати ўзи шунақа”, ёки муайян ҳайвон ёхуд ўсимликнинг сир-саноатидан бехабарлигимиз туфайли уни “табиатан ўзи шундай” дейиш билан муаммога нуқта қўямиз. Зеро табиат оламий куброми (катта оламми), олами суғроми (кичик оламми), яъни одамми, у – сирли, уни лозим даражада тушунмаймиз ва билмаймиз. Ҳар қанча экологияга эътибор қилмайлик, уни фан сифатида зўр бериб ўқитмайлик, барибир табиатни тушунишимиз қийин, зотан экология табиатни асрашни, қутқаришни, бойитишни тарғиб қилади. Бироқ уларнинг ҳаммасига фақат эстетика ёрдамида, унинг экология билан ҳамкорлигида эришиш мумкин. Чунки эстетика инсонга табиатни севишни, унинг гўзаллигига беғараз муносабатда бўлишни ўргатади, яъни табиатни фақат одамлар учун яратилган деб эмас, уни жамиятдан ташқаридаги умумоламий мустақил қадрият сифатида идрок этишни тақозо қилади. Ҳа, табиат гўзаллик ва улуғворлик манбаи, лекин фақат инсон учунгина шундай эмас. Масалан, булбул тунда, одамлар ухлаганда сайрайди, намозшомгул ва баъзи бошқа гуллар фақат қоронғу тушаётган пайтдан бошлаб очилади. Демак, ҳайвонларни, ўтлоқларни, дарахтларни, дарёларни, тоғларни фақат “биз учун” деб эмас, “биз учун ҳам” деб тушунишимиз лозим.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish