Ус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Бирлашган болалар касалхонасида болаларга ДПЁ ташкил этиш



Download 0,55 Mb.
bet49/136
Sana23.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#173972
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   136
Bog'liq
Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-

6. Бирлашган болалар касалхонасида болаларга ДПЁ ташкил этиш
Болалар касалхонаси - мутстақил даволаш - профилактика муассасаси ҳисобланиб, у болаларга туғилгандан то 15 ёшга тўлгунга қадар малакали стационар ёрдамини кўрсатади.
Болалар касалхонаси ташкилий формаси, кўрсатаётган тиббий ёрдамнинг характери ва ҳажмига қараб, кўп соҳали (тармоқли) болалар касалхонаси, ихтисослашган болалар касалхонаси, болалар клиник шифохонаси, бирлашган болалар касалхонаси (поликлиникаси билан), туман болалар касалхонаси (поликлиникаси билан), вилоят кўп тармоқли болалар маркази, вилоят (Республика) болалар касалхонасининг вазифаси юклатилган бўлиши мумкин.
Кўп тармоқли вилоят болалар тиббиёт марказининг структураси
(тузилиши)

  • оилавий поликлиникасиёки поликлиника бўлими;

  • қабул бўлими;

  • ихтисослашган бўлимлардаги палаталар (бокслар);

  • анестезиология - реаниматология бўлими, интенсив даволаш (терапия) палатаси;

  • лаборатория бўлими: экспресс - лаборатория, биохимик, клиник лаборатория;

  • муолажа хонаси;

  • физиотерапия хонаси;

  • ҳар бир бўлимда бўлим мудири ва врач - ординатор хоналари;

  • бош ҳамшира хона ва дори - дармонлар сақлаш хонаси;

  • тиббиёт статистика хонаси;

  • қўшимча хоналар;

  • паталого - анатомия бўлими (морг);

  • маъмурий бино (хоналар);


Болалар касалхонасининг асосий вазифалари:

  • болалар касалликларини, ўлимини камайтириш, уларнинг соғлиғини сақлашга қаратилган профилактик ва эпидемияга қарши чора - тадбирларини ташкил этиш;

  • стационарда, уйда болаларга малакали ихтисослашган
    тиббий ёрдам кўрсатиш;

  • касалхонага ётқизилган болаларнинг оналарига тиббий ёрдам кўрсатиш, бемор болани парвариш қилиш бўйича маслаҳатлар бериш;

  • илм - фан ва техника ютуқларига ва илғор тажрибаларга асосланган ҳолда амалиётга профилактика, диагностика ва даволашнинг замонавий самара форма ва усулларини тадбиқ этиш;

  • болаларга даволаш - профилактика хизматининг сифати ва самарасини ошириш, болалар касалхонасининг иш формаси ва усулларини тараққий эттириш, такомиллаштириш;

  • бемор болаларни амбулаториядан стационарга ётқизиш ва даволаш ишларини мувофиқлаштириш;

  • касалхонада санитария - гигиеник ва эпидемияга қарши режимини жорий этиш, ҳамда ички инфекцияни кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш;

  • тиббиёт ходимларининг меҳнати ва иш вақтидан ҳамда дори - дармон ва тиббиёт аппаратларидан оқилона фойдаланиш;

  • жойдаги шароитни инобатга олган ҳолда болалар касалхонасидаги ички тартиб - қоидаларга, тиббиёт этикаси ва деонтология қоидаларига амал қилиш;

  • тиббиёт ходимларининг малакаси ва амалий ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш; врачлар орасида конференция, семинарлар ташкил этиш, врачлар уюшмасида қатнашиш, бемор болаларнинг тиббий карталарини тақриз қилиш, рефератлар тузиш, махсус тиббиёт адабиётлари билан шуғулланиш,
    тиббиёт ходимлари орасида машғулотлар ташкил этиш, ҳамширалар кенгашини тузиш ва ўтказиш ва бошқалар;

  • наркотик моддалар, дори - дармонларни сарфланишини қайд этиш, ҳисоботини олиб бориш.

Юқоридаги вазифаларга мос ҳолда болалар касалхонаси қуйидагиларни амалга оширади:

  • территориал ҳудуд принципи бўйича болаларга юқори малакали стационар ва поликлиника хизматини ташкил этиш;

  • бемор болаларни ўз вақтида тегишли бўлимларга ётқизиш ва даволаш ёки лозим бўлганда бошқа тиббиёт муссасасига ўтказиш;

  • касалликларни барвақт аниклаш, беморларни поликлиника ва уйда малакали даволаш;

  • стационарда беморларни тиббиёт фани ва техникаси эришган энг янги ютуқларни қўллаган ҳолда даволаш;

  • бемор болаларни парвариш қилиш мақсадида стационарга ётқизилган оналарни комплекс клиник - лаборатория усулида текшириш ва даволаш;

  • бемор оналарни текшириш давомида болалар касалхонаси билан катталар касалхонасидаги узвийликни, ўзаро алоқани мустаҳкамлаш;

  • хизмат кўрсатаётган ҳудудидан қатъий назар ўткир ва бехосдан касалланиш, шикастланиш ва заҳарланиш ҳолларида бирламчи ҳамда шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш;

  • янги самарали диагностика ва даволаш ҳамда илғор даволаш- профилактика иш усули ва ташкилий формаларини амалиётга тадбиқ этиш;

  • комплекс даволаш мақсадида парҳез овқатланиш, жисмоний даволаш ва бошқа даволашнинг ноанъанавий ҳамда физик усулларини кенг кўламда қўллаш;

  • бемор болалар ва болани парвариш қилиш учун ётқизилган оналар учун стационарда қулай шароит яратиш;

  • болалар билан педагогик ва тарбия ишларини олиб бориш, даволаш- муҳофазалаш режимига амал қилиш;

  • олиб борилаётган даволаш - профилактика ишларининг сифати ва самарадорлиги, даволаш натижаларнни қайд ва таҳлил этиб бориш;

  • бемор болаларга санатория - курортларда даволаниш учун йўлланмалар бериш;

  • бемор болани парваришлагани учун касаллик варақасини бериш;

  • бошқа тиббиёт ва болалар муассасалари билан доимий алоқада бўлиш (туғруқхона, меҳрибонлик уйи, сил ва жисмоний маданият диспансери, ДСЭНМ ва бошқалар);

  • врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг назарий билимларини ва касбий маҳоратини ошириш;

  • санитария маорифи ишини олиб бориш (радио, телевидение, газеталарда чиқиш, деворий газеталар ташкил этиш);

Касалхонага беморлар асосан оилавий поликлиникасийўлланмаси билан ётқизилади. Бундан ташқари, стационарга шошилинч тез тиббий ёрдам, беморнинг тўғридан - тўғри мурожаати, бошқа стационарнинг йўлланмаси билан ётқизилиши мумкин.
Қабулхонада беморлар текширилиб, уларга бирламчи диагноз қўйилади ва болалар тегишли бўлимларга тақсимланади, юқумли касалликка чалинган беморлар билан контактда бўлган болалар изоляция қилинади. Бундан ташқари, қабулхонада шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатилади; санитария юқумсизлантиришдан ўтказилади; беморларнинг келиб - кетиши, ҳаракати қайд этилиб борилади ва ахборот - информация хизмати бажарилади.
Қабулхона бўлими болаларни қабул қилиш учун алоҳида бокслардан ташкил топган бўлиши лозим.
Ҳар бир бокс алоҳида қабул учун керак бўлган барча тиббиёт асбоб - ускуналари етарли бўлиши лозим.
Мальцер бокслари бўлмаган қабулхонада албатта 2та бир - биридан изоляция қилинган хоналар бўлиши лозим.
Болалар стационарга юборилганда, албатта, «Боланинг ривожланиш тарихи» (ш 112/ҳ) ёки ундан тўлиқ кўчирилган йўлланма бўлиши лозим. Унда диагноз, анамнез, касалликнинг бошланиши, кечиши, характери, ўтказилган лаборатория, тадқиқотлари, даволаш муолижалари, боланинг юқумли касал билан хасталанган бемор билан мулоқотда бўлган - бўлмаганлиги кўрсатилган бўлиши лозим.
Қабулхонада болага касаллик тарихининг паспорт қисми тўлдирилиб, қабулхона журналига барча маълумотдар қайд этилади.
Агар қабул пайтида болада бирор - бир юқумли касаллик аниқланганда, врач дарҳол ДСЭНМга шошилинч ахборотнома беради.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish