Мавзу №9: Болаларга даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш.
Болаларга даволаш - профилактика ёрдамини ташкил этиш
Мамлакатимизда болаларга даволаш - профилактика ёрдамини ташкил этиш деганда - болалар туғилганидан бошлаб, то улар ўрта мактабни тугатгунга қадар узлуксиз малакали тиббий ёрдамни таъминлайдиган давлат тизими тушунилади.
Ушбу тизим барча асосий тиббий муассасаларнинг фаолиятларини мувофиқлаштирган ҳолда болаларга даволаш - профилактика ёрдамини ташкил этади: болалар поликлиникаси, болалар касалхонаси, мактабгача таълим, мактаб, академик лицей, санатория ва бошқа соғломлаштириш ҳамда таълим - тарбия муассасалари.
Тиббий хизматининг асосий усулларидан бири диспансер усули бўлиб, у бир неч босқичда олиб борилади:
I-босқич (соғлом болаларни кузатиш) бир - бири билан узвий боғлиқ бўлган бир неча даврларни ўз ичига олади.
Биринчи давр - ҳомилани антенатал даврда муҳофазалаш. Бунинг учун ҳомиладор аёлнинг саломатлигини аёллар консультацияси акушер - гинекологи билан биргаликда узвий аёллар маслаҳатхонаси ҳар бир ҳомиладор аёл тўғрисида, болалар поликлиникасини ўз вақти хабардор қилиб туради. Оилавий поликлиникасиҳомиладорликнинг 28-32-36 ҳафталарида туғруққача даврдаги патронаж ўтказади. Одатда туғруққача патронажни ҳудуд ҳамшираси олиб боради. Педиатр эса турмуш шароити ноқулай бўлган ҳомиладорлик асоратлар билан кечаётган аёлларни патронаж қилади.
2-патронаждан бошлаб аёлга бўлажак чақалоқни парвариш қилиш, уйда керакли шароит яратиш бўйича тавсиялар берилади.
Оилавий поликлиникасиаёллар маслаҳатхонаси билан биргаликда «Оналар мактаби»ни ташкил этади.
Иккинчи давр - чақалоқни туғруқхонадан чиққандан сўнг динамик кузатиш. Бунда педиатр, ҳудуд ҳамшираси билан биргаликда онани туғруқхонадан чиққан кунининг биринчи 3 кунида уйда кузатиш лозим. Иккинчи патронаж иккинчи ҳафтада, учинчи ва тўртинчи патронаж 3-4 ҳафтада ўтказилади.
Ушбу даврдаги патронажнинг асосий мақсади болани парваришлаш, рационал овқатлантириш, рахит ва бошқа касалликларннг олдини олиш, уй шароитидан келиб чиққан ҳолда чақалоққа оптимал шароит яратиш бўйича тавсиялар беришдан иборат.
Учинчи давр - боланинг биринчи ёшида ҳар ойида динамик кузатиб бориш. Бу даврда доим боланинг жисмоний, асаб - руҳий ривожланишига комплекс баҳо берилиб борилади. Врач педиатр ҳар болалар саломатлиги тўғрисидаги хулосасини «Болаларнинг ривожланиш тарихи»га белгилаб боради.
Тўртинчи давр - 1 ёшдан 7 ёшгача болаларни динамик кузатиш. Бунда уйда тарбияланаётган болаларни ҳудуд педиатри узлуксиз кузатиб боради. Кузатишлар 2 ёшда - 1 йилда тўрт марта, кварталда - 1 марта; 3 ёшда - 2 марта (2 ёш 6 ой ва 3 ёш) сўнгра бир йилда бир марта, боланинг 5-7 ёшларида улар мактабга боришларидан олдин комплекс ҳолда тиббий кўрикдан ўтказилади.
Шундай қилиб, биринчи 7 ёшда болалар ҳудуд педиатрлари томонидан доимий динамик кузатиб саломатлигига баҳо берилиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |