Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг шахсий-инсоний омилини фаоллаштириш, аҳолини оқилона иш билан бандлигини
таъминлашнинг муҳим йўлларидан бири иш кучи бозорини шакллантириш ва аҳолининг иш билан бандлигини макроиқтисодий тартиблаш ҳисобланади.
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишнинг муҳим шартларидан бири бўлган унинг бандлигини макроиқтисодий тартиблаш иш кучи бозорида давлатнинг фаол иштирок этишини тақозо этади. Республикада шаклланаётган иш кучи бозорининг социал функцияси ишловчиларнинг шахсий қобилиятлари, касб-малака, маҳоратининг ўсиб боришига мос равишда уларга юқори ҳақ тўланадиган, мураккаброқ ишлар таклифи ҳам ортиб боришида намоён бўлади. Иш кучи бозорининг муҳим дастаклари меҳнат биржаси ҳамда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш давлат тизимлари ҳисобланади.
Давлат меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминланиши даражасига ҳамда иш кучи бозорига фаол ёки пассив таъсир кўрсатади. Пассив таъсир чораларига ишсизлик бўйича турли нафақа ва тўловлар киради. Иш кучи бозоридаги фаол сиёсатни амалга оширишнинг асосий чораларига эса қуйидагилар киради:
иш изловчиларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш;
ишловчи ва ишсизларни ўқитиш, қайта касбкорликка тайёрлаш;
Ушбу умум қабул қилинган вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистонда 1992 йил 31 январда «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» қонун қабул қилинган бўлиб, унга 1993-1995 йилларда қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган эди. 1996-2010 йилларда қабул қилинган Меҳнат кодекси, «Таълим тўғрисида»ги,
«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги ва бошқа қонунлар ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»га мувофиқлаштириш мақсадида 1998 йил 1 майда ушбу қонун янги таҳрирда қабул қилинган.
1991-2010 йилларда иш қидираётганларнинг умумий сонида ишга жойлашганларнинг улуши, яъни ишга жойлашиш даражаси 1993 йилдаги 60,9%дан 2010 йилда 75,7%га ўсди.
Меҳнат бўлимлари орқали ишга жойлашганлар салмоғининг бундай муттасил ўсиб борганлиги улар фаолиятининг йилдан-йилга яхшиланиб, такомиллашиб борганлигидан далолат беради.
Ишга жойлашганларнинг иш сўраб мурожаат этганлар умумий сонидаги салмоғининг ўзгаришини уларнинг ижтимоий демографик таркиби нуқтаи назардан таҳлил этиш эркакларнинг ишга жойлашиш даражасининг юқорилигини кўрсатмоқда. Ушбу маълумотлар, бизнинг фикримизча иш кучи бозорида қуйидаги тенденцияларни кузатишга имкон беради:
1 Қаранг: Рьшок труда и социальная политика в Центральной и Восточной Европе. / Переходнмй период и дальнейшее развитие. Под. ред. Николоса Барра. -М.: ИКЦ «Дис», 1997. С. 223-234
қишлоқ аҳолиси ва эркакларнинг ишга жойлашиш даражасининг юқорилиги. Аёлларнинг эркакларга нисбатан ишга жойлашиш имкониятининг бироз иастлиги иш берувчиларнинг аёллардан кўра эркакларнинг иш кучидан фойдаланишни афзал кўришлари билан изоҳланади;
1997 йилгача 18 ёшгача бўлган фуқароларнинг ишга жойлашиш даражаси энг юқори бўлган бўлса, эндиликда 18-30 ёшгача бўлганларнинг имкониятлари юқори бўлмокда. Шунингдек, меҳнат интенсивлиги ва иш режимининг қатъийлиги туфайли пенсия олди, пенсия ва ундан катта ёшдаги фуқароларнинг ишга жойлашиш имкониятлари анча пастлигича қолмоқда;
олий ўрта махсус маълумотли кишиларнинг ишга жойлашиш даражасининг ўсиш суръатининг юқорилиги иқтисодиётни техника билан жиҳозланиш даражасини ўстиришда маълум ижобий ўзгаришлар юз бераётганлигидан далолат беради. Ўрта махсус таълим тизими бозор талабларига мос кадрлар тайёрлашда ижобий тенденцияларга эга. Шунинг учун ўрта махсус маълумотга эга фуқароларнинг ишга жойлашиш даражаси 1994йилдаги 59,3%дан 2010 йилда 85,7%га ўсди;
ишчиларнинг ишга жойлашиш даражаси 67,1%дан 76,4%га, касбга эга бўлмаганларники 66,6%дан 77,4%га ўсди. Бу эса ишлаб чиқаришда ҳамон кам малакали, қўл меҳнати устуворлиги сақланиб қолаётганлигидан далолат беради. Шунингдек,хўжалик бошқаруви тизимидаги ислоҳотлар туфайли мутахассис ва хизматчиларга бўлган талаб камдир. Бу ҳол олий таълим тизимида бозор талабларини чуқур ўрганиш асосида кадрлар тайёрлаш чора-тадбирларини кўриш
зарурлигини ҳам тақозо этади.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, янги иш ўринларини яратишда уларникг аҳоли ўсиш суръатидан юқори бўлишини таъминлашга ҳамда юқори даромадли ва кишилар саломатлигини сақлаш, меҳнат муҳофазаси кўзда тутилган бўлишига эришмоқ керак.
Таҳлилларимиз шуни кўрсатмоқдаки, 1999 йилга қадар янги иш жойларини яратиш аҳолининг ўсишидан орқада қолаётган эди. Аммо шу йилдан бошлаб уларнинг сони аҳолининг йиллик ўсишидан ортиқ бўла бошлади (1-жадвал).
1-жадвал маълумотлари янги яратилган иш жойларининг меҳнат бўлимларига иш сўраб мурожаат қилган фуқаролар сонидан унча кўп фарқ қилмагани билан ишга жойлаштирилган кишилар сонидан анча кўп эканлигидан далолат бермоқда. Янги иш жойларининг яратилишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши ўсиб бормокда. 1999-2007 йилларда яратилган 3 млн. янги иш ўринларининг 2,4 млн. таси, яъни 80% кичик тадбиркорлик субъектларига тегишлидир. Уларнинг улуши 1999 йилдаги 49,9%дан 2007 йилда 85%га ўсди.