Тошкент давлат ахборот технологиялари университети узбекистонда демократик жамият курилиши



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/45
Sana22.02.2022
Hajmi1,61 Mb.
#88080
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   45
Bog'liq
11288 ГЕОСИЁСАТ АСОСЛАРИ.doc

Такрорлаш учун саволлар
1.
Афгонистонда тинчлик урнатишда Узбекистон кандай саъй-
харакатларни амалга оширди?
2.
Узбекистон ташки сиёсатида Жанубий Осиё омилининг урни кандай?
3.
Якин 
Шарк 
минтакаси 
билан 
муносабатларда 
Узбекистон 
Республикасининг ташки сиёсати кандай тамойилларга асосланади?
 
Адабиётлар
1.
Ибрагимова Н.Ш. Сравнительный анализ политических взаимоотношений 
Республики Узбекистан с Республикой Индия и Исламской Республикой 
Пакистан на современном этапе. Автореф. дис... канд. полит. наук. Т.; 2004. 
2.
Уткин А.И. Мировой порядок XXI века: Прогнозы, перспективы, 
предсказания. - М.; Эксмо, Алгоритм, 2002. - 512 с.
3.
Бобоев А. «Узбекистон-Миср. хамкорликнниг янги уфклари». Халк сузи. 
2007 йил 20 апрель.
  
  
6-МАВЗУ. УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ГЕОСИЁСИЙ 
МАНФААТЛАРИ ТИЗИМИДА РОССИЯ, ЕВРОПА ВА АМЕРИКА 
ОМИЛИ 
1.
Узбекистон-Россия хамкорлик муносабатлари.
2.
Узбекистон ва Европа Иттифоки муносабатларининг геосиёсий 
жихатлари.
3.
Узбекистон билан АКШ уртасидаги хамкорлик муносабатлари. 
Ўзбекистон Республикаси ташки сиёсатида халкаро муносабатларда 
мухим роль ўйновчи Россия, АКШ ва Европа Иттифоки билан хамкорлик 
муносабатлари алохида эътибор талаб этади. Айнан ана шу сиёсий бирликлар 
жахон сиёсатини белгилашда хам мухим урин тутади. Ўзбекистон 


Республикаси Россия билан Иттифокчилик шартномаси имзолаган булгса, 
АКШ билан стратегик шериклик ва хамкорлик шартномасини имзолаган. 
Европа Иттифоки билан эса 1996 йилда кенг микёсдаги хамкорликни кўзда 
тутувчи Шериклик ва хамкорлик битимини тузган. Бундан ташкари Европа 
Иттифоки ва мамлакатимиз ўртасида 20 га якин бошка турдаги шартномалар 
мавжуд. Икки томонлама муносабатлар хам иктисодий, хам сиёсий, хам 
маданий сохаларда ривожланиб бормокда. Чунончи 2001 йилга келиб, 
Европа Иттифоки ва республикамиз ўртасидаги савдо айланмаси 1 млрд. 57 
млн. АКШ долларини ташкил этди
1
. Буларнинг барчаси Европа 
Иттифокининг Ўзбекистон Республикаси ташки сиёсатида алохида ўрин 
тутишидан дарак беради.
Узбекистон Республикаси ва Россия уртасидаги икки томонлама 
хамкорлик хусусида гапирганда, аввало, 2005 йилнинг кузида имзоланган 
Иттифокчилик шартномасини кайд этиш лозим. Бу хужжат хар икки 
мамлакат учун кенг сиёсий ва иктисодий имкониятлар очиб беради. 
Иттифокчилик 
шартномаси 
деганда 
икки 
давлат 
уртасидаги 
муносабатларнинг 
энг 
якинлашган 
шакли 
тушунилади. 
Халкаро 
муносабатларнинг бу шакли стратегик шерикчиликдан хам якин хамкорлик 
муносабатларидир. 
Кейинги 15 йилдаги узаро муносабатлар тарихига назар ташласак 
Узбекистон Республикаси Россия Федерацияси билан давлатлараро тенг 
хукукли муносабатлар урнатиш ва ривожлантиришга алохида ахамият бериб 
келмокда. 1991 йилдан 2006 йилга кадар икки давлат рахбарлари мунтазам 
учрашиб, музокаралар олиб боришмокда ва Россия Узбекистоннинг энг 
йирик савдо хамкори булиб колмокда.
Марказий Осиёдаги стратегик вазият Евроосиёда мувозанатни 
таъминлаш 
борасида 
мухим 
ахамиятга 
эга. 
Марказий 
Осиёда 
Ўзбекистоннинг олтин, уран, энергия хом ашёларига бойлиги; Хитой, 
христиан (рус православ ва гарб католик) ва ислом маданиятлари кесишган 
жойдалиги; Россия, Эрон, Хитой, Покистон ва хиндистон каби 
мамлакатларга хам салбий, хам ижобий маънода кўшни эканлиги; минтака 
сиёсатига хамда шундан келиб чиккан холда, жахон сиёсатига жиддий таъсир 
кўрсатувчи омиллардир.
Ташки омиллар мохиятини англаш учун "Совук уруш" даврини 
ўрганиш жоиз. Зеро, бу хол Ўзбекистон Республикасининг бугунги кундаги 
геосиёсий холатига тўлик бахо беришда, шунингдек, Марказий Осиё 
минтакасига жахон ва минтакага туташ давлатлар сиёсатининг туб 
мохиятини янада чукуррок тушунишга кўмак беради. "Совук уруш" даврида 
геосиёсий дуализм ўзининг юкори чўккисига етди. Бу даврда АКШ ва собик 
Советлар давлати талассократия ва теллурократияни ифода этган холда узаро 
геосиёсий кураш олиб бордилар
[76]
.
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг янги боскичга 
кўтарилиши иккала мамлакат учун хам хамкорликни ривожлантиришнинг 
истикболли имкониятларини беради. Шуни алохида кайд килиш керакки, 
ушбу хамкорлик хозирги кунда стратегик шериклик даражасига кўтарилди. 


Аввалам бор, иккала мамлакатда иктисодий, сиёсий, ижтимоий жихатдан 
хамкорлик эхтиёжи пайдо бўлган бўлса, иккинчи томондан икки давлат 
манфаатларини халкаро терроризмга карши кураш якинлаштирди.
Ўзбекистонда Россия азалдан йирик иктисодий хамкорлардан бири 
эканлиги хеч качон унутилмаган. Россиянинг иктисодий инкироздан чикиш 
даражасига кўра, унинг Ўзбекистон ташки савдо айланмасидаги улуши 1999 
йилдаги 13 фоиздан 2003 йилда 17 фоизга ўсди. Факат 2003 йилнинг ўзида 
икки мамлакат ўртасидаги ташки савдо айланмаси хажми 26 фоиз, 2004 
йилнинг биринчи чорагида эса 43 фоизга ўсди ва янада жадал юксалиши 
учун катта имкониятлар мавжудлиги кузатилмокда..
Савдо айланмаси таркиби янада рационаллашиб, икки мамлакат 
иктисодиётидаги тузилмавий ўзгаришлар унда ўз аксини топа бошлади. 
Масалан, 2003 йилда Ўзбекистондан Россияга экспорт хажмида асосий 
улушни машина ва ускуналар (23 фоиз), пахта толаси (7 фоиз) ташкил килди, 
вахоланки 1994 йилда бу кўрсаткичлар тегишли равишда 11 ва 64 фоиздан 
иборат эди.
Россиядан Ўзбекистонга экспорт хажмида хам асосий улуш машина ва 
ускуналар (38 фоиз), кимё махсулотлари (20 фомз), когоз, картон, мебел (24 
фоиз)дан иборат. 1994 йилда эса Россиядан Ўзбекистонга асосан энергия 
манбалари (39 фоиз), озик-овкат махсулотлари (15 фоиз), кора металл (14 
фоиз) экспорт килинган эди.
Ўзбекистоннинг Россия билан авиасозлик сохасидаги хамкорлиги хам 
сезиларли даражада фаоллашди. «В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация 
ишлаб чикариш бирлашмаси» давлат акционерлик жамияти базасида юк ва 
йўловчи ташувчи замонавий хаво кемаларини хамкорликда ишлаб чикариш 
ривожланмокда. Эътиборли томони шундаки, Тошкент авиазаводи 
томонидан тузилган шартномаларга мувофик 2004 йилда Россия ва бошка 
мамлакатларга 15 та самолёт етказиб берди ва бу ислохотлар бошланган 
даврдагидан анча кўп демакдир. •
«ЎзДЭУавто» кўшма корхонасининг хам россиялик шериклар билан 
хамкорлиги янада фаоллашмокда. Бир томондан унинг Россияга экспорт 
салмоги ортмокца. Тахминларга кўра, экспорт хажми 2004 йилда 25 минг 
автомобилни ташкил этган. Иккинчи томондан, россиялик пўлат куювчилар 
махсулоти сифатининг ортиб бораётганлиги Ўзбекистон автомобиллари учун 
харид килинадиган иссик ва совук усулда куйилган пўлатнинг 90 фоизини 
Россиядан олиш имконини беради. Шуниси ахамиятга моликки, 
Ўзбекистоннинг авиация ва автомобиль заводлари Россия Федерациясининг 
957 корхонасига эхтиёт кисмлар учун буюртма берган.
Иктисодий ривожланишнинг баркарор суръати, у билан боглик савдо 
ва тўлов балансининг ижобий сальдоси, ахоли реал даромадларининг 
муттасил ўсаётгани шундан далолат берадики, Россия тобора кулай, худудий 
жихатдан якин, тўловга лаёкатли бозорга айланмокда. Бу бозорга ўзбек товар 
ишлаб чикарувчилари ўзларининг хилма-хил махсулотларини етказиб 
беришлари мумкин.


Россия сармоядорларининг Ўзбекистон икгисодиётига кенг микёсда 
инвестиция киритишга кизикиши тобора ортиб бормокда Бу аввало, нефть ва 
газ казиб олиш, уларни кайта ишлаш, телекоммуникация, тог-кон саноати, 
металлургия, машинасозлик, аник асбобсозлик, электротехник махсулотлар 
ишлаб чикариш, курилиш материаллари, кишлок хўжалиги махсулотларини 
кайта ишлаш каби экспортга йўналтирилган сохалар ва бошка истикболли 
тармокларда ўз ифодасини топмокда.
Жумладан, 2004 йилнинг апрелида Россиянинг Газпром» компанияси 
билан «Шохпахта» газ конида газ казиб олиш ва ундан фойдаланишдаги 
иштироки бўйича махсулот таксимоти тўгрисида битим имзоланди. Айни 
пайтда «Газпром» билан Устюрт нефгьгаз конларида табиий газ 
геологоразведкаси, казиб олиш ва йилига 10 млрд. куб метр хажмида сотиш 
мўлжалланган лойихага 1,4 млрд. АКШ доллари микдорида сармоя 
киритилишини кўзда тутувчи битим ишлаб чикилмокда.
«Лукойл» компанияси билан махсулот таксимоти асосида, Шоди газ 
конларида табиий газ казиб олиш ва биргаликда сотиш бўйича йирик битим 
лойихаси тайёрланмокда. Бунда «Лукойл» компанияси 1 млрд. АКШ доллари 
микдорида инвестиция киритади ва лойиханиннг амалга оширилиши 200 
млрд.куб метрга якин табиий газ казиб олиш имконини беради.
Шунингдек, машинасозлик, асбобсозлик, электротехника саноатидаги 
технологик кооперацияга асосланган самарали алокалар тикланмокда. Кабель 
махсулотлари, электротехник машиналар, жихозлар ва аппаратура ишлаб 
чикариш сохаларида 19 та Ўзбекистон-Россия кўшма корхонаси фаолият 
юритмокца. 33 та кўшма корхона саноат ва маиший турдаги асбоб-ускуналар 
ишлаб чикаришга ихтисослашган. Машинасозлик, машина ва жихозларни 
таъмирлайдиган 68 та кўшма корхона тузилган.
Кишлок хўжалиги махсулотларини кайта ишлаш сохаси буйича 
интеграция чукурлашмокда. Бу сохада тўккизта Ўзбекистон-Россия кўшма 
корхонаси фаолият юритмокда.
«Вимм Билль Дан» компанияси Тошкентнинг йирик «Тошкентсут» 
бирлашмаси акцияларининг 77 фоизини харид килиш хакидаги шартномани 
имзолади. Ушбу хужжатда сут махсулотларини кайта ишлаш ва мева 
шарбатлари ишлаб чикарувчи кўшма корхона тузиш учун 20 млн. доллар 
сармоя киритиш кўзда тутилган.
Сўнгги пайтларда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иктисодий 
ва инвестициявий хамкорликнинг кенгайиши ўзаро манафаатларни 
ифодаловчи табиий жараёнга айланди.
Бундай хамкорликнинг асосини иктисодиётнинг оёкка туриши, хар 
икки мамлакат иктисодиётининг баркарор ривожланиши ва бир-бирини 
тўлдириши, худудий якинлик, транспорт инфратузилмаси хамкорлигининг 
йўлга кўйилганлиги, шерикларнинг бир-бирини яхши билиши, уларнинг 
халкларимиз умумий маданиятидан, феъл-атворидан хабардорлиги ташкил 
этади.
Россия 
билан 
Ўзбекистон 
ўртасидаги 
савдо-иктисодий 
ва 
инвестициявий алокаларнинг кенгайиши Марказий Осиёнинг бошка 


давлатларига хам ижобий таъсир кўрсатади. Бу эса Ўзбекистон Президенти 
Ислом Каримов илгари сураётган Марказий Осиёда умумий бозорни яратиш 
ташаббуси ва бунёдкорлик йўлидаги жиддий кадам булиб, у ўз навбатида 
жахон иктисодиётида минтаканинг инвестициявий жозибадорлиги ва 
ракобатбардошлигини оширади.
Россиянинг Марказий Осиёдаги манфаатлари хакида гапирганда шуни 
эътироф этиш керакки, у нафакат геосиёсий, балки жиддий иктисодий асосга 
хам эга. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларга келганда шуни 
алохида таъкидлаш жоизки, муносабатларнинг янги боскичга кўтарилиши 
иккала мамлакат учун хам хамкорликни ривожлантиришнинг янги 
имкониятларини 
очиб 
беради. 
хозирги 
кунда 
Россия-Узбекистон 
муносабатлари стратегик шериклик (2004) даражасидан Иттифокчилик 
(2005) даражасига кўтарилди.
Сўнгги пайтларда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иктисодий 
ва инвестициявий хамкорликнинг кенгайиши иктисодий шароит ва ўзаро 
манафаатларни ифодаловчи табиий жараёнга айланди.
Аммо бу Ўзбекистоннинг Россия билан хамкорликни ривожлантириши 
истиклол йилларидаги хамкорлар, биринчи галда Америка Кўшма Штатлари, 
Евроиттифок мамлакатлари ва Япония билан анъанага айланган иктисодий 
хамкорликни сусайтириш ёки кискартириш хисобига амалга оширилади, 
дегани эмас албатта.
Бирок, Россиянинг охирги ташки сиёсий фаолияти, жумладан, 
Киргизистонда ўз харбий базасини ташкил килиши, Марказий Осиёни ўз 
таъсир доирасига тортиш учун кураш давом этиб келаётганлигини, бу 
курашда Марказий Осиё минтакаси хам ўз ўрнига эгалигини тўла 
исботлайди.
Узбекистон учун, Россиянинг муносабати алохида ўрин тутади. 2000 
йилгача, яъни В.Путин президентлигига кадар Россиянинг Марказий Осиё 
давлатларига нисбатан муносабати мавхум ва ноаникликдан иборат эди. 
Россиялик тадкикотчиларнинг фикрлари турлича, кўп холларда карама-
каршиликларга бой эди. Бунинг сабабларидан бири Марказий Осиё 
давлатларининг ўзаро иктисодий якинлашуви ва Россия таъсирининг 
камайиши ёки Марказий Осиё давлатларини уларнинг фикрича, бошка 
давлатларнинг таъсирига тушиб колишдан хавфсираш эди. Айрим россиялик 
экспертларнинг фикрича Марказий Осиё давлатларини Россия геосиёсий 
таъсир худудидан чикиши, Россия хавфсизлиги учун тахдид хисобланади.
Россия табиий фанлар академияси мухбир аъзоси Л.И.Медведко 
шундай фикрга келган эди: «Тожикистондаги драматик ходисалар, Ўрта 
Осиёда ислом фундаментализми ёйилишига шарт-шароитлар яратиб бериши 
мумкинлигини эслатди. Бунга кўп холда Эрондаги ислом революциясини ва 
Афгонистонда мужохидларнинг галаба козонишига туртки бўлди.... Ўрта 
Осиёнинг айрим республикалари ва вилоятларида, Кавказ ва Волга бўйида 
исломий харакат учун кулай замин яратилиши, бу ердаги усиз хам хозирдаги 
омонат хокимиятни ўрнига авторитар-теократик тузумни ўрнатилишига олиб 
келиш мумкин. Улар келажакда эхтимол Эрон, Покистон ва Афгонистон 


билан Россия учун хавфли булган душманлик рухидаги харбий-сиёсий 
альянс тузишлари мумкин
[77]
».
Юкоридаги фикрларга нисбатан эса Президентимиз ўз вактида шундай 
деган эди: «Кейинги вактларда Россиянинг очик матбуотида бу мавзуда 
узундан узок тахлилий материаллар ва бошка маколалар кайта-кайта
босилиб чикмокда. Уларнинг оханги ва мазмунига карасангиз, 
журналистларнинг каламини эмас, балки махсус тазйиклар ва айрим 
сиёсатчиларнинг тажрибали кўлини кўрасиз. Бу маколалар шовинизм хавфи 
ва унинг собик совет маконида пайдо бўлиб, «якин хориж» деб аталаётган 
янги мустакил давлатларга нисбатан кўринишлари ўйлаб чикарилган муаммо 
эмас, балки Россиянинг ўзи учун хам бирдай хавфли тахдиддир, деган 
хулосани жуда яхши кўрсатиб ва асослаб беради».
2
1999 йил 16 февраль ва 2001 йил 11 сентябрь вокеалари халкаро 
терроризмга карши кураш дастури доирасида кенг куламда харбий 
харакатларнинг бошланишига олиб келди. Бу харакатлар айнан Осиё 
мамлакатлари, хусусан Афгонистон худудида олиб борилди. Бунга дунёдаги 
деярли барча еткачи давлатлар уз харбий кисмлари билан, Марказий Осиё 
республикалари эса уз худудидан фойдаланишга рухсат бериш билан 
иштирок этишди. Шуни таъкидлаш керакки купчилик давлатлар бу уруш 
харакатларига айрим гарбдаги давлатларнинг найранги остида кушилдилар. 
Уруш натижасида голиб ва маглуб томонлар аникланмади. Афгонистонда 25 
йилдан бери давом этаётган уруш якун топмади, тинчлик урнатилмади, 
Ирокдан ядро бомбаси топилмади. АКШ кушинларида ханузгача йукотишлар 
давом этмокда. “Халкаро терроризмга карши кураш” номини олган узига хос 
бу курашда Ал-коида сингари аник, аммо кароргохию-кушинларини хеч ким 
хеч качон топа олмайдиган ракибнинг булиши бу урушнинг ортида хар икки 
тарафнинг хам режиссёри битта эмасмикан, деган фикрга олиб келади. 
Бугунги кунда нафакат Марказий Осиё давлатлари, балки Россия хукумати 
хам халкаро терроризмга карши курашнинг асл максадларини тугри англаб 
етди ва Россия Марказий Осиёга нисбатан окилона сиёсат олиб боришмокда.
Евроосиёда тинчлик ва баркарорликни саклаш учун Марказий Осиё 
давлатлари бир ёкадан бош чикаришлари, айникса бу худудда Россия 
иштирокида ягона иктисодий тизим барпо этишлари лозим булади. Россия 
Узбекистон уртасида имзоланган Иттифокчилик шартномаси Марказий 
Осиёда стратегик мувозанатни белгилаб берди. Ушбу Иттифокчилик 
шартномаси, Евроосиё Иктисодий хамжамиятининг тулик фаолиятга кириши 
ва ШХТнинг самарали фаолияти баркарорликни саклаш ва тараккиётни 
таъминлашда самарали сиёсий ва иктисодий механизм булиши мумкин.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish