Тошкент давлат ахборот технологиялари университети узбекистонда демократик жамият курилиши


Узбекистон ва Жанубий Осиё давлатлари муносабатларининг



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/45
Sana22.02.2022
Hajmi1,61 Mb.
#88080
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   45
Bog'liq
11288 ГЕОСИЁСАТ АСОСЛАРИ.doc

2. Узбекистон ва Жанубий Осиё давлатлари муносабатларининг 
геосиёсий жихатлари
Узбекистон Президенти И.Каримовнинг мусткилликнинг дастлабки 
йилларида Покистонга амалга оширган давлат ташрифи Узбекистон ва 
Покистон уртасидаги хамкорликка асос солган булса, Покистон Ислом 
Республикаси Бош вазири Мухаммад Навоз Шарифнинг Узбекистонга 
ташрифи ва унда имзоланган хужжатлар муносабатларни янги погонага 
кутарди. Бу учрашувларда давлатлараро муносабатларда мухим булган 
Узбекистон Республикаси билан Покистон Ислом Республикаси уртасидаги 
давлатлараро муносабатлар ва хамкорлик принциплари тугрисидаги 
шартнома, иктисодий ва савдо хамкорлиги, шунингдек, маданият, согликни 
саклаш, фан, техника, кадрлар тайёрлаш, туризм, спорт ва оммавий ахборот 
сохасида хамкорлик килиш тугрисидаги битимлар имзоланди. Бундан 
ташкари икки давлат уртасида сув ресурслари, электрлаштириш, ирригация 
ва мелиорация сохасида хамкорлик килиш тугрисидаги, почта ва 
телекоммуникация сохасида, давлат банклари ва миллий банклари 
ваколатхоналар айирбошлаш тугрисидаги, инвестициялар ва сармояларни 
химоя килиш тугрисидаги битимлар имзоланди.
2005 йил март ойида Покистон Президенти Парвез Мушаррафнинг 
Узбекистонга ва 2006 йилнинг май ойида Узбекистон Республикаси 
Президенти Ислом Каримовнинг эса Покистонга килган ташрифлари икки 
мамлакат уртасидаги муносабатларда мухим из колдирди.
2007 йил 14-15 март кунлари Покистон Ислом Республикаси Бош 
вазири Шавкат Азизнинг Узбекистонга амалга оширган расмий ташрифи 
билан Узбекистон-Покистон муносабатларининг ривожида янги боскични 
бошлаб берди.
Узбекистон ва Покистон рахбарлари булиб утган учрашувларда узаро 
иктисодий муносабатларни ривожлантириш билан бирга Афгонистондаги 
вазиятни баркарорлаштириш ва унга ёрдам курсатиш масалалари хам 
мухокама килинди. Икки мамлакат рахбарилари афгон муаммоси буйича 
мулокотларга мунтазамлик тусини беришга, террорчилик, наркобизнес ва 
экстремизмга карши кураш борасида тажриба ва ахборот алмашиб боришга 
келишиб олдилар.
Дунё энегия захираларига эхтиёж ортиб бораётган бир пайтда, 
Покистон энергия манбаларига бой хисобланган Марказий Осиёдан 
чикадиган жанубий йуналишдаги янги транспорт тармокларининг уз 
коммуникацияларига туташишидан манфаатдор. Узбекистон Покистон 
йуллари оркали Арабистон денгизи сохилларига чикиш имкониятининг 
мавжудлиги эса икки томон учун хам манфаатлидир. Покистон 
компаниялари Ўзбекистон худудидаги нефть-газ конларини кидириш ва 
ўрганишга жиддий кизикиш билдирмокда. Шунинг учун Исломободда 
Афгонистон оркали Покистонга чикадиган транспорт тармокларини барпо 
этиш лойихаларига алохида эътибор каратилмокда. Бу Покистон 
товарларининг (пластмасса буюмлар, чарм ва картондан ясалган 


махсулотлар, дори-дармон, мева) Ўзбекистон оркали Марказий Осиё 
давлатлари бозорларига кириб боришига хам хизмат килиши шубхасиздир.
Ўзбекистон эса уз навбатида Покистон бозорига йўналтирилган 
экспорт хажмини (пахта, полиэтилен, суюлтирилган газ, кабель, минерал 
ўгитлар, галла, кишлок хўжалиги техникаси) кенгайтириш имкониятига эга 
бўлади. Мисол учун, Покистон Ўзбекистон пахтасини учинчи давлатлар 
оркали сотиб олар эди. Масалан 2006 йилда ўзаро товар айирбошлаш хажми 
икки хисса ортиб, 20 миллион АКШ долларини ташкил килди. Эрон 
бандаргохлари оркали Покистонга юборилган Узбекистон пахтасининг 
киймати бу кўрсаткичдан бир неча карра ортик. Шуларни инобатга олиб, 
икки мамлакат рахбарлари савдо-икгисодий хамкорлик бўйича Ўзбекистон-
Покистон кўшма комиссиясининг фаолиятини такомиллаштиришга келишиб 
олганлар. 2007 йилнинг бошида Исломободда комиссиянинг навбатдаги 
мажлиси бўлиб ўтди. Покистон Бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи 
асносида эса икки мамлакат ишбилармонларининг бизнес-форуми ташкил 
килинди.
Покистонда Ўзбекистоннинг нафакат пахта ва ипагига, юртимизда 
давом этаётган хусусийлаштириш жараёнига хам кизикиш катта. Энергетика 
ва транспорт коммуникациялари сохасида амалга оширилаётган хамкорлик 
истикболда тўкимачилик, кишлок хўжалиги каби сохаларда кўшма 
корхоналарнинг кўпайишига олиб келиши мумкин.
Ўзбекистондаги 
мавжуд 
кулай 
сармоявий мухит 
покистонлик 
ишбилармонларнинг юртимизга кизикишини тобора оширмокда. 2007 йилда 
Ўзбекистонда Покистон сармояси иштирокида тузилган киркка якин корхона 
фаолият кўрсатмокда. Улар ишлаб чикарган товарлар ва кўрсатган 
хизматларнинг йиллик ўртача киймати 20 миллиард сўмга, экспорти хажми 
эса 4 миллион АКШ долларига етади.
Тарихий ва маданий якинлик, айникса, ижтимоий сохадаги алокаларни 
мустахкамлаш учун яхши омил бўлмокда. Икки мамлакат вакиллари 
Ўзбекистон ва Покистонда амалга оширилаётган турли халкаро маданият ва 
санъат фестивалларида, жумладан, хар икки йилда Самаркандда 
утказиладиган "Шарк тароналари" халкаро мусика фестивалида, илмий-
маърифий анжуманларда катнашиб келмокдалар. Олимлар тарихий-маънавий 
меросга оид маданий ёдгорликларни, кўлёзмаларни тадкик этмокдалар. 
Лекин бу борадаги имкониятлар хам тўла ишга солинаётгани йўк. Умуман, 
маданий ва илмий доираларнинг, спортчиларнинг ўзаро алокаларини янада 
кенгайтириш имкониятлари кўп.
Узбекистон Жанубий Осиёнинг етакчи мамлакати булган хиндистон 
билан хам алокаларини кенгайтирмокда. 1993 йил 23-25 май кунлари 
хиндистон Бош вазири Нарасимха Рао давлат ташрифи билан Узбекистонда 
булди. Сафар кунларида Узбекистон Республикаси билан хиндистон 
Республикаси уртасида давлатлараро муносабатлар ва хамкорлик 
тамойиллари тугрисидаги шартнома, “Фойда ва мулкка икки ёклама солик 
солмаслик тугрисида”ги, “хаво йуллари тугрисида” ва “савдо-иктисодий 
хамкорлик тугрисида”ги битимлар имзоланди. Узбекистон Президенти И.А. 


Каримовнинг 1993 йил 17-19 август кунлари хиндистонга расмий ташрифи 
чогида икки мамлакат уртасида “иктисодий, савдо ва илмий-техникавий 
хамкорлик тугрисида”, “маданият, согликни саклаш, фан, техника, туризм, 
спорт ва оммавий ахборот сохасида хамкорлик килиш тугрисида”ги 
битимлар имзоланди. Узбекистон ва хиндистон уртасида хамкорлик кенгайиб 
бормокда. 1995 йил 25 август куни Тошкент шахрида хиндистоннинг "Тата 
Прожектс Лтд" фирмаси томонидан куриб битказилган 600 уринли 
саломатлик зали, мажлислар хонаси, сервис хизмати, ер ости гаражи, сауна 
барлари, катта ресторан булган замонавий мехмонхонанинг очилиши 
фикримизнинг далилидир.
Узбекистоннинг хиндистон билан алокаларининг янги боскичга 
кутарилишида Узбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2005 
йил 4-6 апрель кунлари шу мамлакатга амалга оширган давлат ташрифи 
алохида ахамият касб этади. Ушбу ташриф давомида Президент И.Каримов 
билан хиндистон Президенти Абдул Калам ва Бош вазир Манмохан Сингх 
уратсида музокаралар олиб борилди.
Шуни алохида таъкидлаш керакки хиндистон Марказий Осиё 
Республикалари орасида Узбекистон билан якин иктисодий ва сиёсий, 
маданий ва ижтимоий сохалардаги алокаларни ривожлантиришдан 
манфаатдор эканлигини намоён этмокда. хозирги пайтда хиндистон билан 
кушма асосга эга булган 30 дан ортик компаниялар Узбекистонда 
муваффакиятли фаолият юритмокда. Биргина 2004 йилда икки мамлакат 
уртасидаги товар айирбошлаш хажми 121 миллион АКШ долларидан ошиб 
кетди.
хиндистон билан Марказий Осиё давлатлари уратсидаги хамкорлик 
кизикиши нафакат иктисодий, балки геосиёсий омиллар билан хам 
мустахкамланмокда. Зеро хиндистон бугун Жанубий Осиё минтакасида ёки 
Марказий Осиё билан муносабатлардагина эмас, балки жахон хамжамиятида 
узининг обру-эътибори ва салохияти билан юксак мавкега эга булиб 
бормокда. Гарчи анча маданий тусда ёндашаётган булса-да хиндистон 
Марказий Осиёга худуди Россия, Хитой, АКШ ёки Япония сингари 
геосиёсий объект сифатида карамокда. Шу нуктаи-назардан бугунги кунда 
хиндистонга «учинчи дуне мамлакати» сифатида муносабат билдириш 
ярамайди, балки аксинча, унга жуда жиддий геосиёсий уйинчи сифатида 
муносабат килингандагина ижобий натижаларга эришиш мумкин.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish