Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси



Download 3,43 Mb.
bet17/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Таянч сўз ва иборалар


Инсония, аждод, макон, одамзод, ибтидоий, Полеолит (қадимги тош), Селунғур, Қоратоғ, Кулбулоқ, Тешиктош, Омонқўтон, Обираҳмат, Қўтирбулоқ, Самарқанд, Хўжагўр, Шуғнов, Қаракамар, homo Sapience, кроманѐн, уруғчилик, она уруғи, мезолит (ўрта тош), Мочай, Қўшилиш, Обишир, ўқ-ѐй, диний тассавур, ота уруғи, патриархат, бронза даври.


Мавзу: Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиѐт босқичлари. Ўзбек халқининг этник шаклланиши.


Режа
  1. Илк давлатлар пайдо бўлишининг асосий омиллари. Жаҳон тарихидаги дастлабки давлатлар


  2. Ўлкамиз ҳудудларида дастлабки шаҳарсозлик маданияти.
  3. Энг қадимги давлатлар. Улардаги ижтимоий-иқтисодий ҳаѐт


  4. Антик давр давлатлари ва маданияти
    1. Илк давлатлар пайдо бўлишининг асосий омиллари. Жаҳон тарихидаги дастлабки давлатлар


Нафақат Ўзбекистон, балки дунѐ тарихида илк давлатчиликнинг пайдо бўлиши масалалари ҳозирги кунда тадқиқотчилар орасида энг долзарб бўлиб турган муаммолардан бири ҳисобланади. Масалани ўрганиб, унга аниқлик киритишдан олдин давлатчиликнинг илдизлари ва пайдо бўлиш шарт- шароитларига диққат-эътиборни қаратмоғимиз лозим.
Янги тош асрига (неолит) келиб Ўрта Осиѐ ҳудудларида деҳқончиликнинг пайдо бўлиши жамият ҳаѐтида ижтимоий-иқтисодий тараққиѐт жараѐнларини янада тезлаштирди. Бронза даврига келиб эса деҳқончиликдан чорвачиликнинг ажралиб чиқиши, ихтисослашган ҳунармандчилик хўжаликларининг ривожланиши натижасида ишлаб чиқариш ҳажми кўпайиб, меҳнат қуроллари янада такомиллашиб борди. Жамиятда ишлаб чиқарувчи хўжаликнинг пайдо бўлиши ва жадаллик билан ривожланиши ўз навбатида ижтимоий ҳаѐтдаги ўзгаришларга сабаб бўлди.
Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик Ўрта Осиѐ хўжалигининг асоси ҳисобланиб, бу жараѐн жанубий Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг жанубида бронза (мил. авв. III-II йилликлар) даврида, Тошкент воҳаси ва унинг атрофларида эса илк темир (VIII-IV асрлар) даврида шаклланиб ривожланди. Ўрта Осиѐда илк давлат уюшмалари сунъий суғориш бирмунча қулай бўлган Амударѐ (юқори, қуйи, ўрта) оқимлари бўйларида, Мурғоб воҳасида, Зарафшон ва Қашқадарѐ воҳаларида шаклланиб ривожланади. Бундай ҳолатни дунѐ тарихидаги дастлабки давлатлар-Миср (Нил) ва Месопотамия (Дажла ва Фрот) мисолида ҳам кузатиш мумкин.
Ҳозирги кунга келиб, Ўрта Осиѐнинг жуда кўплаб бронза ва илк темир даврига оид ѐдгорликларидан (Сополли, Жарқўтон, Анов, Қизилтепа, Кўзалиқир, Афросиѐб, Чуст, Далварзин, Даратепа ва бошқ.) ишлаб чиқарувчи хўжалик билан бевосита боғлиқ бўлган металл қуроллар топиб ўрганилган. Металл қуролларининг меҳнат қуроллари сифатида жамият ҳаѐтига кенг ѐйилиши меҳнат унумдорлигининг янада юксалиши учун улкан имкониятлар яратиб, бу жараѐн давлатчилик пайдо бўлишини янада тезлаштирди.
Сўнгги бронза даврига келиб кулолчилик чархининг ишлатила бошланиши натижасида Сополли, Олтинтепа, Гонур, Жарқўтон кабиларда кулолчилик маҳаллалари пайдо бўлади. Шунингдек, ҳунармандчиликнинг тошга, металлга, ѐғочга, суякка ишлов бериш турлари ҳам кенг тарқалади. Ҳунармандчиликнинг ихтисослашуви, алоҳида хўжалик тармоғи сифатида шаклланиб ривожланиши жамиятдаги иқтисодий тараққиѐт учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, давлатчилик пайдо бўлиши учун муҳим бўлган қўшимча маҳсулот кўпайишига туртки бўлди.
Ўрта Осиѐ ҳудудларида яшаган аҳоли қадимги даврлардан бошлаб ўзаро муносабатларни ривожлантириб келганлар. Бронза даврига келиб шимолдаги кўчманчи чорвадор қабилалар ва жанубдаги ўтроқ деҳқончилик аҳолиси ўртасида ўзаро мол айирбошлаш ва маданий алоқалар янада жадаллашди. Бу ўринда ўша даврда шаклланиб кейинчалик янада
ривожланган қадимги йўлларнинг аҳамияти беқиѐс бўлди. Бу йўллар орқали Ўрта Осиѐ қадимги аҳолиси минтақадан ташқари қўшни давлатлар Месопотамия, Миср, Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон кабилар билан турли алоқаларни ривожлантирганлар.
Хуллас, бронза даврига келиб аҳоли ишлаб чиқаришнинг маълум бир соҳаларига деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчиликка ихтисослашиб борди. Бу жараѐн ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши ва уларнинг бир ерга тўпланиши учун замин яратди. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши ўз навбатида маҳсулот ҳажмининг ўсиб, қўшимча маҳсулот пайдо бўлишига сабаб бўлди. Демак, қадимги хўжаликларнинг ихтисослашуви, суғорма деҳқончиликнинг ривожланиши, металлнинг ҳаѐтга жадаллик билан кириб келиши ва ѐйилиши, ҳунармандчиликда турли тармоқларнинг ривожланиши, ўзаро айирбошлаш ва савдо-сотиқ тараққий этиши натижасида жамият ҳаѐтида ижтимоий-иқтисодий юксалиш кузатилади. Бу юксалиш илк давлатчиликнинг асосий пойдевори ҳисобланади.
Мил. авв. IV минг йилликка келиб қадимги Миср хўжалигида сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик катта ютуғларга эришади. Кўп тармоқли бўлган ҳунармандчилик деҳқончиликдан ажралиб чиқади. Савдо-сотиқ кенг миқѐсда ривожланиб боради. Айнан мана шу даврда жамиятнинг ижтимоий ҳаѐтида ҳам тубдан ўзгаришлар бўлиб ўтди. Аҳоли орасида табақаланиш рўй бериб, жамият учта — ҳукмрон қатлам (қабила оқсоқоллари, коҳинлар, бой жамоачилар), деҳқончилик жамоаси аъзолари (Қад. Миср жамиятдаги моддий ишлаб чиқарувчилар) ва қуллар қатламларига бўлинади.
Мил. авв. IV минг йилликнинг иккинчи ярмида Қадимги Мисрда шаҳар маркази атрофидаги бир нечта қишлоқларни бирлаштирган унчалик катта бўлмаган вилоятлар (номлар) доирасида дастлабки давлатлар пайдо бўлади. Марказий шаҳарлар марказида ҳукмдор қароргоҳи ва бош худо ибодатхонаси жойлашган. Бу даврда Қуйи Мисрда 22 та ном, Юқори Мисрда 20 та ном бўлгани маълум. Мил. авв. IV минг йиллик охирларига келиб барча номлар бирлаштирилиб Қуйи ва Юқори подшолиликлар ташкил топади. Қуйи Миср подшолиги пойтахти Энхаб (Нехен) шаҳри, Юқори Миср подшолиги пойтахти эса Буто шаҳри эди. Қадимги Мисрнинг ривожланиши ўрта, Янги ва Сўнгги подшоликлар даврларига бўлинади.
Мил. авв. V минг йилликка келиб, қадимги Месопотамия аҳолиси ҳаѐтида Халаф маданияти (Тал-Халаф қишлоғи номидан) маълум аҳамиятга эга бўлган бўлса-да, бу ҳудудларда жамиятнинг табақалашуви ва давлатчиликнинг пайдо бўлиши ҳамда Шумер цивилизациясининг асослари Урук (IV минг йилликнинг иккинчи ярми) маданияти билан боғлиқдир.
Бу даврда Месопотамия хўжалигининг асосини суғорма деҳқончилик ташкил этарди. Аста-секинлик билан деҳқончиликдан ҳунармандчилик хўжаликлари ажралиб чиқиб, улар жамият ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлган тармоқларга айлана бошлайди. Ички ва ташқи алмашинув ривожланади. Қўшни вилоятлардан мис, олтин, қурилиш моллари, қимматбаҳо тошлар келтирила бошланади. Манзилгоҳлар ўлчамлари кенгайиб, улар маданий, маъмурий, сиѐсий ва диний марказларга айланиб боради.
Мил. авв. IV минг йилликка келиб ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши натижасида ишлаб чиқариш муносабатлари ҳам тараққий этади. Натижада Месопотамия жамиятда мулкий тенгсизлик ва ижтимоий табақаланиш рўй беради. Мил. авв. III йилликнинг бошлари Месопотамиянинг (Тигр ва Евфрат дарѐлари водийси) жанубида Шумер, ўрта қисмида эса Аккад каби давлатлар Эреду, Ур, Ларса, Урук, Умма, Лагас каби бир нечта шаҳар-давлатлар мавжуд эди. Ўша давр Месопотамия ривожланишининг асосини суғорма деҳқончилик ташкил этарди.

    1. Download 3,43 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish