ҲИРОТ МИНИАТЮРА МАКТАБИ – ХV асрда Ҳирот шаҳрида шаклланган миниатюра санъати услуби. ХV асрнинг бошларида шаҳар ҳаёти ва маданиятининг ривожи оқибатида нафис қўлёзма китобларга талабнинг ошиши бу мактабнинг вужудга келишига имкон яратди. 20-йилларда Ҳиротга Табриздан Сайид Аҳмад наққош, Хожи Али мусаввир, Самарқанддан мавлоно Жаъфар Табризий (Амир Темур уни Табриздан Самарқандга келтирган эди) ва бошқа мусаввир, хаттотлар таклиф этилганидан кейин шаклланди. 1507 йилда Ҳирот Шайбонийхон томонидан забт этилгунча давом этди. Ҳирот миниатюра мактабининг вужудга келиши ва ривожида ХV асрнинг 1-ярмида Шохруҳ, унинг ўғли Гавҳаршоҳ, Бойсунғур, ХV асрнинг 2-ярмида Ҳусайн Бойқаро, унинг вазири Алишер Навоийнинг эътибори, ҳомийлиги, муҳим роль ўйнади. Ҳирот миниатюра мактабига мансуб асарларда яхлит бир услуб кўзга ташланмайди, миниатюрачиларнинг ижодий индивидуаллиги сезилади, лекин, умуман бу мактаб миниатюралари асосий эътибор инсонга қаратилган тасвир фонида кўркам манзара (яшнаб турган боғлар, суви тиник жилгалар, кўл, ховузлар, қошин билан нафис безатилган бинолар, серҳашам интерьерлар ва бошқа.) рангдор акс эттирилгани билан ажралиб туради. Илк даврида Шероз миниатюра мактаби (ХIV-ХV асрлар), шунингдек Табриз миниатюра мактабининг таъсири кўзга ташланади. Саъдийнинг «Гулистон»ига 1427 йилда, Низомий «Хамса»сига, 1431 йилда, 1429-31 йилларда Фирдавсийнинг «Шохнома»сига, «Калила ва Димна»га ишланган миниатюралар бу мактабнинг диққатга сазовор асарларидан. 15-асрнинг 1-ярмида кўп сонли рассомлар орасида Мавлоно Ҳалил Мирзо Шоҳруҳий ажралиб туради. У кўп фигурали мураккаб композициялар, портретлар устаси сифатида шухрат қозонган. Кейинроқ Беҳзод, Мирак наққош, Қосим Али, Хўжа Муҳаммад наққош, шоҳ Музаффар каби рассомлар етакчи роль ўйнаган.
Луғатни тузишда соҳаларга оид рус ва ўзбек тилларидаги дарсликлар, қўлланмалар ва айрим илмий-тадқиқот ишлардан, шунингдек, «Энциклопедический словарь юного художника», «Популярная художест-венная энциклопедия», «Ўзбек Миллий энциклопедияси», С.С.Булатовнинг «Ганчкорлик, наққошлик ва ёғоч ўймакорлигига оид терминлар изоҳли луғати» (Тошкент, «Меҳнат», 1991) ва бошқа бир қатор маълумотнома (справочник)лардан унумли фойдаланилди.
Албатта, ушбу луғат дастлабки ишлардан бўлганлиги учун камчиликлардан ҳоли эмасдир. Луғат ҳақида билдирилган фикр ва мулоҳаза-ларни муаллиф мамнуният билан қабул қилади. Табиийки, бу терминлар йиллар ва асрлар давомида мукаммаллашиб тўлдириб борилаверади.
Мундарижа
-
Кириш.
Дастгоҳли рангтасвир - ихтисослик фани сифатида.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |