Тиббиёт коюсий луғати



Download 0,94 Mb.
bet46/54
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#23714
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   54
Bog'liq
qomusiy

эпиглоттйт — ҲИҚИЛДОҚ ҚОПҚОҒИ ШИЛЛИҚ пардасининг ўткир ёки сурункали яллиғланиши. ЭПИДЕМИК КЕРАТОКОНЪЮНКТИВИТ,
аденовирусли кератоконъюнкти- в и т — кўз шиллиқ ва мугуз пардасининг ўткир яллиғланиши. Юқумли касаллик. Вируслар кўзғатади. Тиниқ мугуз пардада майда-майда нуқталар пайдо бўлиб, кўзнинг кўриш қобилияти


\тт«.г|уоиг.сот ки(иЬхопаз1


258 ЭПИДЕМИК




пасаяди. Шиллик парда қизариб, бир оз шишади, пастки ковок шиллик пардасида майда кизил доначалар маржон каби тизилиб ётадн. Кўз тиркиши бир оз тораяди.
ЭПНДЕМИК ПЛЕВРОДИНИЯ — коксаки В ви- руслари (1—5 типлари) кўзғатадиган ўткир юкумли касаллик; тўсатдан бошланнб, кориннинг юкори қисми ёки кўкрак мускуллари, бош какшаб оғрийди, бемор иситмалайди ва б. белгилар намоён бўлади.
ЭПИДЕМИК САЛИВОГЛАНДУЛЕЗ — вирус- лар кўзғатадиган касаллик; бунда беморнинг умумии аҳволи унчалик ўзгармасада унинг қулок олдн, баъзан жағ ости безлари анчагина каттала- шади ва ҳ. к.
ЭПИДЕМИОЛОГИК ТЕКШИРУВ КАРТАСН —
эпидемиолог ёки унинг ёрдамчилари томонидан эпидемия ўчоғи текширилганда тузиладиган ҳуж- жат. Унда ўчокка характеристика берилиб, эпидемияга карши ва унинг олдини олиш учун кўрилган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар баён килинади.
ЭПИДЕМИОЛОГИЯ — оммавий юкумли касал- ликларнинг келиб чнкиши ва таркалиши сабабла- ри ҳамда конуннятларини ўрганадиган, уларга карши кураш ва олдини олиш тадбирларини ишлаб чикадиган фан. Умумий ва хусусий 3. фарк килинади. У м у м и й Э. юкумли касалликлар таснифининг эватюцион асосларини, Э. нинг катего- рия ва конуниятларини, х у с у с и й Э. эса ҳар бир юкумли касалликнинг ўзига хос келиб чикиш тарихи, унинг кўзғатувчиси, инфекция манбаи, юкиш йўллари ва воситалари, унга карши кураш ва олдини олиш усулларини ўрганади. ЭПИДЕМИЯ — маълум бир жойда истиқомат қиладиган аҳоли орасида юкумли касалликлар- нинг кенг тарқалиши. Бунда тезда касаллик ўчоғини топиб, атрофидаги аҳолининг хавфсизли- гини таъминлаб, касаллик қўзғатувчи микроорга- низмларнинг беморлардан соглом одамларга ўтиш йўлларини бартараф этиш ва касаллнкка берилувчан кишиларни эмлаш чоралари кўрила- • ди.
ЭПИДЕРМИС, эпителиал қават —одам терисининг устки кавати; базал кават, тиканси- мон кават, донали қават, ялтироқ ва мугуз (шох) қаватдан иборат. Э. нинг мугуз кавати жуда чукур жойлашган ҳужайралардан шаклланади, унда жуда кўп нерв тапалари бор. ЭПИДЕРМОДЕРМИТ — одам терисининг икки кавати, яъни хусусий тери (дерма) ва эпидермис (эпителиал кават)нингбир вактда яллиғланиши. ЭПИДЕРМОИД — нобуд бўлган эпителиал ҳужайралардан иборат киста. ЭПИДЕРМОФИТИЯ — эпидермофитон туркуми- га мансуб замбуруғ кўзғатадиган дерматомикоз; шахсий гигиенага риоя қилмаслик, шунингдек оёк терлаши, кавариши, бичилиши, веналарнинг ва- рикоз кенгайиши ва б. сабаб бўлади. Аксарият чов катта бурмалари ораси. (чов Э. си) ёки оёк панжаси (оёк панжаси Э. си) ва тирноклар зарарланади. Бунда тери қизаради, кипикланади, майда пуфакчалар, ярачалар пайдо бўлади. эпидидимит — мояк ортиғи (эпидидимис) нинг яллиғланиши. Инфекция кириши ёки ёрғокка


шикаст етиши сабаб бўлади. Э. тўсатдан бошла- нади, ҳарорат кўтарилади. Чов сохасида уруғ тизимчаси бўйлаб оғрик таркалади. Э. да ёрғокнинг тегишли ярми кизариб, шишади. Агар яллиғланиш кучли бўлса, моякда ўсикча, шиш пайдо бўлади.
ЭПИДИДИМОГРАФИЯ — уруғ йўлига турлн контраст моддалар юбориб, мояк усти ортиғини нормал ҳататида ёки касаллик (сарнк сув, сил, хавфли ва хавфсиз ўсмалар) окибатидаги ўзга- ришларни рентгенологик текшириш.
ЭПИДУРИТ — орка миянинг каттик пардаси б-н умурткалар уст пардасн орасндаги бўшлик (эпидурал бўшлик) клетчаткаларининг яллиғла- ниши. Одатда бунда миянинг каттик пардаси ҳам яллиғланади, вена чигаллари кўп бўлгани учун кўпчиш белгилари кузатилади. ЭПИДУРОГРАФИЯ — орка миянинг каттик пар- даси б-н умурткалар пардаси ўртасидаги бўшликка контраст моддалар юбориб, рентгено- логик текшириш усули. Контраст модда сифатида одатда 15—25 % ли верографин, урографин, диодоннинг сувдаги эритмаси ишлатилади. ЭПИКАРД — юракнинг ташкн сероз кавати. Мезотелий б-н ўралгани учун ялтирок. Юрак мускулини ўраб, унга зич ёпншиб туради. Юрак асосида буралиб, перикардга ўтиб кетади. эпикондилит — елка суягининг дўнглиги усти остити. Касаллик асосида тирсак пайлари- нинг бузилиши натижасида кўшни тўкималар- нинг яллиғланиши ётади. Кўпинча кафтни ёзувчи пайлар, билакни бурувчи узун мускул пайи, елканинг ташқи тепачасида ўзгариш рўй беради. Айрим касбдаги кишилар (тикувчилар, машини- сткалар, монтажчилар) да кўп учрайди. ЭПИКРИЗ — касаллик баёнинингохирида ёзила- диган асосий ва хулоса маълумотлар; касаллик- нинг бошланиши, кечиши, асосий даво чораларн ва натижаси ҳамда келажакда касаллик кайтари-' лишининг олдини олиш бўйича шифокор тавсия- ларининг кискача баёни.
ЭПИЛЕПСИЯ, куёнчиқ.тутқанок — вак- ти-вақти б-н қиска муддат хушдан кетиш, тиришиш, ғайритабиий ҳаракатлар килиш, бемор шахсининг ўзгариши, руҳий фаолиятнинг сусайиб бориши б-н кечадиган ҳуружли касаллик. Бош миянинг тутканок тутишига нисбатан туғма ёки турмушда орттирилган ўта мойиллиги сабаб бўлади. Аксарият болалик ва ўсмирлик даврида, баъзан кексайганда ҳам кузатилади. Катта ва кичик тутканоклар Э. нинг асосий белгисидир, баъзан ҳеч қандай белгисиз, шунингдек уйкуда ҳам тутканок тутади. Кўп ҳолларда тутқанок тутишидан олдин бир неча секунд давомида киска руҳий ҳолат — аура
юз беради.
ЭПИЛЕПСИЯГА ҚАРШИ МОДДАЛАР — зпи- лепсия касаллигини даволашда ишлатиладиган моддалар (фенобарбитал, дифенин, этосуксемид, карбамазепин ва б.)
эпиляция — даво ёки косметик максадда сочни тўкиш; бунда сочнииг илдизи ҳам тушиб кетади, натижада кайта соч чиқмайди. Э. атамаси сочни турли усуллар, мас., рентген нурлари ва б. б-н тўкиш ўрнида ҳам қўлланилади. ЭПИМЕЗОФАРИНГИТ — ҳалкумнинг бурун ва оғиз кисмлари шиллик пардасининг (купинча лимфа тўкималари б-н бирга) яллиғланиши. ЭПИСКЛЕРИТ — склера (кўз оқи) юза кавати-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


259




нинг яллиғланиши. Унинг озгина жойи қизариб, бир оз шишади, санчиб оғрийди ва борган сари кучаяберади. Э. га сил касаллиги, кўзга майда ёт жисмлар тушиши сабаб бўлади.
ЭПИСПАДИЯ — уретранинг туғма нуқсони; бун- да сийдик чикариш каналининг олд девори кисман ёки бутунлай бйтишмай колади.
ЭПИСТОМА (брохиома)—ўпка илдизидаги бронх безлари эпителийсидан ривожланадиган ўсма.
ЭПИТЕЛИЗАЦИЯ — тери, шиллик пардалар за- рарланганда шу жойнинг регенерацион йўл оркали янги эпителиал кават б-н копланиши, эт битиши.
ЭПИТЕЛИЙ, эпителиал т ў к и м а — зич жойлашган ҳужайралар катлами. Танани коплаб, унинг барча бўшликларини ўраб туради, асосан ҳимоя, ажратиш ва сўриш вазифаларини бажара- ди. Кўпгина безлар ҳам Э. дан тузилган. Э. ҳужайралари ясси, қубсимон, дуксимон, ци- линдрсимон шаклда бўлиб, базал мембрана устида ётади.
ЭПИТЕЛИОМА — эпителийдан ривожланадиган ўсмаларнинг умумий номи. Э. турли кўринишлар- га эга.
ЭПИТИМПАНИТ — ўрта кулокнинг сурункали яллиғланиши; бунда ўрта кулок деворларидаги ва тепа кисмидаги суяклар, шунингдек эшитув суякчалари ҳам яллиғланади, қисман чирийди, емирилади, ўрта кулок бўшлиғида холестеатома ва полиплар пайдо бўлади. Баъзан яллиғланиш мияга ва унинг кобикларига ҳам ўтиши мумкин. ЭПИФАРИНГОГРАФИЯ — ҳалқумнинг бурун- ҳалкум кисмига контраст модда юбориб рентгено- логик текшириш.
ЭПИФИЗЕОЛИЗ — ўсувчи эпифизар тоғайнинг силжиши натижасида суякнинг бўйига ўсишининг издан чикиши. Шикастланиш окибатида узун суяклар эпифиз кисмидан сурилади. Асосан болалар ва ўсмирларда учрайди. Кўпинча эпифи- зеолизда эпифиз б-н бирга метафиздан кичик суяк бўлакчаси синиб ажралиб чиқади, бунга остео- эпифизеолиз дейилади.
ЭПИФИЗЕОНЕКРОЗ — найсимон суякларнинг эпифиз қисмида пайдо бўладиган некроз. Асосан атеросклероз касаллигида эпифизни кон б-н таъ- минловчи майда кон томирларнинг бекилиб колиши туфайли пайдо бўлади. Кўпинча сон суягида учрайди.
ЭПИФИЗИТ — найсимон суякларнинг эпифиз кисми яллиғланиб, жараённинг атрофдаги тоғай моддасига ҳам ўтиши.
ЭПУЛИС— милк ёки жағ суяклари ичида ўсган бириктирувчи тўкимали қатлам; эндокрин безлар функцияси ўзгарганда (асосан ҳомиладорликда) кузатилади.
ЭРБЕН ФЕНОМЕНИ — бемор ўтирганида ёки олдинга караб эгилганида пульсининг вактинча камайиши. Баъзан адашган нерв тонусининг ошиши б-н боғлиқ бўлган нейроциркулятор дистония касаллигида кузатилади. ЭРГОГРАФИЯ — одам скелет мускулларининг фаолиятини махсус асбоб — эргограф ёрдамида ёзиб олиш. Бунда олинган тасвир эргограмма деб аталади.
ЭРГОМЕТРИЯ — одам бажараётган жисмоний меҳнатни махсус механик курилма (эргометр) 'Чгачида ўлчаш усули.


ЭРИТРОГЕМОМЕТР


ЭРГОНОМИКА — меҳнат жараёнларини ўрга- ниб, инсоннинг сиҳат-саломатлигини саклаш, иш унумдорлигини ошириш, мехнат шароитини яхши- лаш тадбирларини ишлаб чикадиган фан. Меҳнатни илмий асосда уюштириш йўлларини тавсия этади. Организмга таъсир этувчи салбий омиллар- ни ҳисобга олиб, уларни бартараф этиш усуллари- ни кўрсатиб беради.
ЭРЕКЦИЯ — жинсий кўзғалиш вақтида олат ғовак таналарининг кон б-н тўлиб, таранглашуви. ЭРИЗИПЕЛОИД, чўчка сарамаси— чўчқа сарамаси микроби кўзғатадиган юқумли касаллик; инфекция кирган жойда оғрик, шиш, эритема кузатилади, оғиррок ҳолларда артрит пайдо бўлади.
ЭРИТЕМА — турли тери касалликлари ёки баъзи юкумли касалликларда терида ҳар хил катта- ликдаги оч кизил, пушти рангли доғлар пайдо бўлиши; инфекцион Э.— ўткир юкумли касаллик- лар (скарлатина)да учрайди; бруцеллёз Э. си бруцеллёзда пайдо бўлиб, тезда йўколиб кета- диган, йирик, кичийдиган Э. дир. Рентгенда нурланиш туфайли бўладиган Э., куёш Э. си, шунингдек тугунли Э. фарк килинади.
ЭРИТЕМА ЧИРОҒИ — узун тўлкинли ультраби- нафша нурлар манбаи; увиол шишасидан тай- ёрланган колба ичига ўрнатилган найсимон, паст босимли симоб чирок бўлиб, унинг ички деворига люминафор суртилган. Физиотерапияда даволаш ва профилактика максадтарида кўлланилади. ЭРИТЕМАТОЗ — кизил волчанка (қизил югу- рук) каби тери касалликларида терида хийла катта қизил доғлар пайдо бўлиши.
ЭРИТМАЛАР (фармацияда) — турли дори моддаларини эритувчида эритиб тайёрланган суюк дорилар. Эритувчи сифатида кўпинча тоза- ланган ва дистилланган сув, баъзи ҳолларда этил спирти, глицерин, суюк мой (вазелин, зайтун, шафтоли, кунгабокар мойлари) ишлатилади. Э. ичилади ёки сиртдан ишлатилади. ЭРИТРАЗМА — сапрофит замбуруғлар қўзғатадиган тери касаллиги; асосан чов, кўлтик ости, сут бези, сон соҳасида сарғиш-жигарранг ёки пушти рангли доғлар пайдо бўлиши. ЭРИТРЕМИЯ — кўмик тўкималарининг гиперп- лазияси туфайли пайдо бўладиган касаллик. ЭРИТРОБЛАСТИК РЕАКЦИЯ — кўмикнинг эритроцитлар ишлаб чиқарадиган кисмида ядро- ли ҳужайралар сонининг вақтинча кўпайиши; бунда улар сифати асосан ўзгармайди. Баъзи гемолитик анемиялар ва кон йўкотилган ҳолларда кузатилади.
ЭРИТРОБЛАСТЛАР — эритроцитларни ҳосил киладиган ҳужайралар. Кўмикда яратилади. ЭРИТРОБЛАСТОГРАММА — кўмикдаги ёш яд- роли эритроцитлар ҳужайраларининг процент микдорини аниклаш натижалари. ЭРИТРОБЛАСТОЗ — етилмаган эритроцитлар- нинг периферик қонда (асосан кўмикда) кўпайиб кетиши; хусусан кон касалликларида — леикоз ва эритробластик реакцияларда кузатилади. ЭРИТРОБЛАСТОМА — эритробластлардан ри- вожланадиган хавфли ўсма; кўмик системасининг шикастланиши б-н кечади.
ЭРИТРОГЕМОМЕТР — фотоэлектроклоримет-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


260 ЭРИТРОГРАММА




рия усулида қон таркибидаги гемоглобин ва эритроцитлар миқдорини аниқлайдиган асбоб. ЭРИТРОГРАММА — эритроцитларни бирор бел- гиси (мас., диаметри, таркибидаги гемоглобин микдори, мембранасининг кислоталар ёки гипото- ник эритмалар таъсирига чидамлилиги) га караб процентлар ҳисобида ифодалаш ёки график тасвирлаш.
ЭРИТРОДЕРМИЯ — бутун бадан териси ёки талайгина кисмининг яллиғланиши; бунда тери қизариб, жуда кўп пўст ташлайди. ЭРИТРОДИАПЕДЕЗ — эритроцитларнинг ка- пиллярлар девори оркали қон ўзагидан ташқари- га чиқиши; геморрагик синдромлар учун ха- рактерли; юкумли касалликларда ва одам за- ҳарланганида кузатилади.
ЭРИТРОКЕРАТОДЕРМИЯ — эритродермия- нинг кератоз бўлган соҳа б-н кўшилиб кетиши. Э. нинг ўзгарувчан шаклли, авж олувчи ва б. хиллари фарқ қилинади.
ЭРИТРОМЕЛАЛ ГИЯ — ангиотрофеневрознинг бир тури; бунда асосан кўл-оёкнинг уч қисмлари- да тўсатдан каттиқ оғриқ туриб, ўша жойлар қизариши ва шишиб кетиши кузатилади. ЭРИТРОМИЕЛОЗ — ўткир лейкознинг бир тури; бунда дастлаб кўмикда эритроблас тлар б-н нор- мобластлар, кейинрок бориб эса миелобластлар кўпайиб кетади; нормохром ёки гиперхром ане- мия, зўрайиб борадиган лейкопения ва тромбоци- топения кузатилади.
ЭРИТРОМИЦИН — макролидлар гуруҳига ман- суб антибиотик. Айрим микроорганизмларга ' таъсир этиб, уларнинг ўсишини тўхтатиб қўяди. Э. га микробларнинг тез ўрганиб қолиши туфайли бу антибиотик резерв антибиотик ҳисобланади. ЭРИТРОН — қон томирлари ҳамда кўмикдаги етилган ва етилмаган эритроцитлар мажмуи. ЭРИТРОПОЭЗ, эритроцитопоэз — орга- низмда эритроцитлартнг
ҳосил бўлиш жараёни. Бир кеча-кундузда тахминан 200—250 млрд эритроцит ҳосил бўлади.
ЭРИТРОПОЭТИНЛАР — кон яратилишини таъ- минловчи моддалар; Э. анемия ва кислород танқислиги (гипоксия, гипоксемия) б-н боғлик бўлган касалликларда организмда кўп мик- дорда ишланиб чикали.
ЭРИТРОПСИЯ — кўришнинг бузилиши. Бунда бутун борлик кўзга қизил рангда кўринаве- ради. Бу ҳолат баъзан хиралашган гавҳари олиб ташланган кўзда кузатилади.
ЭРИТРОРЕКСИС — эритроцигларнинг айрим бўлакчалар (фрагементлар) га парчаланиш жа- раёни.
ЭРИТРОФОБИЯ — мияга ўрнашиб колган қўркув ҳолати; одамлар орасида кизариб ке- тишдан ҳадиксираш, кўркиш.
ЭРИТРОЦИТ, кизил қон таначалари — ҳайвонлар ва одамнинг ядросиз қон ҳужайрала- ри; таркибида гемоглобин бор. Кислородни ўпка- дан организмнинг барча тўкималарига етказиб беради. Э. диаметри 7—8 мкм, қалинлиги 2— 2,5 мк, икки, томони ботик, юмалок. Кўмикда ҳосил бўлади. Эркакларнинг 1 мм3 қонида 4,5—5 млн, аёлларникида эса 4—4,5 млн Э. бўла- ди.


ЭРИТРОЦИТОЗ — қонда эритроцитларнинг кўпайиши; киши заҳарланганда, туғма юрак нуқсонларида, шунингдек одам баландга кўта- рилганда (физиологик Э.) кузатилади. ЭРИТРОЦИТОМЕТРИЯ — эритроцитлар ҳаж- мини аниқлаш.
ЭРИТРОЦИТОПЕНИЯ — қонда эритроцитлар миқдорининг камайиши.
ЭРИТРОЦИТОПОЭЗ — қ. Эритропоээ.
ЭРИТРОЦИТУРИЯ — эритроцитларнинг сийдик б-н ажралиб Чиқиши.
ЭРМОН, аччик ш у в о к — кўп йиллик ўт ўсимлик. Ер устки қисми ишлатилади. Таркибида эфир мойи, С ва К витаминлар, каротин, флавоноидлар, аччиқ гликозидлар, ошловчи ва б. моддалар бор. Препаратлари иштаха очувчи, овкат ҳазм килувчи, ўт ҳайдовчи дори сифатида ишлатиладй.
ЭРОТИЗМ — жинсий майлнинг зўрайиши; баъзи руҳий касалликларда кузатилади. ЭРОТОДРОМОМАНИЯ — жинсий майлга бери- либ сандироқлаб, дайдиб юриш. Психопатия, шизофрения, маниакал ҳолат ва б. руҳий ка- салликларда учрайди.
ЭРОТОМАНИЯ — жинсий майлнинг патологик зўрайиши, шаҳвоний ҳирснинг қўзғаши; баъзи руҳий касалликлар- (маниакал ҳолатлар, акли заифлик, олигофрения ва ҳ. к.)да кузатилади. ЭРОТОФОБИЯ, коитофобия :— мияга ўрна- шиб колган кўркув ҳолати; жинсий алока қилишдан ҳадиксираш, қўрқиш.
ЭСИ ПАСТЛИК — қ. Ақлинорасолик. ЭСТЕЗИОМЕТР — тактил, оғриқ, т-ра ва б. сез- гиларнинг таъсирот бўсағасини аниқлашда кўлланиладиган асбобларнинг умумий номи. ЭСТЕЗИОМЕТРИЯ — рецепторлар сезгирлигини ўлчайдиган усуллар йиғиндиси. ЭСТЕЗИОНЕЙРОБЛАСТОМА — ҳидлов нейроэ пителий ҳужайраларидан ривожланадиган хавф- ли ўсма. Бурун бўшлиғи девори, бурун-ҳалқум қисми ва ғалвирсимон лабиринтда учрайди. ЭСТЕРАЗАЛАР — мураккаб эфир боғини узувчи гидролазаларнинг катта туркуми. Эфирнинг кис- лота кисмини карбоксил, фосфат, сульфат кисло- талар қолдиғи ташкил килиши мумкин. ЭСТРАДИОЛ—энг кучли табиий эстроген. Э. ҳомиладор аёллар сийдиги, Грааф фолликулла- ри ва йўлдошда юқори концентрацияда учрайди. Организмда Э. ва эстрон бир-бирига ўтиб туради. Ҳайз цикли бузилганда, менопауза муаммоларини ҳал қилишда кўлланилади.
ЭСТРИОЛ — эстроген. Асосан ҳомиладор аёллар сийдиги ва йўлдошдан ажратиб олинган. Орга- низмда эстрон ва эстрадиолцаи ҳосил бўлади. Эстрадиолдан қўшимча бир гидроксил туркум саклаши б-н фарқ килади.
ЭСТРОГЕНЛАР — аёллар жинсий гормонлари туркуми. Асосий Э. эстрон, эстрадиол ва эстри- олдир. Э. тухумдоннинг Грааф фолликулларида, сариқ танада ишлаб чикарилади, ҳомиладорлик даврида йўлдошда ҳам хосил бўлади. Э. ҳайз кўриш циклини бошқариб туради, прогрестерон ва гонадотропинлар б-н бирга бачадон шиллик пардасининг етилиши, сут безларининг ўсиши ва иккиламчи жинсий белгиларнинг ривожланишига таъсир қилади.
ЭСТРОН — эстроген. Аёллар сийдиги, тухумдон ва йўлдошда учрайди. Э. ва эстрадиол организмда


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


261




бир-бирига ўта олади. Э. 17-ўринда кетон туркум сақлаши б-н эстрадиолдан фарқ қилади.
ЭТ УВИШИШИ, жунжиш, совқотиш — мускулларнинг титраши туфайли совуқни сезиш. қалтираш. Бунда тери «ғоз териси»га ўхшаган ҳолатга тушади. Иситма кўтарилганда ёки совуқ таъсирида рўй беради.
ЭТИОЛОГИЯ — касалликларнинг келиб чикиш сабаблари, шарт-шароитлари ҳақидаги таълимот. ЭТМОИДИТ — ғалвирсимон (ғовак) суяк ка- такчалари шиллиқ пардасининг яллиғланиши. ЭУФИЛЛИН (син.: аминокардол, аминофиллин ва б.) — спазмолитик дори; кимёвий тузилишига кўра ксантинлар гуруҳига мансуб. У тромбо- цитлар агрегациясига тўскинлик қилади; бронх мускулларини бўшаштириб, қон томирлар қарши- лигини пасайтиради; кичик кОн айланиш доираси- даги босимни камайтиради, пешоб ҳайдалишини кучайтиради ва ҳ. к. Э. юрак қискаришларини стимуллайди. Асосан бронхиал астма ва юрак астмаси ҳуружларида, церебрал томир кризлари- да, мия ўсмаларида ишлатилади.
ЭУФИЛЛ ИН СИНАМАСИ — кичик қон айланиш доирасининг гипертензия (артериал босимнинг вактинча кўтарилиши) даражасини аниқлаш усули. Эуфиллиннинг ўпка кон томирларидаги кўтарилган қон босимини тушириш хоссасига асосланган.
ЭФЕБОФИЛ ИЯ, педофилия, болавоз- л и к —- эркакларнинг ўғил болаларга шаҳвоний ҳирс кўйиши, баччабозлик. .
ЭФИР (наркоз учун) — наркоз воситаси; тиббиёт амалиётида жарроҳлик операцияларида ишлати- лади. ' _
ЭФИРОМАНИЯ — токсикоманиянинг кам учрай- диган хили; эфир ҳидлаб кайф килиш. Хулқ- атвррнинг ўзгариб кетишига олиб келади. ЭФФЕКТОР — эфферент нерв толаларидан ке- лувчи импульс ҳисобига қўзғалувчи махсус оргая ва тўқималар (мускуллар, ички органлар ва безлар).
ЭХИНОКОККОЗ — цестодозлар гуруҳига кира- диган ва бирмунча кенг таркалган гельминтоз (гижжа касаллиги). Эхинококклар қўзғатади. Одамга сигир, қўй, чўчка, итлардан гижжа тухуми тушган озиқ-овқат ва сув оркали ўтади. Касалликда жигар, ўпка, мия каби органларда эхинококк кисталари пайдо бўлади. ЭХОКАРДИОГРАФИЯ — ультратовушли эхог- рафия усули ёрдамида юрак фаолиятини текши- риш; юрак структураларини ва улар атрофидаги


юмшоқ


тўқималарни ўрганишда, бўшлиқ ичидаги тромб- лар ҳамда перикардиал бўшлиққа йиғилиб қолган суюклиқларни аниқлашда, шунингдек юрак- нинг функционал ҳолатини текширишда қўлла- нилади. ..
ЭХОЛАЛИЯ — бировнинг сўзини беихтиер кайтара бериш. Айрим руҳий касалликлар (мас., шизофрения) ёки бош миянинг пешона қисмига оид касалликларда кузатилади ЭХОМИМЙЯ — кататоник синдром белгилари- дан; бунда бемор атрофидаги кишиларнинг юз жилваси, имо-ишораларини беихтиёр кайтараве- ради.
ЭХОПРАКСИЯ — бировнинг ҳатти-ҳаракатини беихтиёр такрорлаш. Одатда бемор кўз олдида намоён бўлаётган оддий ҳаракатларни кўп так- рорлайди. Асосан шизофрения ва бош миянинг бошқа органик касалликларида кузатилади. ЭШАҚЕМ — терида, баъзан шиллик каватларда қичима пайдо бўлиши; қавариқ ёки пўрсилдоқ тошмалар б-н кечадиган касаллик. Организмнинг аллергик реакцияси, айрим овқатлар ва дори- ларга нисбатан сезувчанликнинг ортишш ҳаша- ротлар чақиши, гул ҳидлаш ёки бирор ўсимлик тегиб кетиши туфайли вужудга келади. Бир неча соатдан кейин Э. батамом йўколади, баъзан қайталаниб туради.
ЭШАРА — тери гангренаси; кўпроқ думба соҳа- сида кузатилади. Юза артериялар тромбози туфайли пайдо бўлади.
ЭШИТИШ — эшитув органи ва эшитув анализа- тори орқали товуш тўлқинларини сезиш. ЭШИТИШ РЕЭДУКАЦИЯСИ-кар ва «кулоғи оғирлар» эшитиш фаолиятини яхшилаш усули; бунда ички кулоқдаги мураккаб махсус эшитув ҳужайраларига турли охангдаги жарангдор то- вуш таъсир эттирилади ва аста-секин эшитиш фаолияти жонлантирилади.
ЭШИТИШ УТКИРЛИГИ қулокнинг товуш тўлқинларига бўлган сезгирлиги ёки мусикий қобилияти.
ЭЯКУЛЯТ — эякуляция вақтида ажраладиган уруғ суюқлиғи. Агар Э. да сперматозоидлар бўлмаса, у суюк сувсимон бўлади.
ЭЯКУЛЯЦИЯ — жинсий алоқа пайтида (мас- турбация ва б.) сийдик чиқариш каналидан уруғ суюқлиғининг ажралиши.


ю


ЮЗ, башара.афт — бошнинг олдинги бўла- , и. Юқоридан бошнинг сочли қисми, пастдан мастки жағнинг пастки чеккаси, ён томонлардан пастки жағ чеккаси ва кулок чиғаноғи асоси б-н чегараланган. Юздаги мимика (имо-ишора) мускуллари кисқарганда, одамнинг ички туйғу- ларини ифода этади.
ЮМШАТУВЧИ МОДДАЛАР — тери тарангли-


гини камайтириб, эластиклигини оширувчи ҳамда тери шиллик қавати ва жароҳат юзасини ташқи таъсиротлардан ҳимоя қилувчи мойсимон дори- лар. Улар асосан фармацияда суртма дори, паста, линимент ва шамчалар тайёрлашда асос модда сифатида ишлатилади. Ю. д. тери қуруқшаганда, ёрилганда, чақаланганда қўлланилади. ЮМШОҚ ШАНКР, Т аносил яра — юкумли


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


262




ЮРАҚ


таносил касаллиги; стерптобацилла (юмшоқ шанкр таёқчаси) кўзғатади. Асосан жинсий йўл б-н юқади. Ю. ш. да жинсий аъзоларда кўплаб йирингли яралар пайдо бўлади, улар тез конайди, ушлаганда оғрийди. Баъзан яралар катталашиб, кўшилиб кетади. Ю. ш. микроби регионар лимфа тугунларига ўтиши натижасида улар яллиғланиб, шишади (яъни бубонлар ҳосил бўлади) ва йиринг бойлаб, ёрилади.
ЮРАК — кон айланиш системасининг марказий органи; мускулдан тузилган бўлиб, кўкрак кафа- сида жойлашган. У одамнинг бутун умри давоми- да кисқариб (систола) ва бўшашиб (диастола) туради. Ю. нинг кенг асоси юқорига ва ўнгга, ингичкалашган учи пастга ва чапга йўналган бўлади. Ю. девори 3 кават: сероз кават — эпикард, ўрта мускул кават — миокард, ички шиллиқ қават — эндокард. Ю. 4 бўлак бўлиб, ўнг ва чап бўлмачалар ҳамда ўнг ва чап қоринча- лардан иборат. Ўнг бўлмача б-н ўнг қоринчада веноз кон, чап бўлмача б-н чап қоринчада кислородга бой артериал кон бўлади. Ю. нинг чап қоринчасидан чикқан аорта конни бутун орга- иизмга тарқатади. Гавдадан кайтаётган карбонат ангидридга бой веноз қон Ю. нинг ўнг бўлмачаси- га келиб қуйилади. Катта ёшдаги одамлар юрагининг узунлиги 12—15 см, эни 8—11 см, оғирлиги аёлларда 240 г гача, эркакларда 330 г ча. Нормал шароитда Ю. минутига 55—70 марта кисқариб, 4,5—5 л қонни ҳайдаб беради. Ю. фаолияти нейрогумораль механизм б-н бошқарилади, лекин у автоматик тарзда кискаради.
ЮРАК АВТОМАТИЗМИ — юракнинг ташқи таъ- сиротсиз ўзида келиб чикадиган импульслар таъсирида кўзгала олиш қобилияти.
ЮРАК БУЛМАЧАСИ — юрак камераси. Ўнг ва чап бўлмача бўлиб, оралик девор орқали бир- биридан ажралиб туради. Бўлмачаларнинг ички юзаси тароксимн мускуллар тутамидан иборат. Унг бўлмачага катта кон айланиш доирасидан веноз кон, чап бўлмачага кичик кон айланиш доирасидан кислородга бой артериал қон келиб қўйилади. Бўлмачалар қоринчалар б-н бўлмача- коринча тешиклари орқали туташади.
ЮРАК ГЛИКОЗИДЛАРИ (кардиотоник восита- лар) — гликозидларнинг алоҳида тури; юрак етишмовчилигида унинг мускуллари қисқарув- чанлигини танлаб кучайтиради. Ю. г. кўпроқ ангишвонагул, марваридгул, адонис ва строфант ўсимликларида учрайди.
ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ — юрак мускулла- ри қисқариш қобилиятининг сусайиши; унинг толиқиши (мас., юрак пороклари, гипертонияда), кон б-н таъминланишининг бузилиши (миокард инфаркти) натижасида юзага келади. Ўпкада ва катта қон айланиш доирасида қон димланиши, нафас кисиши ва асцитга сабаб бўлади. Ўткир Ю. е. (юрак астмаси) ва сурунка- ли Ю. е. фарқ қилинади. Ўткир Ю. е. кутилма- ганда ёки тўсатдан нафас кисиши ва бўғилиш ҳуружи б-н бошланади. Хуруж кўпинча кечаси тутади. Сурункали Ю. е. нинг охирги боскичлари- да моддалар алмашинувида ва турли органларда-


ги морфологик структураларда патологик кайт- мас ўзгаришлар рўй беради.
ЮРАК ЕРИЛИШИ — трансмурал миокард ин- фарктида юрак деворида тўла ёрик ҳосил бўлиши. ЮРАК ПОРОКЛАРИ, юрак нуксонла- р и — юракнинг анатомик тузилишидаги тургун камчилик, нуксонлар; нормал қон оқимига ҳала- қит беради. Туғма ва орттирилган Ю. п. фарқ килинади. Тугма Ю. п. ҳомила юраги ва юрак йирик томирларининг эмбрионал ривожланиши даврида нотўғри шаклланишидан келиб чикади. Ревматизм (баъзан септик эндокардит, захм, атеросклероз) окибатида пайдо бўлгани ортти- рилган порок деб аталади. Юрак қопқокларининг (ёпилиш вақтида) зич бекилмаслиги (копқоқ етишмовчилиги) ва юракдаги бўлмача-коринча- лар (ўнг ва чап бўлмача-қоринчалар) ўртасидаги тешик ёки асосий томирлар чиқиш жойининг торайиши (стеноз) б-н боғлик бўлган митрал- аортал ва б. Ю. п. фарқ қилинади. ЮРАҚ-ТОМИР ДОРИЛАРИ — асосан юрак- томир системаси касаллигида ишлатиладиган дорилар. Фармакологик таъсири ва ишлатилиши- га кўра юрак гликозидлари, гипотензив, ги- пертензив, антиангинал, гипохолестеривемик до- рилар фарқ қилинади.
ЮРАҚ-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИ — юрак ҳамда қон томирлар фаолияти етишмовчилиги- нинг бирга кечиши. Орган ва тўқималарда коннинг тўгри таксимланмаслиги, қон айланиши ва юрак фаолиятининг бузилиши, томирлар касалликлари ва б. сабаб бўлади. ЮРАК-ТОМИР СИСТЕМАСИ — организмда ге- молимфа ёки қон айланадиган томирлар ва бўшлиқлар системаси. Юрак, томир ва лимфа системасидан иборат. Ю.-т. с. тўкималарга озиқ моддалар, кислород етказиб беради ҳамда орган ва тўқималардаги алмашинув маҳсулотлари — карбонат ангидрид газини олиб кетади.
ЮРАҚ ТОНИ — юрак мускулида ва қон то мирлар тармогида содир бўладиган товуш ўзга- ришлари. Шартли^авишда I, II, III, IV тонларга бўлинади. I тон еки систолик тон бўғик, паст бўлиб, юрак қисқариши даврида юзага келади. 1Г тон ёки диастолик тон баланд, қисқа бўлиб, юракнинг бўшашиш даврида ярим ойсимон қопқоқлар ёпилганда рўй беради. III тон ёки қоринчалар тояи — диаетола даврида коннинг қоринчаларга куйилиши пайтида қоринчалар мускули тонусининг ўзгаришидан содир бўлади. IV тон ёки бўлмачалар тони — бўлмачалар мускулининг кисқаришидан вужудга келади. ЮРАҚ ТУРТҚИСИ — қоринчалар систоласи вақ- тида бешинчи ковурға остида сезиладиган туртки. Уни пайпаслаш (пальпация) б-н аниқлаш мум- кин.
ЮРАҚ УРИШИ — юрак фаолиятининг тезлаши- ши ёки зўрайишини сезиш (ҳис этиш). ЮРАҚЦИҚЛИ — юракнинг кисқариш ва бўшаш даври. Юрак минутига 75 мартадан кискариб турганда бўлмачалар систоласи 0,1 сек., коринча- лар систоласи 0,3 сек. ва бўлмачалар ҳамда коринчаларнинг бир йўла бўшашиш фазаси —
0,4 сек. дан иборат бўлади. Циклнинг ҳаммаси 0,8 сек. давом этади.
ЮРАҚ-УПҚА ЕТИШМОВЧИЛИГИ ташқи нафас фаолиятининг огшпмовчи.ппи; чап юрак қоринчаси ва бўлмачаспнннг сурупка.ш етишмов-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


263




чилигидан келиб чикадиган паталогик ўзгариш- лар (альвеолалар юзасининг камайиши) натижа- сида юзага келади.
ЮРАКНИНГ ЗАРБ ХАЖМИ — юрак бир марта кискарганида коринчалардан отилиб чиккан кон ҳажми (мл да).
ЮРАКНИНГ МИНУТЛИК Х.АЖМИ - юрак фа- олиятининг кўрсаткичлари; юрак коринчасидан I минутда чикадиган кон хажмн; у ўнг ва чап корннча учун бир хил. Одам тинч турган- да Ю. м. ҳ. 4,5—5 л ни ташкил этади.
ЮРИШ — скелет, тана ва кўл-оёк мускуллари- нннг мураккаб координацияланган фаолияти натижасида гавданинг ҳаракатга келиши. Одам юрганда навбат б-н гох ўнг, гоҳ чап оёғига таянади, кўл-оёклари карама-карши йўналишда ҳаракатланади. Ю. акти нерв механизми жиҳа- тидан автоматлашган занжирли рефлекс- дир.
я
ЯКОБСОН СИМПТОМИ — кўл кафти суяклари- нинг синган-синмаганлигини аниклаш. Қўлни мушт қилиб туриб, кафт суягининг бош кисмини чертсак, «афт суягида оғрик сезилади ёки кучаяди. Бу кафт суягининг синганлик белгиси- дир.
ЯЛЛИҒДАНИШ — зарарли омиллар таъсирига қарши бир бутун организмнинг маҳаллий ҳимоя- ланиш ва мосланиш реакцияси. Я. да албатта учта м\хим 'компонент; альтерация (ҳужайра ва тўқижаларнинг шикастланишидан иборат ўзга- ришлари), экссудация (суюклик ва кон хужайраларинингтомирлардан чикиши) ва п р о - лиферация (ҳужайраларнинг кўпайиши ва тўкималарнинг ўсиб кетиши) рўй беради. Улар- дан кайси бирининг устунлигига караб Я. нинг альтератив, экссудатив ва пролифератив шакл- лари фарк килинади. Я. кизариш, кавариш, кизиш (т-ранинг кўтарилиши), оғрик, функция- !нинг бузилиши каби клиник белгилар б-н камоён бўлади.
ЯНИШЕВСКИЙ РЕФЛЕКСИ — беморнинг каф- тига бнрор нарса тегизилганда унн беихтиёр ушлаб колиши. Бунда кафтни ёзиб юбориш кийин бўлади. Рефлексга бош миянинг пешона кнсмида ривожланадиган турлй жароҳатлар, шу жумла- дан ўсимта борлиги сабаб бўлади.
ЯНОВСКИЙ БЕЛГИСИ — 1) брояхофшиянинг кучайиши; зотилжамнинг илкбелгиси; 2) ўт пуфа- гини қоплаб турган коринпарданинг ишкалани- шидан юзага келган шовкин; перихолецистит белгиси.
ЯНОВСКИЙ ПЕРКУССИЯ УСУЛИ—ў«г
қўлнинг бош ёки ўрта бармоғи б-я тана сатқига уриб ички органларнинг жойлатвиш чегараси ва касалликларини аниқлаш усули.
ЯРА — теринннг хусусий қавати б-н тери ости тўқималарида ҳосил бўладига!Н нуқсон; томир- ларда қоннинг димланяб колиши, веналарнинг варикоз кенгайиши, атеросклероз туфайли кон ва лимфа айлакишиюшг бузилиши, яллиғланиш жараёнларн, организмда моддалар алмашинуви- нинг бузилишк ва б. сабзб 'бўлади. Я. тананинг турли кисми, кўпрок оёкда, аксари болдир-панжа бўғими соҳасида учрайди.


ЯКИНДАН


ЮТИНЕЛ СИНДРОМИ — болаларда сил пери кардитининг катта кон айланиш доираси венала- рида кон димланиши ва сурункали сил интоксика- цияси натижасида келиб чиккан жигар циррози б-н бирга кечиши.
ЮТИШ — мураккаб координацияланган рефлек- тор жараён. Ю. да оғиз бўшлиғи, ҳалкум ва кизилўнгач бош кисмининг купчилик мускуллари катнашади. Ихтиёрий равишда овкат лукмаси оғизда шаклланиб, ҳалкум бўшлиғига якинлаш- тирилади ва беихтиёр овкат ютилади. Бунда ҳалкумни торайтирадигаи мускуллар кискаради ва овкат лукмаси кизилўнгачга караб сурилиб боради.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish