Тез тиббий ёрдам хизмати диспетчерининг хатти-ҳаракатлари баённомаси


 ТТЁ хизмати қуйидагиларни амалга оширмайди



Download 175,3 Kb.
bet2/43
Sana29.05.2022
Hajmi175,3 Kb.
#617762
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
SSV 1-yordamga tasdiqlagan dorilari

1.4. ТТЁ хизмати қуйидагиларни амалга оширмайди:

  • беморларга кейинги даволанишни (ТТЁ кўрсатилганидан кейин) тайинлаш;

  • беморларга бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларининг шифокор-мутахассислари томонидан тайинланган тиббий ёрдамни кўрсатиш, онкологик касалликларга чалинган беморларга соғлиқни сақлашнинг амбулатория-поликлиника ташкилотлари ишидан ташқари вақтда оғриқсизлантирувчи воситаларни юбориш бундан мустасно;

  • беморларга меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва (ёки) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳақида маълумотнома бериш;

  • дори ва наркотик воситаларга, психотроп воситаларга рецептлар ёзиб бериш;

  • алкогол, гиёҳванд моддалар, психотроп, токсик ёки бошқа маст қилувчи моддалар истеъмол қилинганини ёки мастлик ҳолатини аниқлаш учун тиббий текшириш;

  • беморларни шифокор маслаҳатига, қабулига ёки текширувга олиб бориш, касалхонадан уйига олиб бориш;

  • маслаҳатчиларни, касалхоналарнинг хизмат кўрсатувчи ходимларини, тиббий препаратларни ташиш ва етказиб бериш;

  • мурдаларни транспортировка қилиш, ТТЁ автомобилида ўлиб қолганлардан ташқари.


2. ЧАҚИРУВЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, РЎЙХАТГА ОЛИШ ВА ТТЁ БРИГАДАЛАРИГА БЕРИШ ТАРТИБИ
2.1. Республика аҳолисига шошилинч, тезкор ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам бепул ва туну кун кўрсатилади.
2.2. ТТЁ бригадасини чақириш:

  • «103» телефони орқали;

  • Бемор ёки бошқа шахс ТТЁ станциясига келганда ёки ТТЁ бригадасига мурожаат қилганда;

  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ИИВ тезкор хизматлари билан тўғридан тўғри алоқа линиялари бўйича амалга оширилади. 

2.3. ТТЁ бригадаси чақирувини чақирувларни қабул қилиш ва уларни ТТЁ бригадаларига етказиш бўйича ҳамшира (фельдшер) қабул қилади. ТТЁ бригадаси чақирувини ТТЁ хизматининг чақирувларни қабул қилиш бўйича фельдшери телефон орқали қабул қилганда, бир вақтнинг ўзида телефондаги сўзлашув автоматик тарзда ёзиб олинади ва ТТЁ хизматида 60 кун сақланади.
2.4. Тез ёрдам бригадасини чақирувчи диспетчерга қуйидагиларни маълум қилиши лозим:

  • чақирув сабабини;

  • беморнинг фамилияси, исми, отаси исмини, ёшини;

  • аниқ манзилни (кўча номи, уй, подъезд, қават, уй телефони рақами, подъезд эшиги коди) ва мўлжални.

Ҳар бир ҳолатда диспетчернинг саволларига мумкин қадар аниқ жавоб бериш керак – бурро ва лўнда сўзлашув чақирувни қабул қилиш ва компьютерда ишлов беришни тезлаштиради, касаллик ихтисосига мос бригаданинг келишини таъминлайди.
2.5.  Имкон қадар, тез ёрдамни чақирган фуқаролар тез тиббий ёрдам бригадасини кўчада, ҳовлида, подъедда ёки телефон орқали суҳбатлашганда тайинланган бошқа жойда кутиб олиши керак. Хавфли уй ҳайвонлари алоҳида ажратиб қўйилган бўлиши лозим.
2.6. ТТЁ хизмати чақирувларини қабул қилиш бўйича ҳамшира (Фельдшер) ТТЁ бригадасига чақирувни қабул қилганда:

  • ТТЁ бригадаси чақирувини дарҳол электрон ва (ёки) қоғоз ташувчида белгиланган тартибда рўйхатга олади (кейинги ўринларда – рўйхатга олиш деб аталади);

  • ТТЁ бригадаси чақируви устуворлигини аниқлайди;

  • Чақирувни ТТЁ бригадаларига чақирув устуворлигига қараб белгиланган вақт давомида етказади.


Download 175,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish