Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

қолиш усуллари 
Компаниянинг web-сайтига ташриф буюрувчиларни уларнинг 
дастлабки ташрифидан кейин ушлаб қолиш компания олдида турган 
энг муҳим вазифалардан бири саналади. Амалиѐтдан маълум 
бўлишича, ташриф буюрувчиларни ушлаб қолиш компания учун янги 
ташриф буюрувчиларни жалб этишга нисбатан арзон тушади. Шу 
сабабдан компания бир марта ташриф буюрган кишиларни компания 
сайтига вақти-вақти билан мунтазам кириб туришини таъминлаш 
учун қўлидан келган барча имкониятларни ишга солиши лозим.
Одатда, Интернетдан фойдаланувчининг компания сайтига 
ташриф буюришидан мақсад бирор хизматларга эҳтиѐж ҳисобланади. 
Бу эҳтиѐж энг кўп ахборот олишда, бошқа фойдаланувчилар билан 
алоқа қилишда вужудга келади. Шу билан бирга, у ѐки бу товар ва 
хизматларни харид қилиш эҳтиѐжи ҳам тобора кўпроқ учрамоқда. 
Фойдаланувчининг фирмага мойиллиги ва унинг сайтига қайта 
ташриф 
буюришининг 
гарови 
бўлиб 
бундай 
вазиятда 


220 
фойдаланувчини web-сайтга олиб келган асосий эҳтиѐжларни 
максимал даражада қондириш, шунингдек, қўшимча хизматлар 
тақдим этиш йўли билан харид қилинган товар ва хизматлар 
қимматини оширувчи вазиятни шакллантириш, сотувдан олдинги ва 
кейинги 
хизмат 
кўрсатиш, 
турли 
маълумотномалар, 
бошқа 
фойдаланувчилар билан алоқа кабилар хизмат қилиши мумкин. 
Бундан ташқари, сайтнинг мулоқот доираси хоҳиш-истаклари ва 
эҳтиѐжларини яхшироқ тушуниш учун улар билан барқарор 
қайтувчан алоқа ўрнатишни таъминловчи воситалардан фойдаланиш 
зарур. 
Сайтни ахборот билан тўлдириш. 
Сайтни ахборот билан тўғри 
тўлдириш кўплаб сайтлар учун уларга ташриф буюрувчиларни жалб 
этиш ва ушлаб қолиш учун зарур бўлган тамал тоши бўлиб хизмат 
қилади. Сайтни ахборот билан тўлдириш концепциясини ишлаб 
чиқишда, аввало, уни яратишдан асосий мақсадлар ҳисобга олиниши 
лозим бўлиб, ўз навбатида, улар тақдим этилаѐтган ахборот, унинг 
тури, ҳажми ва шакли, тузилмаси, сайт бўйлаб ҳаракатланиш 
воситалари каби бир қатор омилларни асослаб беради. 
Биринчи навбатда сайтда қандай ахборот жойлаштириш 
кераклигини аниқлаб олиш зарур. Бу ахборотлар сайтни яратиш 
мақсадларига жавоб бериши ва истеъмолчиларнинг мақсадли доираси 
хусусиятларини ҳисобга олиши лозим. Ташриф буюрувчилар учун 
янада жозибалироқ бўлиш учун ахборот ўзига хослиги билан ажралиб 
туриши лозим, ахборот бизнеси билан боғлиқ ҳолларда бу асосий 
талаб мажбурий ҳисобланади. 
Ахборот тури ва формати. 
Ахборотни узатиш тури ва 
форматини аниқлаш учун бир қатор саволларга жавоб бериш зарур: 

ахборот узатишнинг матнли ва график шакли ўртасида 
нисбат қандай бўлади? Сайт мазмунига видео, овоз, анимация ва 
ҳоказоларни интеграциялаш оптимал бўлиши мумкин; 

сайт статик HTML-саҳифалардан иборат бўладими ѐки 
фойдаланувчига 
унинг 
учун 
маълумотлар 
базасидан 
махсус 
компиляцияланган ахборот бериладими? Масалан, маҳсулотлар 
тавсифномаси ва уларнинг нархи киритилган солиштирма жадваллар. 
Динамик саҳифалар билан ҳолатларда фойдаланувчи учун айнан уни 
қизиқтираѐтган ахборотни айнан унинг қабул қилиши, таҳлил 
қилиши ва қарор қабул қилиши учун қулай бўлган кўринишда тақдим 
этиш имконияти пайдо бўлади. 


221 
Ахборот ҳажми, тури ва формати аниқлангандан сўнг сайтда 
қайси структуралаш усулларидан фойдаланиш масаласини ҳал этиш 
зарур. Ахборотни турли тоифалар бўйича сегментлаш мумкинлигини 
айтиб ўтишни истардик: 

у мўлжалланган мулоқот доираси тури бўйича; 

келиб тушган вақти бўйича; 

муҳимлик даражаси бўйича; 

компания ичида қабул қилинган тузилма бўйича (корпоратив 
сайтларда); 

ахборотнинг тури ва бошқа кўплаб мезонлар бўйича. 
Фойдаланувчи осонлик билан бошқа ресурсларга ўтиб кетиши 
мумкинлиги сабабли унинг диққат-эътиборини максимал даражада 
эгаллаб олиш зарур. Сайтнинг бош саҳифасидаѐқ фойдаланувчи 
сервер ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиши, унинг қизиқарли ва 
фойдали эканлигини билиб олиши лозим. Худди шу ерда, яъни 
сайтнинг бош саҳифасида компаниянинг янги маҳсулотлари ва 
маркетинг дастурлари ҳақида хабар бериб бориш зарур. Бундай 
ахборот доимий ташриф буюрувчилар учун фойдали бўлади ва агар 
ҳар сафар улар биронта янгилик топадиган бўлса, бу уларнинг сайтга 
такроран ташриф буюриши учун яхши рағбат бўлади. 
Ахборотни алоҳида ҳар бир шахс учун тақдим этиш 
имкониятини алоҳида қайд этиб ўтишни истардик. Персонализация 
воситалари ѐрдамида фойдаланувчи бирор-бир сайтда унга тақдим 
этилувчи ахборот шакли ва таркибини ўзини шакллантириши, фақат 
уни қизиқтирувчи янгиликларни киритиши, бу янгиликларни унга 
қулай бўлган шаклда олиши мумкин. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish