Ҳуқуқ тизимиўз ичига турли ҳуқуқ соҳаларини қамраб олади, улар ўз навбатида кичик соҳа ва институтларга бўлинади. Ҳуқуқий тартибга солиш предмети бўйича бирлаштирилган ҳуқуқий меъёрларнинг алоҳида гуруҳи ҳуқуқ соҳасидир. Хуқуқнинг ҳар бир соҳасига уни тартибга солиш предметининг хусусиятларидан келиб чиқадиган ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига мос услуби хосдир. Интеллектуал мулк ҳуқуқи ёки интеллектуал мулк фуқаролик ҳуқуқининг кичик соҳасидир. Патент ҳуқуқи ва фуқаро муносабатлари иштирокчиларини индивидуаллаштириш воситаларини муҳофазалаш, шунингдек ноанъанавий объектларни муҳофазалашдан иборат бўлган муаллифлик ҳуқуқи ва саноат мулки шу кичик соҳанинг институтларидир. Олдинги бўлимларда қайд қилиб ўтганимиздек, инсоният жамиятида юзага келган илк интеллектуал мулк объекти ихтиро бўлди. Ихтироларни муҳофазалаш эҳтиёжи патент ҳуқуқининг юзага келишига туртки бўлди. Патент ҳуқуқи кўп асрлар мобайнида шу соҳадаги ягона институт бўлиб келди. Фақат XIX асрнинг охири ва XX асрда унга муаллифлик ҳуқуқи, индивидуаллаштириш воситалари, ноанъанавий объектлар каби янги институтлар қўшилди ва интеллектуал мулкни муҳофазалашнинг замонавий тизими шаклланмоқда. Шунинг учун биз интеллектуал мулкнинг ривожланиш тарихи тўғрисида фикр юритганимизда энг аввало патент ҳуқуқи институтининг ривожланишини тушунамиз. Патент ҳуқуқини бемалол тарихий мезон (категория) деб айтишимиз мумкин. У дастлаб феодализмнинг сўнгги даврларида феодал жамият негизида хўжалик юритишнинг капиталистик усули вужудга келиб, ривожлана ботттлаттти билан юзага келди. Патент ҳуқуқи - китаб чиқаришнинг капиталистик усули устун келиши ва ҳокимиятнинг буржуазия кўлига ўтиши натижасида шаклланди. Ихтироларни муҳофазалашнинг қулдорлик тузими ва феодализмда юзага келмаганлигининг асосий сабаби шундаки, қулдор ва феодаллар ихтирочилик муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишдан ўзлари учун ҳеч қандай манфаат кўрмаганлар. Бу яна ишлаб чиқариш муносабатларининг секинлик билан ривожланиши натижаси бўлиб, бу ўз навбатида янги иш қуроллари, ишлаб чиқариш усуллари юзага келишини рағбатлантирмас эди. Бу даврларда ихтиролар нисбатан кам яратилар ва қандайдир муайян муаммоларни ҳал қилиш эмас, балки ихтирочиларнинг ижодий изланиши ва ғайратлари натижаси эди. Бунга, масалан, қадимий Римда буғ турбинаси, Хитойда порох ва ракетанинг ихтиро этилиши ёрқин мисол бўла олади Бу ва шу кабиа ихтиролар ўз моҳияти жиҳатидан фақат ўйинчоқ сифатида хизмат қилди ва зарурият йўқлиги сабабли қўлланилмади ва охир-оқибатда унутилди. Хўжалик юритишнинг капиталистик усулига ўтиш билан сифат жиҳатидан янги вазият юзага келди. Унга зарур моддий-техника базасини яратиш саноат инқилоби тусини олди. Европа XVI асрнинг ўрталарида Буюк саноат инқилоби даврини бошидан кечирди ва у патент ҳуқуқи юзага келиши учун иқтисодий шарт-шароит яратди. Бу инцилобнинг асосий босцичларидан бириқўл мануфактурасидан кўплаб ихтиролардан фойдаланишга асосланган ашинада ишлаб чицаришга ўтиш бўлди. Бу вақтда ишлаб чиқариш кучлари таркибида ихтироларнинг роли тобора тез ошиб борди, улардан фойдаланиш оқибатлари эса ижтимоий муносабатларга сезиларли таъсир кўрсата бошлади. Капитализмда иш куроллари ва ишлаб чицариш воситаларига хусусий мулкчилик типи бўйича ихтироларни ўзлаштиришга ижтимоий эҳтиёж юзага келди.
Товар ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатига асосланган капиталистик хўжалик юритиш усули объектив равишда ҳар бир тадбиркорни рақобат курашида мағлуб бўлиш хавфи остида ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш ва бошқа рақобатчиларни сиқиб чиқарган ҳолда ўз буюмларинисотиттт ҳажмини кенгайтиришга мажбур қилди. Ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни такомиллаштиришга йўналтирилган янги ихтиролардан ўз вақтида фойдаланиш ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш ва сотиш ҳажмини кенгайтиришнинг энг таъсирчан воситаси бўлиб қолди. Маълумки, ихтироларни яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш ҳар доим дастлабки сармоя сарфлашни талаб этади. Лекин ҳеч бир тадбиркор ўзи сарфлаган маблағдан фойда олишга улгурмай туриб рақобатчилар худди шу ихтиродан нусха олиб унинг тажрабасидан фойдалана бошламасликларига кафолат олмасдан туриб бундай сармояларни хавф-хатарга қўя олмайди. Айнан ана шу объектие омил сабабли ихтиролардан фойдаланишда ундан етарли даражада узоц муддат фойдаланиш ва рацобат курашида ютиб чициш имконини берадиган монополия зарур бўлиб цолди. Бундай монополияни яратиш учун юридик восита - патент Европада феодал жамиятидан буён маълум эди. Феодализмда патентдан турли мол- мулк эгалари ва қирол ўз ҳазинаси фойдасига даромад манбаларини мустаҳкамлаш воситаси сифатида кенг фойдаланар эдилар. Феодал патент тизими капитализм ривожланиши учун тўсиқ эди, чунки қирол кўплаб патент бериш йўли билан исталган нарсадан фойдаланишга яккаҳокимлик (монопол) ҳуқуқни ўзи хоҳлаганча белгилай оларди. Буржуазия табиий-ки, бундай ҳолатга, хусусан феодал монополиялар ва ихтироларга монополиялар жорий этишга қарши фаол кураша бошлади. Бунда иқтисодиёт ихтироларга монополиялар феодалнинг марҳамати билаи эмас, балки мунтазам, яъниқонунда белгиланган қоидалар бўйича берилиши талаб қилинарди. Ўрта ер денгизи шаҳарларида, Венеция ва Флоренцияда XV асрда ихтиролардан фойдаланиш бўйича муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш тизимини яратишга илк марта уринишлар бўлди. Минтақа савдо-сотиқнинг ривожланиши туфайли гуллаб-яшнади, ишлаб чиқариш муносабатлари эса шунга яраша ривожланмади. Шунинг учун ҳам Венеция ва Флоренцияда патент ҳуқуқини яратиш мустаҳкам иқтисодий базага асосланмади ва бу шаҳарларнинг таназзулга учраши билан бир вақтда тўхтади.