See discussions, stats, and author profiles for this publication at


ТУРИЗМ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ



Download 8,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/195
Sana23.02.2022
Hajmi8,96 Mb.
#182707
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   195
ТУРИЗМ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ 
М.Қ.Пардаев – СамИСИ профессори, и.ф.д. 
Ҳ.А.Раҳимов – СамИСИ ўқитувчиси, PhD. 
Аннотация: мақолада туризм инфратузилмасини ривожлантириш масаласри соҳани 
ривожлантириш учун ўта муҳим эканлиги кўрсатиб берилган. Туризм инфратузилмасининг 
асосий қисмини ташкил қиладиган меҳмонхона хўжаликлари ишлари самарадорлигини 
ошириш масалалари, бу борада айрим хорижий мамлакатлар тажрибаси ёритилган. 
Калит сўзлар: туризм, инфратузилма, меҳмонхона, транспорт, овқатланиш, меҳмонхона 
бизнеси. 
Аннотация: В статье показано, что вопросы развития туристической инфраструктуры 
очень важны для развития отрасли. Освещены вопросы повышения эффективности 
гостиничного бизнеса, составляющего основную часть туристической инфраструктуры, в 
связи с этим изучено опыт некоторых зарубежных стран в этом отношении. 
Ключевые слова: туризм, инфраструктура, гостиница, транспорт, общественное питание, 
гостиничный бизнес. 
Annotation: The article shows that the issue of tourism infrastructure development is very 
important for the development of the industry. The issues of improving the efficiency of the hotel 
industry, which is a major part of the tourism infrastructure, the experience of some foreign countries 
in this regard are covered. 
Keywords: tourism, infrastructure, hotel, transportation, catering, hotel business.


15 
Туризм инфратузилмасини ривожлантириш масалаларини биргина Самарқанд вилояти 
ва шаҳри мисолида қараб чиқадиган бўлсак, шу ҳудуддаги ўзгаришлар ҳам тегишли хулоса 
чиқариш учун етарли бўлади. Самарқанд шаҳри ва вилояти мамлакатимизда энг катта туристик 
салоҳиятга эга бўлган ҳудудлардан биридир. Эндиликда туризмни ривожлантириш учун зарур 
бўлган инфратузилмани яратиш вазифаси устуворликни ташкил қилмоқда. Ушбу зарурият 
2018 йил 24 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона 
бизнесини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 
қабул қилинганлиги билан ҳам боғлиқ. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида 
вилоят ҳокимининг ҳам 2018 йил 29 ноябрдаги қарори эълон қилинди. Мазкур ҳужжатда 
вилоятимизда мазкур соҳани ривожлантиришга доир бир қанча вазифалар белгиланган. 
Юқоридаги қарорларда кўрсатилган вазифаларни бажариш учун намунавий лойиҳалар 
асосида меҳмонхоналар қуриш юзасидан инвестор-тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш 
бўйича вилоятда махсус ишчи гуруҳи ташкил этилган. Улар қурилиши режалаштирилган 
меҳмонхоналар учун хорижий ва маҳаллий тадбиркорларни жалб этиш, улар билан 
музокаралар ўтказиш каби вазифаларни амалга оширмоқда. 
Белгиланган устувор вазифани бажаришга қаратилган жуда катта ташкилий тадбирлар 
амалга оширилмоқда. Ушбу масала юзасидан Самарқанд вилоят ҳокимлигида жаҳонда энг тез 
ривожланаётган замонавий меҳмонхона қурилиши ва реконструкция қилиниши, уни 
интергациялашган тизимда бошқариш имкониятига эга бўлган халқаро тан олинган “Best 
Western” бренди остида бошқариладиган Германиянинг “Plaza Hotelgroup GmbH” компанияси 
таъсисчилари билан учрашув ўтказилди. 
Ҳозирги кунда компания Германия, Австрия, Голландия ва Чехия давлатларида жаҳон 
стандартларига жавоб берувчи 34 та меҳмонхонасига эга экан. Ушбу “Plaza Hotelgroup GmbH” 
компанияга 2002 йилда асос солинган. “Best Western” бренди остида бутун дунёга замонавий 
меҳмонхоналар қурилиши учун маҳсулотлар етказиб берувчи мазкур компания европада катта 
салоҳият ва имкониятга эга.
Германиянинг ушбу компанияси Ўзбекистонга меҳмонхоналар тармоғи бўйича 100 млн 
доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритишни мўлжаллаган. 3-5 йил давомида 8 та 
4 юлдузли меҳмонхона қуриб, фойдаланишга топширилиши кўзда тутилмоқда. “Best Western” 
брендининг Ўзбекистонга кириб келиши мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш, 
замонавий меҳмонхоналар бунёд этиш ҳамда сайёҳларга юқори даражада хизмат кўрсатиш 
имкониятларини кенгайтиради. 
Самарқандга Германиянинг меҳмонхоналар ва уларни бошқарув соҳасида халқаро 
миқёсда катта тажрибага эга бўйича яна бир йирик “RIMC Hotels and Resorts” компанияси ҳам 
қизиқиш билдириб, замонавий меҳмонхоналарни барпо этиш бўйича тегишли ташкилий 
тадбирларни олиб бормоқда.
Мазкур компаниянинг айни пайтда Германиядан ташқари Австрия, Италия, Испания, 
Швейцария, Хитой ва бошқа кўплаб мамлакатларда меҳмонхоналари мавжуд. Компаниянинг 
ўзига хос жиҳати ҳар бир ҳудудда ўша жойга мос тарзда меҳмонхона ташкил этади. Бунда 
ҳудуднинг қонун-қоидалари, халқнинг минталитети, миллатнинг урф-одатига алоҳида эътибор 
қаратилади. Самарқанд шаҳрида барпо этиладиган меҳмонхоналар ҳам бевосита халқаро 
андозалар талабларига жавоб бериши билан бирга, маҳаллий шароитларни ҳам инобатга 
олинган ҳолда барпо этилади. Бу эса, ўз навбатида, юртимизда амал қилинаётган қонун-
қоидаларга, халқнинг минталитетига, миллатнинг урф-одатларига мос бўлади. Демак, ушбу 
компаниянинг қурган меҳмонхоналари мамлакатимизга хос бўлган ва келажакда 
ривожланиши кўзда тутилаётган зиёрат туризми талабларига ҳам жавоб беради. 
Туризм шундай соҳаки, у аҳолининг барча қатламларига мос бўлишлиги лозим. Ҳозирги 
кунда меҳмонхоналар ихтисослашиш имкониятларига ҳам эга бўлиб бормоқда. Жумладан, 
хорижий туристларга мўлжалланган меҳмонхоналар, ислом оламидан келадиган туристларга 


16 
хизмат қиладиган меҳмонхоналар, ички туризмга мўлжаланган меҳмонхоналар каби. Уларнинг 
таркибида алоҳида ёшларга мўлжалланган меҳмонхоналарнинг ҳам барпо этилишини тақозо 
қилмоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Самарқанд, 
Бухоро, Шаҳрисабз, Марғилон ва Тошкент шаҳарларида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг 
Ёшлар меҳмонхоналари қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини 
қабул қилиш масаласи ҳам кўзда тутилган. 
Мазкур масалани амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари Ўзбекистон Ёшлар 
иттифоқи Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри 
ҳокимликлари билан биргаликда “Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Марғилон ва Тошкент 
шаҳарларида Ёшлар меҳмонхоналари қурилишини ташкил этиш манзилли режаси” ишлаб 
чиқилади ва тасдиқланади. Ушбу ҳамкорлик масаланинг тез ва соз амалга оширилиши учун 
асос бўлиб хизмат қилади. 
Ёшлар меҳмонхоналарини қуриш ва реконструкция қилиш учун мутасадди ташкилот 
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг “Ёшлар қурилиш инвест” компанияси – буюртмачи 
ҳисобланади. Одатдагидек, бош лойиҳачилар ҳамда бош пудратчиларни қонунчиликда 
белгиланган тартибда танлов савдолари (тендер) натижалари асосида аниқланади. 
Ушбу меҳмонхоналарнинг барпо этилиши ва улардан фойдаланиш ўзига хос 
хусусиятларга ҳам эга. Ёшлар меҳмонхоналарини қуриш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва 
фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи маблағлари 
ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбаалар ҳисобидан амалга оширилади. Одатда, 
бошқа йўналишдаги меҳмонхоналарни қуриш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва 
фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатлар хусусий тадбиркорлар ва хорижий 
инвесторлар ҳисобидан амалга оширилади. 
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига хусусий инвесторлар 
билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боради ва унинг якунлари бўйича инвестиция 
шартномаларини тузиши мумкин. Аммо барча ҳолларда эгалик, яъни бошқарув ҳуқуқи ёшлар 
ихтиёрида бўлади.
Ёшлар меҳмонхоналарининг яна бир хусусияти, уларда ёшлар туризми учун қулай 
инфратузилма ва ижтимоий объектларни ташкил этишни инобатга олинади. Ушбу 
меҳмонхоналар хостелларга тенглаштирилади ҳамда амалдаги қонунчиликда хостеллар учун 
кўзда тутилган давлат стандартлари талабларига мувофиқ ўз фаолиятини олиб боради.
Ҳозирги кунда мавжуд меҳмонхоналарнинг бандлигини таъминлаш ҳамда брон 
қилишнинг самарали тизимини жорий қилиш, кўрсатиладиган хизматларни тарғиб қилиш ва 
ушбу тадбирларга мос меҳмонхона ходимларини ўқитиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. 
Мазкур тадбирлар меҳмонхона хўжаликлари фаолиятни янада ривожлантириш бўйича
маркетинг ишларини такомиллаштириш масалаларини ҳам ишлаб чиқишни тақозо қилади. 
Самарқанд азалдан дунёнинг сайқали сифатида тан олинган шаҳар. Шу туфайли 
хорижлик туристлар мазкур шаҳарга жуда катта умид ва масъулият билан келади. Бугунги 
кунда шунчалик имконият билан ҳар томонлама сайқал бўлмасликка ҳақимиз йўқ. Шу туфайли 
шаҳарнинг бугунги қиёфаси ҳам, одамларининг маданияти ва меҳмонларга муносабати ҳам, 
меҳмонхоналаридаги шароитлар ҳам, уларда кўрсатиладиган хизматларнинг сифати ҳам шу 
талабга тўлиқ жавоб берадиган бўлиши лозим. Бу биз учун биринчидан фахр бўлса, иккинчи 
томондан катта масъулиятдир. Шунга муносиб бўлсаккина бизни танийди, тан олади ва тан 
беради. 
Кўриниб турибдики, Самарқандда меҳмонхоналарнинг хорижий туристларга, ички 
туризмга, зиёрат туризмга, ёшлар туризми кабиларга мўлжалланган ихтисослашган янги 
авлоди бунёд этилади. Бу ҳам туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий 
механизмларидан биридир. 


17 

Download 8,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish