See discussions, stats, and author profiles for this publication at



Download 8,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/195
Sana23.02.2022
Hajmi8,96 Mb.
#182707
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   195
 
 


10 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТУРИЗМ СОҲАСИНИ КОРОНАВИРУС 
ПАНДЕМИЯСИДАН КЕЙИН ҚАЙТА ТИКЛАШ ЙЎЛЛАРИ 
Эштаев А.А. - и.ф.д., доцент 
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитасининг бошқарма 
бошлиғи 
Ўзбекистон Республикасида пандемия шароитида карантин чораларини кескин 
кучайтирилиши, жаҳонннинг бошқа давлатларидаги каби туризм соҳасига салбий таъсир 
кўрсатди. 
Ўзбекистонга келувчи туристлар оқимининг пасайиши ва унинг тўлиқ тўхтатилиши 
туризм хизматлари экспортини қисқаришига олиб келди. Жорий йилнинг март ойининг 
иккинчи ярмидан авиақатновларнинг тўхтатилиши мамлакатимизга келувчи хорижий 
туристлар оқимининг қисқаришига, 1 апрелдан барча чегара пунктларининг ёпилиши эса 
туристлар оқимининг тўлиқ тўхтатилишига олиб келди. Натижада, 2020 йилнинг биринчи 
ярмида Ўзбекистонга келган туристлар 1,21 млн нафарни ташкил этиб, 2019 йилнинг шу 
давридаги кўрсаткич (3,03млн.) га нисбатан 2,5 баробар паст кўрсаткични ташкил қилди. Ўз 
навбатида туризм хизматлари экспортининг ҳажми 203,8 млн. долларни ташкил этиб, 2019 
йилнинг шу давридаги кўрсаткич (590,5 млн.) га нисбатан 2,5 баробар паст кўрсаткични 
ташкил қилди. 
Ўзбекистонга кириб келадиган туристлар оқимини тўхтатиши туризм тармоғининг 
фаоллигини кескин тушиб кетишига олиб келди. Хусусан, 2020 йилнинг биринчи ярим 
йиллигида туристлар томонидан берилган барча талаблар, иккинчи ярим йилигида эса деярли 
ярим таклифлар бекор қилинди. Туроператорлар ва жойлаштириш хизматлари 100 миллиондан 
1 миллиард сўмгача зарар кўрди. Кўрилган зарар натижасида тадбиркорлар ўз фаолиятини 
тўхтатди. Жумладан, 63 фоиз жойлаштириш хизматлари, 80 фоиздан кўпроқ туроператорлар 
ўз фаолиятини тўхтатишга, шунингдек ходимлар сонини қисқартишга мажбур бўлди. 
Коронавирус пандемиясининг тармоқдаги салбий оқибатларини юмшатиш, туризм 
соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор чоралар 
қабул қилинди. Жумладан: 
тадбиркорларнинг солиқ юки пасайтирилди; 
кредит тўловларининг қарздорлиги бўйича муддати узайтирилди; 
молиявий-хўжалик текширишларининг бекор қилинишини қўллаб-қувватлаш, 
солиқлар бўйича боқиманда қарздорлик бекор қилинди. 
Коронавирус пандемия иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига нисбатан туризм тармоғига 
кучли салбий таъсирини инобатга оладиган бўлсак, унинг оқибатлари узоқ давр мобайнида 
таъсир қилади. Қуйидаги таҳлилий маълумотларимиз ҳам буни тасдиқлайди 
2020 йил якунлари бўйича республикамизга келадиган туристлар сони 2,8 млн. нафарни 
ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан (6,7 млн. нафар) 2,4 баробар, экспорт ҳажми 466,3 млн. 
долларни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан (1,301 млн. доллар) 2,8 баробар паст бўлиши 
кутилмоқда. Ўз навбатида айрим таҳлилий прогноз кўрсаткичларига кўра 2021 йилда ҳам 2019 
йилга нисбатан салбий кўрсаткичлар сақланиб қолиши башорат қилинмоқда. 
Юқоридаги салбий ҳолатлар туризм соҳасида стратегик режалаштиришни талаб қилади. 
Пандемия даврида туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳукумат томонидан бир 
қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
“Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-
қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 28 майдаги 
қабул қилинган ПФ-6002-сон Фармонига асосан туризм соҳасининг субъектларига тақдим 
этиладиган фоизсиз субсидия, компенсация ва фоизсиз ссудалар учун бюджетдан ташқари 
“Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси”га ажратилган маблағлар ҳамда 


11 
Жамғармага Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг 
маблағлари ҳисобот йилида фойдаланилмаганда олиб қўйилмайди ва кейинчалик туризмни 
ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги жамғармалар маблағларидан фойдаланиш учун 
белгиланган тартибда ва мақсадларда фойдаланилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик 
хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда 
ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-
сон қарорига мувофиқ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида Хавфсиз туризм 
жамғармаси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлда №433-сонли 
“Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-
шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 
Қайд қилиш жоизки, қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан биргаликда 
соҳани инқироз давригача бўлган даражага етказиш ва барқарор ривожланишини таъминлаш 
мақсадида бир қатор қуйидаги ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади. Хусусан: 
а) туристик ва турдош инфратузилмаларни ривожлантиришни давом эттириш, барқарор 
туризмни таъминлашнинг асосий шартларидан бири туризм зоналари ва кластерларини 
ташкил қилиш, уларнинг фаолиятини қайта ташкил этиш (бошқариш, режалаштириш, туризм 
зоналарини лойиҳалаштириш, инвестицияларни жалб қилиш ва. ҳ.к.з.); 
б) пандемия шароитида туризм соҳасини барқарор ривожлантиришнинг устувор ва 
долзарб йўналишларидан бири янги маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш, бунда 
Ўзбекистон бўйлаб хавфсиз саёҳат қилиш асосий элементлардан бири бўлиши лозим; 
в) ҳудудларнинг туризм имкониятларини инобатга олиб, минтақавий турмаҳсулот ишлаб 
чиқаришнинг ихтисослашуви асосида туристик хизматларни диверсификация қилиш; 
г) туризм соҳасида кадрлар етишмаслиги ва уларнинг жаҳон бозоридаги 
рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида, туризм соҳасида кадрлар тайёрлайдиган давлат 
ва нодавлат таълим муассасаларининг сонини ошириш, таълимнинг халқаро стандартларини 
тадбиқ этиш ва халқаро мутахассисларни жалб қилиш, амалий ва назарий дарсларнинг 
нисбатини кўриб чиқиш, амалиёт билан интеграцияни кенг йўлга қўйиш талаб қилинади. 
Умуман олганда, юқоридаги ишларни амалга оширилиши Ўзбекистонда туризм соҳасини 
ривожлантириш, жаҳон туризм бозорида ўз мавқеини тиклашга олиб келади. 

Download 8,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish