Санжар отахонов


IV. ЭНЕРГИЯНИ ЧЕКЛАШ ВА ТЎХТАТИШ ТАРТИБИ



Download 3,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/428
Sana22.02.2022
Hajmi3,41 Mb.
#117175
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   428
Bog'liq
un doc Civil Legal Contracts uzb

 
IV. ЭНЕРГИЯНИ ЧЕКЛАШ ВА ТЎХТАТИШ ТАРТИБИ 
4.1 Энергия етказиб бериш фақат қонун ҳужжатларида 
белгиланган ҳолларда ва тартибда чекланиши мумкин. 
Корхона қуйидаги ҳолларда Истеъмолчига Энергия етказиб 
беришни белгиланган тартибда тўхтатиши мумкин:
а) Истеъмолчи Корхонанинг электр тармоғига ўзбошимчалик 
билан уланганда ёки электр қабул қилгичлар ҳисобга олиш 
приборларидан ташқари уланганида, Энергияни ҳисобга олиш 
схемалари, ҳисобга олиш приборлари тамғалари бузилганида; 
б) шартномада белгиланган муддатда Энергия учун тўлов 
амалга оширилмаганида; 
в) Истеъмолчида Энергияни ҳисобга олиш прибори мавжуд 
бўлмаса; 
г) аварияларни олдини олиш бўйича шошилинч чоралар кўриш 
ёки уларни Корхона тизимида бартараф этиш заруриятида
Истеъмолчи билан келишмасдан ва уни огоҳлантирмасдан, бироқ уни 
дарҳол хабардор қилган ҳолда; 
д) электр таъминоти шартномасини тузмасдан Энергия 
истеъмол қилинганида; 


122 
е) “Ўзстандарт” агентлиги томонидан белгиланган тартибда 
қиёслашдан ўтказилган Энергияни ҳисобга олиш приборлари 
бўлмаганида; 
ж) Корхона вакили ҳисобга олиш приборларини кўришга 
қўйилмаганида. 
4.2 Барча юқорида кўрсатиб ўтилган вазиятларда ягона электр 
энергетика тизими электр тармоқларига қайта улаш ва Энергия 
етказиб берилишини тиклаш ишлари Истеъмолчи томонидан шу 
билан боғлиқ харажатлар қопланганидан кейин навбат бўйича амалга 
оширилади. 
 
V. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 
 
5.1 Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
а) Корхона томонидан шартномавий мажбуриятларнинг 
шартномада белгиланган тартибда ва лозим даражада бажарилишини 
талаб қилиш; 
б) 
Корхона 
томонидан 
шартномавий 
мажбуриятлар 
бажарилмаганда
ёки шартнома шартлари бузилганда, бу ҳаракатлар натижасида 
Истеъмолчига етказилган ҳақиқий зарарни қопланишини талаб 
қилиш. 
5.2 Истеъмолчининг мажбуриятлари: 
а) шартномавий мажбуриятларини шартномада белгиланган 
тартибда
ва лозим даражада бажариш; 
б) хонадонда, уйда ўрнатилган электр тармоқларининг тегишли 
техник ҳолати ва хавфсизлигини, Энергияни ҳисобга олиш 
приборлари ва улардаги пломбаларнинг бутлигини таъминлаш; 
в) тўлов ҳужжатида хатолар ёки Энергияни ҳисобга олиш 
прибори кўрсаткичидаги ноаниқликлар, носозликлар аниқланганда 
дарҳол Корхонага хабар бериш
г) Корхона назоратчисини, унга тегишли амал қилиш муддати 
кўрсатилган шахсий гувоҳномаси бўлганида, соат 8:00дан 20:00гача 
Энергия қабул қилгичларини кўриш ва ҳисобга олиш приборлари 
кўрсаткичларини ёзиб олиш учун киритиш. 
5.3 Корхона қуйидаги ҳуқуқларга эга: 


123 
а) Истеъмолчи томонидан шартномавий мажбуриятларнинг 
шартномада белгиланган тартибда ва лозим даражада бажарилишини 
талаб қилиш; 
б) Истеъмолчи томонидан шартномавий мажбуриятлар 
бажарилмаганда
ёки шартнома шартлари бузилганда, бу ҳаракатлар натижасида 
Корхонага етказилган ҳақиқий зарарни қопланишини талаб қилиш.
5.4 Корхонанинг мажбуриятлари: 
а) Истеъмолчига Энергияни керакли миқдорда етказиб бериш, 
Энергиянинг тегишли сифатда электр тармоқларининг бўлиниш 
чегарасигача узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш; 
б) электр тармоқ хўжалигининг режавий таъмирланиши туфайли 
Энергияни етказиб беришдаги содир бўлиши мумкин бўлган 
узилишлар ҳақида узишдан 3 сутка олдин Истеъмолчини 
огоҳлантириш; 
в) жорий этиладиган чеклашлар ҳақида, чеклашнинг ҳажми ва 
вақтини кўрсатган ҳолда, ўз вақтида хабар қилиш. 

Download 3,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   428




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish