441
Неустойка
миқдори
топшириқ
ёки
воситачилик
шартномасининг "Кафолатлар" бандида назарда тутилади ва товар
кийматининг ____ фоизидан ошмаслиги лозим.
3.3. Кафолатларнинг мавжудлиги ва турлари топшириқ ёки
воситачилик шартномасида акс эттирилган бўлиши шарт.
3.4. Кафолатлар берилмаган ёки неустойка миқдори ҳақида
келишувга эришилмаган бўлса, Брокер ________
кунлик муддатда
Мижозни ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда топшириқни
бажаришдан бош тортишга ҳақли.
4. ҲИСОБ-КИТОБ ШАРТЛАРИ
4.1. Брокерга ҳақ тўлаш миқдори у тузган битим суммасига
мутаносиб тарзда фоизларда белгиланади.
4.2. Ҳақиқатда мавжуд товар билан битим бўйича топшириқни
бажарганлик учун Мижоз Брокернинг хизматларига топшириқнинг
турига қараб қуйидаги миқдорларда ҳақ тўлайди (сумма ёзма
равишда кўрсатилсин) :
1-топшириқ бўйича __________________________________сўм.
2-топшириқ бўйича __________________________________сўм.
3-топшириқ бўйича __________________________________сўм.
4-топшириқ бўйича __________________________________сўм
ва хоказо.
Жами тўланиши лозим бўлган сумма ________________сўм.
4.3. "Шарт билан" битими бўйича топшириқни бажарганлик
учун ҳақ 4.2- бандда белгиланган ставкалар бўйича "Сотиш" битими
ва "Сотиб олиш" битими бўйича алоҳида ҳисобланади.
Бундан
ташкари, Мижоз қўшимча тарзида битимлар умумий суммасининг
_____ % миқдорида ҳақ тўлайди.
4.4. Шартноманинг 2.5-банди бўйича
ахборот-маълумот бериш
хизмати кўрсатганлик учун Мижоз Брокерга ________ сўм миқдорда
ҳақ тўлайди.
4.5. Агар Брокер Мижознинг топшириғида назарда тутилган
баҳодан 3- топшириқ бўйича пастроқ баҳода
товар сотиб олса, 4-
топшириқ бўйича эса юқорироқ баҳода товарни сотса,
Мижоз
шартноманинг 4.2-бандига мувофиқ ҳисобланган ҳақдан ташкари
Брокерга, Мижоз белгилаб берган баҳо
билан Брокер тузган битим
бўйича фойдалироқ баҳо ўртасидаги фарқ суммасининг ____%
миқдорида ҳақ тўлайди.
442
4.6. Бажарилган топшириқ учун Брокерга тўланадиган ҳақнинг
умумий суммаси алоҳида сатр билан кўрсатиладиган ҚҚС (қўшилган
қиймат солиғи) суммасига кўпаяди.
4.7. Битимни рўйхатга олиш бадали биржа томонидан биржа
савдоси қоидаларига асосан белгиланади ва Брокер бу ҳақда Мижозга
ёзма равишда билдириши шарт. Бадални тўлашда тўлов
суммаси
ҳисоб-китоб ҳужжатларида алоҳида сатр билан кўрсатиладиган ҚҚС
суммасига кўпаяди.
4.8. Мижоз томонидан Брокерга ва биржа фойдасига тўланиши
лозим бўлган сумма миқдори ва ҳисоби Брокернинг ҳисоботида
кўрсатилади.
4.9. Брокер ва биржа хизматларига ҳақ тўлаш Брокернинг
ҳисобварағига тўлов топшириқномаси билан пул ўтказиш йўли билан
амалга оширилади.
4.10. Мижоз белгиланган муддатда Брокернинг хизмат ҳақи ва
биржанинг хизматлари учун тўловни амалга оширмаган тақдирда,
Брокер талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келган пайтдан бошлаб икки ой
ичида тегишли суммаларни акцептсиз
тартибда Мижознинг
ҳисобварағидан қирқиб олиш ҳуқуқига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: