409
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 46-боб,
817 – 825-моддалари
ТОПШИРИҚ ШАРТНОМАСИ
__________шаҳри ____-сон 20___йил "___"__________
__________________________________________ (кейинги ўринларда
( ташкилот, корхона, муассаса номи )
"Топшириқ берувчи" деб юритилади) номидан____________________
(Устав, низом, ишончнома)
асосида ҳаракат қилувчи __________________________________ бир
(вазифаси, фамилияси, исми)
томондан ва ________________________________________ (кейинги
( ташкилот, корхона, муассаса номи )
ўринларда "Вакил" деб юритилади) номидан _____________________
(Устав, низом, ишончнома)
асосида ҳаракат қилувчи _____________________ иккинчи томондан,
(вазифаси, фамилияси, исми)
қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар.
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Вакил Топшириқ берувчи номидан ва унинг ҳисобидан
қуйидаги юридик ҳаракатларни содир этиш мажбуриятини олади:
____________________________________________________________
(содир этилиши лозим бўлган юридик ҳаракатлар рўйхати)
1.2. Вакил унга берилган топшириқни шахсан ўзи қуйидаги
муддатда бажариши шарт_____________________________________
Топшириқни бажаришни бошқа шахсга (ўринбосарга)
ишониб
топширишга ________________________________________________
(йўл қўйилади, йўл қўйилмайди - аниқ кўрсатилсин)
2. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Вакилнинг мажбуриятлари:
2.1.1. Вакил ўзига берилган топшириқни Топшириқ берувчининг
кўрсатмаларига мувофиқ бажариш;
2.1.2. Топшириқ берувчининг талабига мувофиқ, унга топшириқ
қандай бажарилаётганлиги ҳақида маълумот бериб туриш;
410
2.1.3. топшириқ бажариб бўлингандан кейин, агар топшириқнинг
хусусиятига кўра бу талаб қилинса, зудлик билан ва ҳар қандай
ҳолатда ________ кунлик муддатда Топшириқ берувчига тасдиқловчи
ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма ҳисобот бериш;
2.1.4. топшириқни бажариш билан боғлиқ ҳолда
олган барча
нарсаларни зудлик билан Топшириқ берувчига топшириш;
2.1.5. топшириқни бажариш билан боғлиқ ҳолда
унга маълум
бўлган ва Топшириқ берувчининг тижорат сирини ташкил этадиган
маълумотларни сир сақлаш.
2.2. Топшириқ берувчининг мажбуриятлари:
2.2.1. мазкур шартномада назарда тутилган топшириқни бажариш
учун Вакилга зарурий ёрдам бериш, ишончнома бериш, унга зарурий
ҳужжатларни топшириш ва топшириқ хусусияти бўйича
зарур
бўладиган воситалар билан таъминлаш;
2.2.2.
Вакил
шартномага
мувофиқ
бажарган
ишни
кечиктирмасдан қабул қилиб олиш;
2.2.3.
Вакил топшириқни бажариш учун қилган зарур
харажатларни тўлаш;
2.2.4. топшириқ бажарилгандан сўнг _____
кунлик муддатдан
кечиктирмасдан Вакилга ушбу шартноманинг 3.1-бандида назарда
тутилган миқдорда ҳақ тўлаш.
2.3. Агар ушбу шартнома топшириқ вакил томонидан тўлиқ
бажарилишидан олдин бекор қилинса, Топшириқ
берувчи Вакилга
топшириқни бажариш вақтида қилинган чиқимларни ҳамда
бажарилган ишга мувофиқ ҳақ тўлаши шарт. Бу қоида Вакил
топшириқнинг бекор қилинганини билган ёки
билиши лозим
бўлганидан кейин бажарган топшириққа татбиқ этилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: