Санжар отахонов


 КОРХОНАНИ ИЖАРАГА ТОПШИРИШ ТАРТИБИ



Download 3,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/428
Sana22.02.2022
Hajmi3,41 Mb.
#117175
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   428
Bog'liq
un doc Civil Legal Contracts uzb

 
3. КОРХОНАНИ ИЖАРАГА ТОПШИРИШ ТАРТИБИ 
3.1. Корхонани ижарага топшириш-қабул қилиш тарафларнинг 
вакилларидан ташкил топган икки тарафлама комиссия томонидан 
амалга оширилади. Тарафлар мазкур шартнома имзоланган пайтдан 
бошлаб _______ кун ичида икки тарафлама комиссияга ўз 
вакилларини тайинлашлари, корхонани қабул қилишни бошлашлари 
ва ______ кун ичида топшириш-қабул қилишни тугатиб, далолатнома 
билан расмийлаштиришлари шарт. 
3.2. Мазкур шартнома имзоланган пайтдан бошлаб _________ 
кун ичида Ижарага берувчи корхонадан кўчиб чиқиши ва уни 
Ижарага олувчига топшириш учун тайёрлаши лозим. 
3.3. Топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланган пайтдан 
бошлаб корхона ижарага топширилган деб ҳисобланади. 
4. ИЖАРА ҲАҚИ МИҚДОРИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ
ҚИЛИШ ТАРТИБИ 
4.1. Ижарага олувчи ушбу шартномага илова қилинаётган ҳисоб-
китоб бўйича ўз вақтида ижара тўловларини амалга оширади. Ижара 
ҳақи миқдори бир ойга ______сўмни ташкил этади. 
4.2. Ижара ҳақи миқдори тарафлардан бирининг талаби билан 
амалда шаклланган нархлар, шунингдек корхонанинг баҳолаш 
қийматига таъсир этадиган бошқа ҳолатлар ўзгарган тақдирда 
камайиш ёки кўпайиш томонга қайта кўриб чиқилиши мумкин. 
Ижара ҳақи миқдорини қайта кўриб чиқишнинг ташаббускори бўлган 
тараф бу ҳақда иккинчи тарафни камида ____ ой олдин 
огоҳлантириши лозим. 
4.3. Тўловлар ҳар ойда шартномада белгиланган суммани 
Ижарага 
олувчининг 
ҳисобварағидан 
Ижарага 
берувчининг 
ҳисобварағига тўлов топшириқномаси билан пул ўтказиш орқали ҳар 
ойнинг _____- санасидан кечиктирмай амалга оширилади. 


201 
5. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ, УНИ 
ҚАЙТА ТУЗИШ, ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ 
ТАРТИБИ 
5.1. Ижара муддати 20____ йилнинг "_____"_____________дан 
20_____ йилнинг "____"______________гача белгиланади. 
5.2. Шартнома шартларини ўзгартириш ёки уни бекор қилишга 
тарафларнинг келишуви билан йўл қўйилади. Шартномага 
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тарафлар томонидан бир 
ойлик муддат ичида кўриб чиқилади ва қўшимча битим билан 
расмийлаштирилади. 
5.3. Шартнома қуйидаги ҳолларда Ижарага берувчининг талаби 
билан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин: 
а) Ижарага олувчи корхона ва унинг асосий биноларидан 
шартномага номувофиқ ҳолда фойдаланганда; 
б) Ижарага олувчи қасддан ёки эҳтиётсизлиги натижасида 
ижарага олинган корхонанинг ҳолатини ёмонлаштирганда; 
в) Ижарага олувчи 3 ойдан ошиқ вақт мобайнида ижара 
тўловларини тўламаган ҳолда; 
г) Ижарага олувчи шартномада назарда тутилган таъмирлаш 
ишларини амалга оширмаганда. 
5.4. Шартнома қуйидаги ҳолларда Ижарага олувчининг талаби 
билан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин: 
а) корхона Ижарага олувчи жавоб бермайдиган ҳолатларга кўра 
фойдаланишга яроқсиз ҳолда бўлса; 
б) Ижарага берувчи ижарага олинган корхонадан шартномада 
белгиланган тартибда фойдаланишга тўсқинлик қилса; 
5.5. Шартномани бир тарафлама бекор қилишга йўл қўйилмайди. 
5.6. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш ҳақидаги 
шартнома бўйича олинган нарсани бир тарафдан ёки ҳар иккала 
тарафдан қайтариб олишни ёки асли ҳолида ундириб олишни назарда 
тутувчи қоидалари, агар бундай оқибатлар Ижарага берувчи ва 
Ижарага олувчининг кредиторларининг, бошқа шахсларнинг муҳим 
ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини 
жиддий бузмаса ва Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик 
кодекси 116-моддасининг қоидаларига зид келмаса, ушбу шартномага 
нисбатан ҳам қўлланади. 


202 

Download 3,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   428




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish