Замонавий Хитой адабиёти. Мо Ян (1955).
Мо Ян 2012 йил Нобелга сазовор бўлди. “Адабиётга эртак, тарих ва ҳозирги кунни омухта этган реализми” учун дея берилди. Асарлари “Қизил гаолян”, “Саримсоқ балладаси”, “Мусаллас мамлакати” романлари. “Мусаллас мамлакати” ўзбек тилига Амир Файзулло ва Севара Алижоновалар томонидан таржима қилинди.
Роман прокуратура ходими Динг Гоуэрнинг Лошан шахтасига текршириш учун бораётганидан бошланади. Машинада бир қиз бўлади. машина силкинади. Яхшиям “қорнимда бола йўқ. Бўлса тушиб қоларди. Тушсаям 2000 юан беришарди” дейди. Ходим белгиланган жойга келади. Даҳшатли воқелар шу ерда содир бўлади. ошпаз вафот этади. Шунда унинг гўштини махсус ошпазлик бўлимига сотиш ҳақида гап боради. Кимдир “Махсус ошхоналарда оппоққина, баррагина ўғил болаларни олишади, бу чандир кимга керак?” дейди.
Кейин Мусалласпазлик Академиясида Жин Ганжуан қандай қилиб мусаллас тайёрлаш ҳақида маърузалар ўқийди. Оғзига келган гапни тўхтатмай гапираверади, аммо уларнинг ҳаммаси мусаллас ҳақида бўлади. Воқелар мусаллас мамлакатида рўй беради
Тушиб қолиши мумкин бўлган бола ва мусаллас. Булар партия раҳбарлари зиёфатининг асосий парчалари ҳисобланади. Чунки болалардан десерт тайёрланади, мусалласлар ичилади. Романда боладан десерт тайёрлаш жараёни батафсил, шафқатсизларча тасвирланади.
Нобель бундай асарга нега берилди? “Адабиётга эртак, тарих ва ҳозирги кунни омухта этган реализми” учун дея берилди, дейилади. Бу ерда сиёсий мотив йўқми? Балки хитойлик ёзувчи хитой коммунистик жамиятидаги иллатларни фош қилгани учун берилгандир.
Тони Моррисон “ЁЗИШ — ЁЗУВЧИ УЧУН ИБОДАТ!”. (Америкалик биринчи афроамерикалик деб тан олинган аёл ёзувчи Тони Моррисон билан суҳбатдан парчалар).
“Муҳаббат”, “Ўз уйим”, “Мовий кўзлар”, “Ёрим” сингари бетакрор романлар муаллифи, Нобель мукофоти лауреати.
Яқинда ёзувчининг “Раббим, болани қўлла” номли ўн биринчи романи дунё юзини кўрди. Нью-Йоркнинг Goodreads нашрига берган интервьюсида роман ҳақида деди: “ Болалар — жаннат гули. Бироқ баъзан одамлар ана шу гул униб-ўсмай туриб уни янчиб ташлайди. Катталарнинг шафқатсиз муносабати беғубор қалбларни синдиради. Меҳрсизлик туфайли айрим болалар ҳаётнинг заҳрини эрта татийди. Яраланган, оғуланган қалб эгаси эса эртага кимга айланади? Жиноятчига! Худо қўлламаса бекор. Тирик қолишга уриниш эса ҳамма вақт ҳам омадли чиқмаслиги мумкин. Хўрлик кўриб улғайган бола бутун умр қувончни танимайди. Асар инсониятга гўдак қалби терисининг рангидан қатъи назар нақадар оппоқ ва нозик эканлигини англатади, деган умиддаман...”
— Тони Моррисон учун компьютерда ёзиш қулайми ё қўлда?
— Мен туйғуларда табиийликни, муносабатларда самимийликни, яшашда эса соддаликни хуш кўрадиган одамман. Ёзишни бошлаганимдан буён қаламда ёзаман. Қўлда ёзилганига етмайди-да. Фикрлар сохталикдан йироқ бўлади, деб ҳисоблайман.
— Қўлга қалам олишингизнинг бутун моҳияти ҳам шундами?
— Эҳтимол. Фақат бугина эмас. Ҳаётнинг шафқатсизлиги билан чиқишолмаганим учун ёзаман. Тобора жаҳолатга ботиб бораётган бугунги авлоднинг тентаклигини кўриб, чанқаган одам каби қоғоз-қаламга интиламан. Ўзгаларнинг изтироби ҳам қўлимга қалам олишга мажбур қилади. Қайғуга ботган инсонни кўрсам, унинг дардини аритиш истаги бош кўтаради, бироқ ўшандай вазиятда мен каби ёзувчининг қўлидан ёзишдан бўлак яна қандай иш келиши мумкин.
— Тони Моррисон ёзиш учун ғояни қаердан топади?
— Ёзиш учун ғоя тополмаган ёзувчи ўзини ўлик ҳисобласа ҳам бўлади. Тўғриси, ўша ҳолга тушишдан Яратганнинг ўзи асрасин! ҲАЁТ, ОДАМЛАР ВА КИТОБЛАР!.. Билимсиз ёзувчи қўлига қалам олмагани маъқул...Адабиётда илмсиз ижодкор узоққа боролмайди.
— Кўпгина ёзувчиларнинг асарларида жамиятдан норозилик руҳи акс этиб туради ва уларнинг аксарияти ўзи туғилиб ўсган жамиятдан қочиб кетишга уринади. Буни қаҳрамонларининг тақдири орқали ҳам кўрсатиб берадилар. Сизга тегишли роман қаҳрамонлари ҳам ҳаётда азоб тортганлардан. Бироқ улар бошқа юртларга бош олиб кетса-да, рўшнолик кўрмасдан тағин юртига қайтади. Бунга сабаб нима?
— Киндик қонинг тўкилган тупроқдан азизроқ жой йўқ. Унинг қадрини билмаган одам ҳаётда азоб тортади. Жамият борасида эса нима ҳам дейишим мумкин. Менга камчиликлардан холи бўлган жамиятни кўрсатинг! Ҳамма давлатда ҳам жамиятнинг қиёфаси бир хил. Мен ҳаловат излаб бошқа юртга бош олиб кетадиган ёзувчиларни тушунмайман. Сен ўзинг яшаётган жамиятнинг бир бўлагисан. Уни камчиликларию қусурлари билан қабул қилиш керак. Кўпгина ёзувчилар ўз асарларида жамиятни қоралайди ва ундан қочади. Ундан қочиш керак эмас, балки ўша қусурларни йўқотиш учун оз бўлса-да, ижодкор ҳиссасини қўшиши лозим, деб тан оламан. Ҳақиқий ёзувчи эл ичида, ўз яқинлари орасида, жамиятнинг аччиқ-чучугини тотиб яшайди. Чунки жамият ёзувчи учун чинакам устоз.
— Сиёсат-чи?
— Сиёсат ҳақида сўзлаган ижодкорнинг тили куяди (кулади). Унинг ажойиб таърифи бор: сиёсат — хиёнаткор хотин. Хиёнаткор хотиндан садоқат кутиш эса аҳмоқлик. Шундай бўлса-да, ёзувчи нафақат мамлакатдаги, балки дунёдаги сиёсий жараёндан хабардор бўлиши шарт. Чунки яратилаётган ҳар қандай асар руҳиятида сиёсатнинг нафаси сезилиб туради.
. Мен ўзимни сиёсатчи деб тан олмайман. Ҳатто ёзувчиман, дея даъво қилишга бироз ийманаман. Мен танқидчиман. Агар дунёга қайтиб келганимда фақат ва фақат адабий танқид билан шуғулланардим. Чунки танқидчи ёзувчидан кучлироқдир. У ёзувчи кўролмаган жиҳатларни кўришга қодир. Лекин бунинг учун алоҳида иқтидор керак.
— Асарларингизда яқин ўтмиш руҳияти устун. Бунга сабаб нима?
— Ўтмиш юрагимдаги битмас яра. У доим оғриқ бериб туради. Ортга боққанимда хўрлик ва ҳақоратларнинг овозини эшитаман ва ўз ирқимга раҳмим келади. Айниқса, ҳабаш аёлларга.
— Нега?
— Улар кўрган хўрликларнинг чек-чегараси йўқ. “Мовий кўзлар” романи қаҳрамонини бир эсланг. Ўша қаҳрамон бу дунёда рўшнолик кўрмаслик қисматига лойиқ эдими? Туну кун терисининг ва кўзларининг рангини ўзгартиришни Яратгандан сўрайди. Бироқ мўъжиза рўй бермайди. Уни ҳаёт хўрлайди, яқинлари таҳқирлайди, жамият эса адойи тамом қилади. Қўлимга қалам олганимда, асосий мақсадим аёл кўнглидаги яширин ҳисларни қоғозга тўкиб солиш эди. Мен шундай асар яратаманки, аёл ёзувчиларга ола кўз билан қарайдиганлар уялиб қолсин, деб ният қилган эдим. Шукр, ниятимга етдим.
— Аёл ҳақида энг яхши асарни ярата олдим, деб ўйлайсизми?
— Аёл ҳақида ҳали ҳеч нарса ёзилмаган. Гапимга ишонаверинг.
— Айрим ёзувчилар нашриётлардан буюртма олиб, ке¬йин ёзади. Сиз ҳам шундай қиласизми?
— Ҳеч қачон! Бу аҳмоқона савдо. Шундай қиладиган ёзувчилардан ва улар яратган асарлардан қўлимни ювиб, қўлтиғимга урганман. Ижод бу — эркинлик. Илҳом сабосини жиловлаш мумкин эмас. Яширмайман, айрим ноширлар: “Фалон мавзуда китоб ёзиб беринг”, деб эшигимни тақиллатиб келишган, лекин уларни, ҳатто остонадан ичкарига ҳам киритмаганман. Ёзувчи сифатида бу илтимос менинг иззат-нафсимга теккан. Айтиб қўяй, камина нашр эттириш учун китоб ёзмайди, жаноблар. Бунинг учун адабиётга кирмадим. Адабиёт ҳалолликни севади. Яратганларим шунчаки ёзилиши керак бўлган асарлар эди. 90 ёшга бораётган мендай қари кампирга пулнинг аҳамияти қолмаганини таъкидлашнинг ҳожати бўлмаса керак, деб ўйлайман.
“Узоқ йиллар дилдагини тилга кўчиришга ижозат бермасдинглар, жиллақурса ёзишга қўйинглар!” Жамиятда оқ танли, қора танли деган тушунча ҳали-ҳануз мавжуд буни инкор этмайман, бироқ бу адабиётга тегишли эмас. Адабиёт ирқ ажратмайди...
— Бироқ тўқималарга одамларни ишонтириш жуда қийин-ку?!
— Сураткаш билан рассомни олайлик, сураткаш кўрганини тасмасига муҳрлайди, рассом эса хаёлидаги тасаввурларини қоғозга чизади. Энди шундай савол туғилади: қай бири одамларни кўпроқ ҳайратлантиради? Албатта, моҳир рассом яратган асар. Рассом одамларни ишонтириш ва ажаблантириш учун Худо берган истеъдодию илоҳий сезгисига таянади. Ёзувчи ҳам шундай. Маҳоратли қалам эгаси ўз асарида одамларни қаҳрамон қилиб олмай туриб ҳам, ҳаётни кўрсатиб беришга қодир...
— Тони Моррисон исми нафақат Америка адабиётида, балки дунё адабиётида ўз овозига эга биринчи афроамерикалик ёзувчи сифатида қолади... Бунга нима дейсиз?
— Қўйсангиз-чи! Бу адабиётшуносларнинг жимжимадор таърифлари. Бундай таърифлардан ноқулай аҳволга тушаман. Мен эътирофлардан эмас, “Асарингизни ўқидим”, деган китобхонларнинг мурожаатларидан бошим кўкка етади. Афроамерикалик ёзувчи эканлигимдан фахрланаман. Бироқ бу ифтихор туйғуси Жойс ва Толстойга бўлган ҳавасим олдида жуда майда. Ҳозир Толстойга ўхшаган ёзувчи на Африкада, на Америкада ва на Европада бор, тўғрироғи, ер юзида топилмаса ҳам керак. Толстой ҳақида ўйласам, ўзим ҳам кичкина кўринаман кўзимга.
— Жойсни қадрлашингиз сабаб ҳақида тўхталмадингиз.
— “Улисснинг саргузаштлари”ни ҳеч кимнинг ёрдамисиз ўқий олганман. Аввалига ўзимни худди лабиринтга тушиб қолгандай ҳис қилдим. Ўқиётганларимнинг мазмунини тушунмасам-да, аҳамиятли эканлигини фаҳмлардим. Кейинчалик асар менга қувонч ҳадя этди. Ҳозир ҳам эсласам, ўша ҳиссиёт қайта туғилади. Бу афсунгарлик менинг қўлимдан келмаган бўларди. Жойс — ҳақиқий афсунгар.
— 20-25 йил ичида 11 та роман, энг эътиборли жиҳати шундаки, уларнинг ҳаммаси машҳур бўлди.— Ҳаёт сиз учун нимадан иборат?
— Яратганга муҳаббатдан. Шу муҳаббат ҳақида ўйлаганимда ўзимнинг ёлғиз эмаслигимни сезаман. Бу муҳаббат мени эркалайди, илитади ва асрайди... (Инглиз тилидан Шаҳноза РАҲМОНОВА таржимаси)
Адабиётлар
М. Холбеков., “2014 йил Нобель мукофоти совриндори”.“Жаҳон адабиёти”, Т., 2014., октябрь
Мусурмонов Э., “Эртак ва ҳақиқат қоришган адабиёт”. “Шарқ юлдузи”, Т., 2014., май.
Интернет материаллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |