МАВЗУ: XXВАXXI АСР ЖАҲОН ШЕЪРИЯТИ МАНЗАРАЛАРИ
Дунёқарашдаги ўзгаришлар. Янги поэзия кўринишлари. Шакл ва мазмун муносабатлари. Поэтик идрок: жанрий янгиланишлар. Индивидуализм.
Дунёқарашдаги ўзгаришлар. Техниканинг ривожи, тараққиёт, илмий кашфиётлар бу давр адабиёти, хусусан, шеъриятига жиддий таъсир кўрсатди. 19 асрда Ҳиндистонга инглизлар темир йўл қура бошлаганда брахманлар норози бб, “Бу бизнинг руҳий маънавий дунёмизга дахл қилишдир” дея, жон жаҳдлари бн қаршилик қилишган эди. Шунга қараймай, дунёда умумий тараққиётни тўхтатиб бўлма(й)ди. Дунёнинг ҳоли ҳам шунга кўра ўзгарди. Оламни бадиий эстетик қабул қилишда ҳам жиддий эврилишлар юз берди. Европада Реализм, танқидий реализм ўрнига модернизм, постмодернизм кириб келди. Нигоҳлар, Гассет айтмоччи, 180 С га бурилди. Воқеалар тасвиридан инсон ботинининг тасвири биринчи планга чиқди. Собиқ Иттифоқ мамлакатларида эса аввал соц.реализм, кейин эса ранг баранглик, хусусан, модернизм тамойиллари устивор бўлди.
Янги поэзия кўринишлари.
Реалистик.
Неореалистик.
Модернистик.
Постмодернистик.
Қоришиқ йўналишлар (Измлар чегарасини бузилиши).
Модернизм.Постмодернизм ҳодисаларининг мазмун моҳияти. Бир биридан фарқли жиҳатлари.
Таблица:
21 асрга келиб интернет адабиёти пайдо бўлди. Чунки анъанавий шаклдаги адабиёт ўрнини тезкор интернет адабиёти эгаллай бошлади. 100-120 йил доимий чиқиб келган газета журналлар жаҳоннинг кўпгина йирик мамлакатларида ёпила бошлади. Одамларнинг қизиқишлари, эҳтиёжларида бурилишлар содир бўлди. Маълум муддат адабиёт ва санъатга эътибор сусайди. Хусусан, францияда ўтган асарнинг 70-йилларидан кейин “шеърият ўлди” дея овоза қилишди. Худди шундай эътирофлар собиқ Иттифоқ территориясига янги 20 асрнинг охирги 10 йиллиги ва янги асрнинг аввалида тилга тушди. Масалан, адабиёт порталларида интернетда шундай расм пайдо бўлдики, у дунёнинг адабиётга бўлган битта кайфиятини қисман ўзида акс эттиради: Қабристон. Қабр тошига “Стихи РУ” деб ёзилиб, гул, ароқ ва газак қўйилган. Лекин бу сурат дунёнинг ҳамма кайфиятини тўла тўкис қамраб ололмайди. Чунки олам кенг ва у турфа турфа формациялару кайфиятлар қучоғида нафас олади.
У. Ҳамдамов: Ўзбек шоираси Зебо Мирзо “Гул давралар меники эмас, Менинг уйим кўкрак қафасим” деб ёзади. Бу мисралар тагзаминидаги маъно ХХ ва ХХ1 аср шеъриятига битта ўзак чизиқ бўлиб тортилади. Яъни инсон, шоир ташқаридан ичкари кирди ва шу ердан туриб атрофни кузата бошлади. Илгари қандай эди? Илгари шоир ташқарида, у ердаги умум иш билан банд эди. Нафақат собиқ Иттифоқ, балки бутун дунё шундай эди. Европада ичкарига кириб болиш бироз олдинроқ содир бўлганди. 2 та урушдан кейин. Модернизм ҳодисаси шу туфайли туғилди. Испан эстети ва файласуфи Х.О. Гассет: Инсон ХХ асарга келиб кўз қорачиғини 180 С га буриб, ичкарига қаратди” дейди. Унинг шу фикри бутун бошли жаҳон адабиётидаги туб ўзгаришларнинг мазмун моҳиятини очиб бера олади.
Москвада ўтказилган давра суҳбатида таржимон ва журналист Ирина Кузнецова айтади: “таҳририятга французча шеърлар оқиб келади. Улар асосан Рембо, Верлен, Малларме шеърларидир. ХХ асарнинг иккинчи ярмига оид шеърлардан жуда кам юборишади. Юборишса ҳам турган битгани даҳшат! Улар таржимасини ҳеч ким уддалай олмайди, ахир!.. Гап шундаки 50 ва 60 йилларда француз адабиётида навбатдаги инқилоб содир бўлди. Назаримда, худди шундан Францияда замонавий поэзия бошланди. Янги авлод “реалликни бошдан оёқ рамзлаштирган”сюреализм меросига қарши бош кўтаришган эди. Сюреализм эстетикасини Франсис Понж “романтик-лирик саратон ишиғи” деб атаган. Хуллас, лирика маъносини оҳанжамадан холи қиламан дея новаторлар ошириб юборишди: ахлат уюмига нафақат қофия ва поэтик кўчимларни чиқариб ташлашди, балки шеъриятнинг барча воситаларини гумдон қилишларига сал қолди. Уларни услубларида шеърга жой қолмади. Бир француз танқидчиси бу даврни “музлаш даври” деб номлаганди, адашмасам. Ниҳоят, мана яқиндагини “эриш” бошланди. “Музлаш даври”нинг шеърлар икки учта, бир бири билан ҳатто грамматик жиҳатдан боғланмаган сўзлардан иборат эди. 70 й.ларнинг охирларида француз шоирлари бизга келганда сўрадик: “ҳар бир сўзингизнинг ортида нима турибди? Улар ортидаги бўшлиқни нима биландир тўлдиришимиз керак, ахир!..” Чунки, мас., хитой ва япон шеърларининг ортида анъана, ўқиши билан маърифатли инсон қалбида туғиладиган кўплаб ассоцияция туради. Бу ерда эса урушдан кейинги пейзажга ўхшайди... ( Вайронгарлик – У. Ҳ)
Филолог, адабиётшунос Томас Венцлова: “Қисқа айтганда, француз шеърияти ўлди”.
У. Ҳамдамов: Вақтида худди шу гапни Булат Окуджава рус шеърияти ҳақида айтган эди. Бундай тахминлар, башоратомуз фикрлар айтилаверади. Мас., 90 йилларда ўзбек ёзувчиси Ш. Холмирзаев ҳам “Адабиёт ўладими?” деган мақола билан чиқанди. Албатта, ёзувчи у ўлмайди, деган хулосага келади. Лекин бу ердаги асосий гап шундаки, вақти вақти билан жамият маънавий руҳоний буҳронлар даврида ана шундай кайфиятларга тушиб туради. Бу нарса албатта мамлакатдаги иқтисодий, сиёсий, психологик эврилишлар билан боғлиқ ҳолда рўй беради. Яна бир мисол: ХХ асрнинг 70 йиллар авлоди ўзларидан кейин ўзбек шеърияти ўлди, деб билади. Ҳолбуки, бугун биз илдиздан сув ичиб, замон кайфиятидан нафас олган тамомила янгиланган Истиқлол даври ўзбек шеърияти билан юзма юз турибмиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |