Евгений Бунимович: замонавий француз шеъриятини замонавий таржимонлар таржима қилиши керак. Мен бой маданий контекс фақат японларда бор, деган фикрга қўшилмайман. Ўқимишли француз учун ўз контексти ортида кўп нарса турган бўлиши мумкин. Лекин уни русчага ўша оддий сўзлар билан таржима қилганимизда у сезилмаслиги мумкин. Чунки русчада у контекст йўқ.
У. Ҳамдамов: Дарҳақиқат, таржимонда гап кўп. У ҳаммани таржима қила олмайди. Ўз руҳига тушган шоирнигина қойиллатиб таржима қилиши мумкин. Қолаверса, бир хил сўзлар зимнида икки миллат шоири ҳам, ўқувчиси ҳам тамомила бошқа бошқа маъноларни тушиниши мумкин. Бунинг учун ўша миллатларнинг яшаш тарзлари, бошидан кечирганлари бир бирига мувофиқ бўлмоғи керак.
ХХ аср иккинчи ярмида жаҳоннинг машҳур шоирларидан Кэрол Энн Даффидир. Шоир ва драматург. Узоқ йиллар “Ambit” поэзия журналини муҳаррири бўлган. Шеърий тўпламлари: “Сотувдаги Манхеттин”, “Бошқа мамлакат”, “Йўқотиш” ва бошқалар. Даффи Сомерсет Моэм номидаги, Санаът бўйича Шотлан кенгаши мукофоти, Forward Poetry Prize каби мукофотларга сазовор бўлган. Великобританиянинг Қирол адабиёт академияси ҳақиқий аъзоси. Манчестрда яшайди.
Яна бири Никола Бувье [1929-1998] бўлиб, швейцариялик француз забонли шоир ва носир. Япониядан тортиб Ирландиягача ўнлаб мамлакатларни кезиб чиққан. Унинг биргина шеъ\рий тўплами бор: “Ичкари ва атроф” деган. Аммо саёҳатлар ҳақида кўплаб эсселари бор: “Зиёни билиш”, “Япон хроникаси”, “Сова и Кит”. Унинг “Улуғ уруш” номли шеъридан парча:
Ўлимгача минг кундан оз вақт қолди,
Бир соат ҳам вақт йўқотиш мумкин эмас.
Агар сўз чумчуқ бўлса,
У ҳолда уни озодликка қўйиб юбориш керак.
...унутма, соя анча енгилдир
Унинг боқилган эгасига кўра. (Таржимон У. Ҳамдам)
Женева, март, 1979
Замонавий адабиёт фақат шу замонда яратилганими? Йўқ, албатта. Тарихда яратилган асарлар ҳам замонавий бўлиши мумкин, агар улар замонавийлигини йўқотмаган бўлса. Данте, Шекспир, Навоий, Пушкин замонавий эмасми?
Марк Фрейдкин Дейлик, менинг қизиқишим XIX ва ХХ асрнинг биринчи ярми.30 ёшлиларни 30 ёшлилар ва ҳатто ундан ҳам ёшлар таржима қилиши керак. Айниқса, бугунги шеърият шаклан бутунлай бошқа, янги қиёфага кириб бораётганда. Мен баъзан интернетдан инглиз тилида қандай ёзаётганига қизиқиб интернетга кираман. Айтиш керакки, каминанинг анъанавий қарашларим билан ҳамоҳанглиги йўқ б шеърларнинг. Шу учун менга катта гонорар таклиф қилишсада мен уларни таржима қилмайман. Уларнинг ёзганлари расво ёки улар ёзишни эплай олмаганидан эмас. Йўқ, улар бор йўғи бошқа тилда ёзишяпти, улар қўллаган бадиий приёмлар менга нотаниш. Бошқа аудиторияга мўлжалланган шеърият бу.
Н. Крофтс. Австралия. Жаҳонгашта шоира, ёзувчи, таржимон. 160 дан ортиқ мамлакатларни кезиб, ижодкорлари билан танишиб, асарларини кўпларида чоп этиб, у ердагилар асарларини ўзи муҳаррир бўлган алманахда инглиз ва рус тилларида чоп эттиради. Ўзбекистоннинг “Звезда Востока” журналида шеър, ҳикоя ва суҳбатлари босилган.
САРА ТИСДЭЙЛ
Сара Тисдэйл (1884-1933) — aмерикалик шоира. Нью-Йоркда яшаган, 1918 йилда «Love Songs» шеърий китоби учун Пулитцер мукофотига сазовор бўлган. 1933 йилда сўнгги шеърий тўплами «Ғалати ғалаба» (инглизча – “Strange Victory”) номи остида чоп этилган. Сара Тревор Тисдэйл 1884 йилда бой америкалик оилада туғилган. 1933 йилда ўз жонига қасд қилган. Унинг шеъриятига бокира тўкислик, аниқ мусиқийлик хосдир. Сара Тисдэйл шеъриятидаги фожиали мусиқавийликни муқобил таржима этиш имконсиз, таржима фақат тимсоллар ва мазмун-моҳиятни бера олади, холос.
ҚАРЗ
Мен сендан қарздорман, ёрим, билиб қўй,
Адоқсиз армоним, ҳасратим учун?!
Йўқ, сен юрагимга солганинг йўқ куй,
Сен мен-ла осмонга чиқмадинг учиб.
Лек мен сени дилдан севдим-ку, ахир,
Гарчанд ҳеч вақт мени сен севмадинг чин.
Мен сендан қарздорман, сен берган севги
Мени аршга олиб кетгани учун…
Do'stlaringiz bilan baham: |