Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА ЎЙИНЛАР ВОСИТАСИДА ЎҚУВЧИЛАР ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ



Download 27,87 Mb.
bet365/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   361   362   363   364   365   366   367   368   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА ЎЙИНЛАР ВОСИТАСИДА ЎҚУВЧИЛАР ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Кубаева Каромат Тошпўлатовна,
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар
16-умутаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси

Бошланғич таълимда ўйин ижодий фаолиятнинг бир шаклидир. Бунда ўкувчи ижтимоий ва моддий борлиқни билиш ҳамда англаш асосида эмоционал – хиссий, интеллектуал-ахлоқий ривожланади.


Ўйинлар, уларнинг инсон тараққиётидаги ўрни ҳақида психология, этнография, маданият, педагогика фанларида бир қатор тадқиқот ишлари олиб борилган. ХIХ асрнинг охирида немис олими К. Гросс ўйинларни тизимли ўрганишга харакат қилган бўлса, немис психологи К.Бюллер ўйинларни “қониқиш ҳосил қилувчи” фаолият сифатида тадқиқ этади.
Л.С. Выготский, А. Н. Леонтьевлар фикрича, ўйинларни назарий жихатдан ижтимой табиатига кўра маълум фаолиятига йўналтирилганлиги билан боғлаб, тадқиқ этган бўлсалар, Д.Б.Эльконин шахс хулқини бошқаришни таркиб топтириб , уни такомиллаштирувчи фаолият сифатида талқин этадилар. Лекин ўйинларни ягона ва энг муҳим асосий хусусияти унинг таълимдаги ахамиятлилигидир. Ўйинларда боланинг хулқи эркин шаклланади ва ижтимоийлашади. Ўйинларнинг энг муҳим жиҳати унинг икки тамонлама характерга эгалиги бўлиб, унинг драматик санъатга ҳам мослигидир.
Бир тамондан ўйин иштирокчилари уни амалга оширишда муайян ностандарт вазифалар билан боғлиқ хақиқий фаолиятни бажарсалар, иккинчи тамондан эса ўйинлар бу фаолиятнинг аксарият пайтларида маъсулиятни ҳис этган ҳолда хақиқий вазиятлардан четга чиқувчи шартли хусусият ҳам касб этадилар.
Демак, ўйинларнинг икки томонлама вазифани бажариши унинг ривожланувчи натижага эга бўлишига сабаб бўлади.Ўйин фаолияти элементларидан таълим жараёнида кенг фойдаланилади.Улар ишбоп ўйинлар, дедактик ўйинлар, ролли ўйинлар, компютер ўйинлари шулар жумласидандир.
Ишбоп ўйинлар касб фаолияти предмети ёки ижтимоий мазмунини қайтадан яратиш шакли бўлиб, амалиётнинг ана шу турига хос муносабатлар тизимини моделлаштиришдир.
Ишбоп ўйинларни ўтказишда унинг қатнашувчилари фаолиятини махсус (ўйин тарзида) имитация моделида ривожлантиришдан иборатдир. Ўйинларнинг характерига кўра ўқув жараёни ўйинлари тадқиқотчилик ўйинлари, бошқарув ва аттестацияга доир ўйинлар турига бўлинади.Ўқув жараёнига доир ўйинлар ўқув предметлар бўйича истиқболда касбий фаолиятини тўғри ташкил этиш ва шахсни мақсадга мувофиқ шакллантиришга шарт-шароитлар яратади. Ана шу шарт-шароитлар натижасида олинган янги билимлар келгуси касбий фаолиятни тўғри йўлга қўйишга ёрдам беради. Маълумки, таълим ҳамкорликка асосланиб, жамоавий характер касб этади; касбга хос фаолият қоидалари ва жамоанинг ижтимоий қоидаларига мос холда амалга ошади. Ана шу маънода таълимнинг дидактик ва тарбиявий аҳамияти ўзаро бирлашиб, ўйин фаолияти шаклида ўқувчиларнинг фаоллиги ортади. Ишбоп ўйинларда тавсия этилган муаммоли топшириқ мақсадга мувофиқ диалогик мулоқот асосида иштирокчиларни рағбатлантиради, қизиқишларини орттиради, эмоционал руҳ пайдо қилади.
Дидактик ўйинлар таълимий мақсадларни амалга оширадиган ва уларга мослаштирилган бўлади.дидактик ўйинлар тизимидан биринчи марта мактабгача жараёнида фойдаланишга доир Ф.Фребель ва М.Монтессорилар ишлаб чиққан бўлса, бошланғич таълим учун О. Декроли тадқиқотлар олиб борган. 60-70 йиллардан бошлаб фақат бошланғич таълимда эмас, умумий ўрта таълимда ҳам фойдаланила бошлади. 80-йилларда айниқса, ишбоп ўйинлар кенг тарқала бошланди.
Ишбоп ўйинларнинг асосий хусусияти ўйин режасининг ўқув мақсадига йўналганлигидадир.Чунки ўқув мақсади ўйин вазифалари доирасида этилади.
Демак, ўйинлар болаларнинг асосий фаолият тури бўлиб, у орқали кичик мактаб ёшдаги ўқувчилар ҳаётни, борлиқни, теварак- атрофни ўрганадилар ва унга мослашадилар.Ўйин пайдо бўлиши учун қуйдагилар муҳим саналади:

  • ўйин иштирокчилари билан бўлган мулоқатдан қониқиш ҳиссининг пайдо бўлиши;

  • табиийлик, эмоционал ҳиссиётнинг вужудга келиши;

  • ўйин давомида ўқувчиларнинг ўзининг табиий эхтиёжларини қондиришга ҳаракат қилиши ва ҳоказолардир.

Ижтимоий- психологик аҳамияти жиҳатидан ўйинлар асосан иккита вазифани бажаради;

  • маълум ижтимоий билимларни эгаллаш;

  • зарур ижтимоий қоидаларни шакллантириш.

Шунингдек, муаммо нуқтаи назардан ёндашганда, ўйинлар ўқувчининг ижодий фаолиятини фаоллаштириш билан унинг ижодий қобилиятини ўстиради.
Айнан фаол ўқитиш методлари ҳам ана шундай ўйинларга таянилган холда ташкил этилади. Ҳар бир ўйин бир неча дақиқадан тортиб, ундан кўпроқ вақт давом этиши мумкин ва унда иккита боладан тортиб то ўн ўқувчигача иштирок этади.
Демак, болалар ўйининг сифати ва самарадорлиги унда иштирок этувчиларнинг ҳаётий кузатишлари ва шахсий тажрибасига бевосита боғлиқ бўлади. Бунда онглилик, ташаббускорлик ва иродалилик каби сифатлар аҳамият касб этади. Шу сабабли турли ижтимоий- психологик тавсифга эга ўйинларган ўқув жараёнида фойдаланиш, шак-шубҳасиз ўз самарасини кўрсатади.


БОШЛАНҒИЧ СИНФДА УНЛИ ВА УНДОШ ТОВУШЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ БИЛАН ТАНИШТИРИШ УСУЛЛАРИ


Мусурмонова Нигора Джумаевна,
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар16-умумтаълим
мактаби бошланғич синф ўқитувчиси

Бошланғич таълим давлат қонунини ҳаётга тадбиқ этишда муҳим босқич ҳисобланади ва унда она – тили ўқитиш асосий ўрнини эгаллайди. Бошланғич синфларда она – тили ўргатишдан асосий мақсад болаларнинг ёш хусусиятига кўра оғзаки ва ёзма нутқ тафаккурини ўстириш, уларни шахс сифатида шакиллантириб боришни амалга ошириш, уларда билим олишга қизиқишни ўстириш, фаоллик, мустақиллик, меҳнатсеварлик, қийинчиликларни енга олиш қобилятини амалга оширишга эришишдан иборат. Болаларнинг ақлий ва нутқий қобилятларини ўстириш келгусида фанларни пухта ўзлаштиршларига имкон яратади.


Бошланғич синфлар она – тили дастури қуйидагича билимларни ўз ичига олади.
1. Савод ўргатиш синфдан ташқари ўқиш ва нутқ ўстириш.
2. Синфда синфдан ташқари ўқиш ва нутқ ўстириш.
3. Фанетика, грамматика, имло ва нутқ ўстириш.
Бошланғич синфларда ўрганиш учун тилни онгли эгаллашга ва ўқувчиларда график ва орфографик малакаларни шакллантиришга замин ҳисобланган билимлар танланган. Фонетика ва графика соҳасида ўқувчилар сўзнинг товуш таркибини, унли ва ундош товушларнинг ўзига хос хусусиятларини, сўзда товушнинг маънони фарқлашдаги аҳамиятини тўғри тушунишга имкон берадиган билимларни ўзлаштирадилар, шунингдек, уларга сўзнинг товуш ва гра­фик шакли ўртасидаги нисбат (боғланиш) ни онгли аниқлаш, сўзни тўғри ёзиш имконияти яратилади.
Кичик ёшдаги ўқувчилар оғгзаки ва ёзма нутқни эгаллашларида фонетикадан олган билимларининг аҳамияти катта:
а) фонетик билимга асосланган ҳолда 1 синф ўқувчилари савод ўрганиш даврида ўқишни ва ёзишни билиб оладилар;
б) фонетик билим сўзни тўғри талаффуз қилиш {товушларни тўғри талаффуз қилиш, урғули бўғинни ажратиш, орфоэпик меъёрга риоя қилши) асосини ташкил этади;
в) фонетик билим морфологик ва сўз ясалишига оид билимлар билан бирга ўқувчиларда қатор орфографик малакалар (жарангсиз ва жарангли ундошларнинг ёзилиши) шакллантириш учун замин бўлади;
г) фонетик билим гапнинг оҳангига кўра тўғри айтиш, логик урғу ва гап қурилишидаги паузаларга риоя қилиш учун зарур;
д) сўзнинг товуш томонини билиш унинг маъносини тушуниш |ва нутқда онгли қўллаш учун муҳимдир; ҳозир ва ҳозир,атлас ва атлас сузлари маьносидаги фарқ фақат урғу орқали ажратиладп. Сўзнинг товуш томонини тасаввур қилиш сўзларни талаффузда фарқлаш, айрим сўзларни тўғри талаффуз қилиш ва қўллаш учун зарур.
Ўқитувчи бошланғич синфларда ўқитиладиган барча фанларга оид дарсларда сўзни аниқ, ва тўғри талаффуз қилиш устида доимий ишлаб боради, шу мақсадда кўпинча сўзни товуш томондан анализ қилишдан фойдаланади.
Мактаб дастурига мувофиқ, бошланғич синф ўқувчилари фонетик-график кўникмалар кўникмалар ҳосил қиладилар: товушлар ва ҳарфлар, унли ва ундош товушлар, жуфти бор жарангли ва жарангспз ундошлар, жуфти йўқ жарангли ва жуфти йўқ жа­рангсиз ундошлар; сўзни бўғинларга бўлиш, урғули бўғинни аж­ратиш кўникмаларига эга бўладилар.
Болалар мактабга келгунга қадар ҳам нутқнинг товуш қурилишини амалий ўзлаштирадилар, аммо улар махсус ўқигунларига қадар сўзни бўғинларга бўлишни, сўздаги товушларни изчил та­лаффуз қилишни билмайдилар. 1-синф ўқувчиларида сўзни тўғри талаффуз қилиш, бўғинларга бўлиш, ундаги ҳар бир товушни тартиби билан аниқ айтиш кўникмасини шакллантириш устида мақсадга мувофиқ, ишлаш, ўз навбатида, анализ, синтез, таққослаш, гуруҳлаш каби ақлий машқларни билиб олишга, шунингдек, товушларнинг табиати, сўз таркибида бир-бирига таъсири каби айрим элементар билимларни ўзлаштиришга имкон беради.
1- синфда фонетика ва графикани ўрганишга катта ўрин берилади, чунки ўқувчилар ўқиш ва ёзиш жараёнини шу синфда эгаллайдилар. Бу билимлар кейинги синфларда, асосан, мустаҳкамланади, такомиллаштирилади.
Товуш мураккаб тушунча бўлгани учун бошланғич синфларда унга таъриф берилмайди. Шунга қарамай, болаларда товуш ҳақида тўғри илмий тасаввур амалий машқлар ёрдамида ҳосил қилинади. Бунда етакчи усул сўздаги товушларнииг талаффузи ҳамда сўзнинг лек­сик маъноси сўздаги товушларнинг таркибига боғлиқлиги устида кузатиш хисобланади. Масалан, ака, ука, она, она. ота, кул, гул каби бир унли ёки бир ундош билан фарқланадиган сўзлар ҳар хил лексик маънони ифодалайди.
Сўзнинг товуш таркиби устида ишлаш савод ўргатиш давриданоқ бошланади. Болалар бу даврда талаффуз қилинган ёки эшитилган сўз товушлардан тузилишини билиб оладилар. Улар сўзни товуш томонидан таҳлил қилишга ўрганадилар, яъни сўзни бўғинларга бўладилар, сўздаги товушларни тартиби билан айтадилар. Бунда товуш томондан таҳлилни ҳарф томондан таҳлил билан аралаштирмасликка алоҳида аҳамият берилади. Масалан, кўл сўзида к, ў, л товушлари, тинди сўзида т,и,н,д,и товушлари борлигини айтишлари зарур.
Сўзнинг товуш таркибини тўғри тасаввур этиш ундаги ҳарфларни тушуриб қолдирмай ёки ўрнини алмаштирмай ёзиш малакасини шакллантириш учун ҳам, сўзни тўғри талаффуз қилиш учун ҳам катта аҳаминятга эга. Шунинг учун савод ўргатишдан сўнг ҳам, сўзни товуш томондан таҳлил қилиш машқлари ёрдамида сўздаги товушлар таркибини аниқлаш кўникмасини такомиллаштириш устида ишлаб бориш зарур.
Маълумки, нутк товушлари икки катта гуруҳга бўлинади: унли товушлар ва ундош товушлар. Буни ўқувчиларга тушунтиришда қуйидаги белгилари ҳисобга олинади: 1) талаффуз қилиниш усули (унли товуш талаффуз қилинганда, ҳаво оқими оғиз бўшлиғидан эркин рашвишда ўтади, ундош товуш талаффуз қилинганда, ҳаво оғиз бўшлиғида тўсиққа учрайди); 2) овоз ва шовқиннинг иштироки (унли товушлар фақат овоздан иборат, ундош то-вушлар талаффуз қилинганда шовқин эшитилади, баъзан шовқин ва қисман овоз эшитилади); 3) бўғин ҳосил қилиш хусусияти (унли товушлар бўғин ҳосил қилади, ундош то вушлар бўғин ҳосил қилмайди.
Ўқувчилар бу белгиларни ёдлаб олишларига йўл қўймаслик, аксича, 1-синфданоқ болаларда товушни талаффуз қилганда, овоз ёки шовқин эшитилганда нутқ органларининг вазиятини кузатиш кўникмасини ўстириб бориш лозим. Бундай кузатишлар 2-синфда давом эттирилади ва умумлаштирилади. Товушларни ўзлаштиришга бундай ёндашиш, унли ва ундош товушларни пухта ўзлаштиришга имкон бериши билан бирга,ўқувчиларнинг ақлий қобилиятини ўстириш вазифасини ҳам бажаради; хусусан, болалар кузатилгаи ҳодисанинг бир неча белгиларин таққослашга, умумлаштиришга ўрганадилар.
Хулоса қилиб айтганда, мактабларда она тили ўргатишнинг мазмуни жамият ривожланишининг ҳозирги босқичида давлатимизнинг мактаб олдига қўйган вазифасига мосланган. Бу вазифалар қўпқиррали бўлиб, уларни бажариш ўқувчилар онгини ўстиришга, уларга ғявий-сиёсий, ахлоқий, эстетик, меҳнат тарбиясини беришга йўналтирилган. Она тилини ўргатиш натижасида ўқувчиларда ўз фикрини грамматик тўғри, услубий аниқ, мазмунли, оҳангга риоя қилиб пфодалай олиш ва уни имловий тўғри ёза олиш куникмалари шакллантирилади. Бу вазифа ўқув предмети сифатида ўзбек тилининг ўзига хос хусусияти булиб, ўқувчини шахс сифатида шакллантиришга йўналтирилган умумтаълим вазифалари билан боғлик, ҳолда амалга оширилади

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   361   362   363   364   365   366   367   368   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish