ДИДАКТИК ЎЙИНЛАР ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИ ТАМИНЛАШ ОМИЛИ СИФАТИДА
Каримова Гулнора Ҳайдаркуловна
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар 16-умумтаълим
мактаби бошланғич синф ўқитувчиси
Бугунги кун талаби ёш авлодга бериладиган таълим-тарбияни келажакка, ижодий кучларни ривожлантиришга, фан-техника тараққиётининг истиқболига мувофиқлаштириш зарурлигини тақозо этмоқда. Бошланғич синф дарсларини ўқувчилар томонидан пухта ўзлаштиришлари учун таълим жараёнида дидактик ўйинлардан самарали фойдаланишимиз зарурдир.
Таълим ва ўқитиш мазмунининг назарий масалаларини, унинг шакли ва услубларини педагогиканинг бир қисми бўлган дидактика ўрганади. Умуман педагогика сингари дидактика ҳам ривожланади. Унинг риворланишига Ян Амос Каменский ҳисса қўшди. Унинг “Буюк дидактика” асари ўқитишни ривожланишига катта таъсир кўрсатди.
Бошланғич таълим дидактикасининг асослари Швецария педагоги И.Г.Пестолоци асарларида ишлаб чиқилган. Булардан ташқари рус дидактикасининг атоқли намоёндаси К.Д.Ушинский бўлган. У ҳам ўқитиш масалаларини чуқур психологик асосини яратди. Ўзбек халқи орасида ҳам Ҳ.Ҳ.Ниёзий, А.Авлоний каби педагоглар етишиб чиқди. Улар ҳам ўзбек халқ мактабларини очиш, ўқувчиларга дарсликлар ёзиш каби ишларни давом эттирдилар.
Дидактикага асосланган ҳолда биз ўқувчиларга билим берамиз. Таълим жараёнида турли усуллардан фойдаланамиз. Дарс турини тўғри ва муваффақиятли ўтиш услубини ҳам тўғри танласак дарс яхши натижа беради. Ҳар бир дарсни кўргазмали ва техника воситалари билан ўтказиш жоиздир. Шундагина дарс билимга бой ўтади. Ўқитувчи изланувчан бўлиши, дарсларни ранг-баранг усулда ўтиши керак.Дарс қизиқарли ўтиши учун фақат кўргазма қуроллардан фойдаланиб қолмай, ўйин елементларидан, дарс давомида ҳаракатли дақиқалардан фойдаланиш лозим.
Ўйин элементларидан нафақат дарсда, балки дарсдан ташқари ишларда конференция дарсларида фойдаланиш мумкин. Бу албатта бошланғич синф ўқувчиларига мўлжалланган. Улар бу ёшда ўйинқароқ, тез зерикувчан, диққати тарқоқ бўлади. Ўйин орқали уларни дарсга, мавзуга жалб қила олишимиз мумкин.
Бошланғич синф ўқувчилари ёш бўлгани учун уларга содда тилда тушунарли ҳолда билим бериш ва дарсларда ўйин элементларидан фойдаланиш лозим. Бола ҳаётининг асосий қисми ўйин билан ўтади. Ўйинлар фақат дидактик восита бўлмай, бола ҳаётининг асосий шаклидир. Шунинг учун биз ўйиннинг нозик томонларини егалламай туриб, ўйин фаолиятини бошқаришини ўрганмай туриб олдимизда турган масъулиятли воситаларни ҳал қила олмаймиз.
Ўйин орқали бола фаолияти мукаммаллашади, уларни жисмонан ривожланишига ёрдам беради. Ўйин жараёнида қийинчиликларни, тўсиқларни енгишга ўргатиб боради.
Ўйин болалар фаолиятининг асосий тури. Бола ўйин орқали материалларнинг кўриниши, ранги, тузилиши турли ўсимлик ва ҳайвонот оламидаги ўзгаришларни англайдилар.
Ўйин- бу болалар учун ўқиш, меҳнат қилиш ва тарбия воситаларидир. Бироқ, дарснинг асосий қисмини ўйин дарсига айлантириб қўймаслик лозим. Бола ҳаётининг асосий тури ўйиндир. “Бола учун ўйин воқелик”- деб ёзган эди К.Д.Ушинский, бинобарин, теварак атрофдаги воқеликдир. У болага хусусан тушунарли бўлгани учун қизиқдир, ўйин болага шунинг учун тушунарлики, унда қисман боланинг ўзи яратган нарса бор.
Болаларнинг ўйин фаолияти мактабгача ёшда пайдо бўлиб, ўз тараққиётида оддий тақлид қилишдан мураккаб ролли ўйинга қадар бўлган йўлни босиб ўтади, бу ўйин дастлаб кишиларнинг предметлар билан боғлиқ фаолиятини, сўнгра ўзига хос хусусиятларни акс эттиради.
Ўйин ўсиб бораётган бола организмининг зарурий эҳтиёжидир ва у орқали болаларда ташкилотчилик кўникмалари тарбияланади. Аммо ўйин ҳар қандай шароитда ҳам ўйиндир. Шундай ўйинлар ҳам борки, улар болаларга мустақилликни, оддийликни, бир- бирига ёрдам бериш ҳиссини тарбиялайди.
Ян Амос Каменский Грамматик ўйинлардан системали фойдаланишнинг аҳамияти хусусида гапириб, бундай деб ёзган эди: “Бола соғлом бўлиши учун у доимий ҳаракатда бўлиши зарур, шундагина ўйин қизиқарли ўтади. Ўйинга раҳбарлик қилиш ва болаларнинг ҳатти-ҳаракатларини доимо кузатиб туриши керак. Чунки болалар ўйин жараёнида ҳар томонлама тарбияланадилар.
Психологик олимлар ўйинларни тўрт гуруҳга бўладилар:
Do'stlaringiz bilan baham: |