Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА СИНФДАН ВА МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР



Download 27,87 Mb.
bet110/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА СИНФДАН ВА МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР
Абдураҳмонова Сайёра
Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 4-умумтаълим мактаби биринчи
тоифали бошланғич синф ўқитувчиси

Сифатли таълим пойдевори бошланғич синфларда мустаҳкамланади. Кўп йиллик тажрибалар асосида исботланиб, таълимда аксиома мақомини олган бу ибора замирида энг аввало, ўқитувчи маҳорати ва педагоглик салоҳияти, касбий малакаси ҳам муҳим ўрин тутиши сир эмас. Устоз қанчалар билимдон ва маҳоратли бўлса, ўқувчилар пухта билим ва тарбия олишаверади. Таълим сифатини оширишда синфдан ташқари тарбиявий ишлар алоҳида ўрин тутади.


Ўқувчилар ўқув материалининг асосий мазмунини синфда дарс давомида ўзлаштириб оладилар, албатта. Бироқ, ўқувчиларнинг фан дастури юзасидан ўрганиши зарур бўлган билим ва малакаларнинг ҳаммасини ҳам синф-дарс машғулотлари доирасига сиғдириб бўлмайди. Бунинг устига тарихий билимлар, илмий ва сиёсий маълумотлар ҳажми тез кенгайиб, муттасил ошиб бораётган шароитда ўқувчилар ўз билимларини тинмай тўлдира боришлари учун синфдан ташқари ишларни яхши йўлга қўйиш ғоят зарурдир.
Методист В.Н. Бернадский синфдан ташқари ишлар туркумига билиш манбаларини асос қилиб олиб, уларни қуйидаги турларга бўлади. Маълумки, ўқувчилар фақат дарсликни ўқиш билангина чегараланиб қолса, уларнинг билим доираси ва тасаввурлари тор бўлиб қолади. Шуни эътиборга олиб В.Н.Бернадский синфдан ташқари ишларнинг асосий кўриниши сифатида қўшимча ўқишни тавсия этади. 

  1. Қўшимча китоб ўқиш. У ўқиладиган китобларни уч гуруҳга бўлади: а) илмий-оммабоп китоблар, б) тарихий беллетристика, в) бадиий адабиёт.

  2. Қўшимча суратлар кўриш.

  3. Жамоа бўлиб театр ва киноларга бориш ҳамда уларни биргаликда муҳокама қилиш.

  4. Ижодий кечалар уюштириш.

  5. Саҳна кўринишлари ёки пьесалар қўйиш.

6. Мактаб тарихий кўргазмаларини ташкил этиш.
7. Олисдаги тарихий жойларга экскурсиялар уюштириш. В.Н.Бернадский фикрича, ўқувчилар синфдан ташқари қўшимча китоб ўқиб, фильмлар кўриб, радио, маърузалар эшитиб олган билимлари ва тасаввурларини амалий фаолият билан қўшиб олиб боргандагина кўзланган мақсадга эришади — мустақилликни, ташаббус ва ижодий ишлаш қобилиятини ўстира олади. Кейинги 10–15 йил ичида синфдан ташқари ишлар кўлами кенгайди, мазмунан бойиди, кўринишлари кўпайди. Бу ишларнинг назарий томонлари ҳам ишлаб чиқилди.
Синфдан ва мактабдан ташқари ишлар ўзига хос хусусиятлари билан машғулотлардан фарқ қилади. Бу иш ихтиёрий характерга эга бўлиб, ўқувчилар ўз қизиқишларига ва лаёқатларига қараб турли хил тўгаракларга қатнашадилар, дарсдан ташқари вақтда ўтказиладиган оилавий ва индивидуал ишларга ҳам ўз истаклари билан иштирок этадилар. Синфдан ташқари ишларнинг турлари ва шакллари хилма-хил бўлиб, ҳар бир мактаб бу ишга истесносиз, ҳамма ўқувчиларни тортиши талаб этилади. Синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг мазмуни ва формаси асосан ўқувчиларнинг қизиқишларига, талабларига ҳамда уларнинг шахсий хоҳишларига ва маҳаллий шароитларига боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг асосий вазифасидан бири - ўқувчилар ҳаётини завқли, сермазмун ва маданий қилиш, уларни жамоа бўлиб яшашга ва ишлашга ўргатишдан иборат. Синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг шакллари:
а) оғзаки иш усуллари маърузалар, докладлар, мунозаралар, учрашувлар, савол-жавоб кечалари, баҳслар ва х.к.);
б) амалий иш усуллари: экскурсиялар, спорт мусобақалари, олимпиадалар, танловлар ва ўқувчилар фаоллари билан олиб бориладиган ишлар, моҳир қўллар, техника ижоди, ёш техниклар тўгараклари ва бошқалар;
в) кўргазмали иш усуллари: мактаб музейлари, меҳнат қаҳрамонлари галереяси, бадиий ижод кўргазмалари ва бошқалар.
Синфдан ташқари ишларнинг қуйидаги турлари бўлиб, улар қуйидагиларга бўлинади:

  • жамоавий ишлар-ўқувчилар орасида олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлари билан боғлиқ бўлган, суҳбатлар, учрашувлар, маърузаларга бағишланган адабий-бадиий йиғилишлар.

  • Маданий-бадиий тадбирлар: – адабий кечалар, спектакллар, бадиий ҳаваскорлик кечалари, ўткир зеҳнлилар тортишувлари ва бошқалар

  • Гуруҳли ишлар: Бунда ўқитувчи синфдан ташқари ўқувчиларнинг маълум бир гуруҳи билан тарбиявий ишлар ва тадбирларни ўтказиши мумкин.

  • Индивидуал якка тартибдаги ишлар: бунда ўқитувчи ёки тарбиячи ўқувчининг индивидуал ёш хусусиятларига қараб иш тутади. Масалан: тортинчоқ, пассив ўқувчилар ҳар бир синфда ҳам учрайди.


Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish