Режа: Жамият социал структурасига доир дастлабки талқинлар



Download 258,5 Kb.
bet6/9
Sana21.02.2022
Hajmi258,5 Kb.
#25217
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
fuarolik zhamiyatining izhtimoij tuzi

Сектор
Даража

I сектор

II сектор

III сектор

Фаолиятга оид

Давлат

Иқтисодиёт, хусусий бизнес

ННТлар
фаолияти

Фуқаролик
общество

Сиёсий
уюшмалар
(партиялар,
ҳаракатлар)

Иқтисодий уюшмалар (касаба уюшмалари, бизнес-уюшмалар)

Учинчи сектор уюшмалари
(ННТ)

Нофуқаролик
жамияти

Яширин
гуруҳлар

Уюшган
жиноятчилик

Тажовузкор
сектлар

3.2.-расм Фуқаролик жамияти структурасини уч секторлик тизими

–давлатдан айро бўлган ўзини ўзи бошқариш (автономлик);


–фуқаровийлик (цивилизацияга эришганлик, яъни бутун бир жамият ва бошқаларнинг манфаатларини эътиборга олиш қобилиятига эга бўлиш,, ҳуқуқий доира ичида хатти-ҳаракат қилиш);
–иштирок ва алоқаларнинг ихтиёрийлиги (вертикал алоқалар устидан горизонтал алқаларнинг устунлиги).
Агар мазкур ёндашувга асосланилса, унда фуқаролик жамиятининг структураларига ихтиёрий нотижорат ташкилотлар (хайрия, ҳуқуқни ҳимоя қилиш, волонтёр21 ва бошқ.), ижтимоий қатламлар манфаатларига доир гуруҳлар (касаба уюшмалари, тадбиркорлик, фермерлар, аёллар, ёшлар нодавлат ташкилотлари) ёки бирор мақсадга қаратилган (маданий, спорт) ташкилотлар, шунингдек социал ҳаракатлар (экологик, урушга қарши ва бошқ.) тегишли эканлиги кўзга яққол ташланади.
Фуқаролик жамиятини ривожланиш тажрибаси шуни кўрсатдики, юқоридаги берилган тавсифларга мувофиқ ва мос келадиган баъзи нодавлат ташкилотлар билан фуқаролик жамияти ўртасидаги чегара, демак улар доирасида ҳаракат қилаётган ташкилотлар ўртасидаги ўхшашлик йўқолиб кетди.
Шундан келиб чиқиб, фаолиятлари фуқаролик жамияти учун ғоятда муҳим бўлган сиёсий партиялар, бизнес-ҳамжамиятлар, оммавий ахборот воситалари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш кабиларни жамиятдаги ўрнини тавсифлаш мақсадида чегаравий, ёки гибрид22 шаклидаги тушунчалар таклиф қилинди. Ана шундай чегаравий соҳага «қуйидаги» манфаатларни ифодаловчи, фуқаролик жамияти тизимида оралиқ жойни эгалловчи маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари тегишлидир.
Фуқаролик жамиятини сиёсатданбутунлай йироқ турадиган муносабатлар ва институтлар тизими сифатида тавсифламаслик лозим. Бу жамиятнинг генезиси23 ва табиати турли туман манфаатларни давлат сиёсатини белгилаш жараёнида жамиятдаги фуқаролар иродаси сифатида ифодалаши учун иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий, оилавий, маданий ва бошқа ижтимоий муносабатларни етарли даражада тизимнинг таркибий қисмларига айлантира олади. Бу тизим доирасида турлича жамоат ташкилотлари, ҳаракатлар, сиёсий партиялар (идора этувчи партиядан ташқарилари), диний ташкилотлар, иқтисодий уюшма ва бирлашмалар, ва ниҳоят, инсоннинг ўзи шахс сифатида ўзининг оилавий, касбий, хизмат кўрсатишга оид ва бошқа турли туман манфаатлари ҳамда эҳтиёжларини қондириш учун ҳаракат қилади.
Янги ижтимоий индивидлар – тенг фуқаролик ҳуқуқларига ва ўзларига хос фуқаролик сифатларига эга бўлган фуқаролар пайдо бўлмасдан туриб фуқаролик жамиятининг яшаши, унинг шаклланишига эришиб бўлмайди. Инсон қачонки юксак ахлоқий фазилатлар, демократик қадриятлар билан уйғунлаштиришга асосланган илғор дунёқараш, шахсий қадр-қиммати, мустақиллиги ва индивидуаллигини бошқа фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш билан мувозанатда қадрлаш, қонунлар ва умуминсоний жамият ҳаёти қоидаларига амал қилиш кабиларни ўз ҳаёт тарзига айлантирганидагина фуқаролик даражасига эришади. Фуқаролик жамиятига хос бўлган янги авлодга мансуб бўлган шахс жамоат ташкилотлари ва ижтимоий институтлар билан бўлакча ўзаро муносабатларда бўлади. Етарли даражада ривожланган фуқаролик жамияти янги индивидлар нафақат жамоага қоришиб ва бирикиб кетади, балки ўзининг шахсий индивидуаллигини намоён қила олади, юксак маънавий қарашларга эга бўлади. Бундай ҳолатга эришиш фақат одамларнинг руҳияти ва дунёқарашини тубдан ўзгартирганида, уларнинг иқтисодий ва социал мақомини янги жамиятга хос тарзда ўзгарганидагина рўй беради.24
Фуқаролик жамияти тарихий ривожланишнинг тадрижий йўли ҳосиласи сифатида аста-секиинлик билан ривожланади. Бу каби жамиятнинг шаклланиши учун муайян шарт-шароитлар бўлишига зарурият туғилади:
-фуқаролик жамияти икки хил йўл билан – давлат ёрдамида (воситасида) ёки мустақил равишда шаклланиши мумкин. Мазкур жамиятнинг давлат ёрдамида шаклланиши – бу жамиятни шакллантиришга доир муайян қонунларни ишлаб чиқилиши, демократик структураларни ривожлантириш, давлат томонидан умум қабул қилинган меъёрларга қатъий амал қилиш. Мустақил равишда шаклланиш– бу ўрта мулкдорлар қатламининг жамиятдаги ҳиссаси устувор аҳамият касб эта бошлаганида, фуқаролар ҳуқуқий маданияти демократик принциплар талаблари даражасига кўтарилганида, эркин фикрлайлайдиган фуқароларнинг жамиятга таъсири сезиларли даражага кўтарилганида фуқаролик жамияти тадрижий йўл билан шаклланиши мумкин;
-фуқароларнинг кўпчилик қисмини ўз шахсий мулкига эга бўлиши, уни турли шакллар ва ҳуқуқлар доирасида мустақил равишда тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлиши, шунингдек мулкдорлар қатламини мустақил иижтимоий бирлик сифатида ривожланиши натижасида фуқаролик жамияти шаклланиши учун иқтисодий шарт-шароилар туғилиши мумкин. Ғарб тадқиқотчиларининг фикрича, хусусий мулкнинг мавжудлиги фуқаролик жамияти шароитида шахснинг эркинлигини таянч (базавий) шарти ҳисобланади;
-фуқаролик жамиятини шаклланиши учун жамиятда ривожланган ва турли туман социал структуралар етилган бўлиши лозим. Бу структуралар жамиятдаги барча фуқаролар ижтимоий қатламлари, гуруҳлари вакилларининг турлича манфаатларини ўзида ифодалайди;
-шахснинг социал, интеллектуал, психологик жиҳатлардан ривожланганлиги, унинг мустақил фаолият юритиш учун ички эркинлиги ва қобилиятини шаклланганлиги.25
Ҳозирги даврдаги гуманитар-ижтимоий фанлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида фуқаролик жамияти мураккаб, кўп даражали алоқалар ва структуралар тизими сифатида талқин этилмоқда. У ўз ичига барча давлат фаолияти доирасидан ташқарида ривожланадиган шахслараро муносабатларниолади.

Download 258,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish