153
-
экотуризмнинг ривожланиши, шу ҳудудда янги иш ўринларини яратиш орқали
бандлик муаммосини ҳал қилишга кўмаклашади.
Ушбу ижобий ҳолатлар минтақа ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг янада ривожланиши
ва туристларнинг бемалол дам олишини таъминлаш билан боғлиқ масалалардир. Аммо
экологик туризмнинг ижобий томонлари билан бирга, уни ташкил қилишда инобатга олиниши
лозим бўлган, салбий томонлари ҳам йўқ эмас. Булар жумласига қуйидагиларни киритиш
мумкин:
- вилоят ҳудудида миллий парклар ва шунга ўхшаш туристик объектларнинг янгидан
яратилиши албатта яйловларни қисқартиришга ва мос равишда минтақада чорвачиликнинг
камайишига олиб
келиши мумкин;
- туристларнинг кўпайиши эвазига оқар сувларда чўмилишни ташкил қилиш, унинг
ифлосланиши, кўплаб транспорт воситаларидан фойдаланиш эса, ҳавонинг
айниши каби
ҳолатларга ҳам олиб келиши мумкин;
- экологик туризмнинг бир йўналиши овчилик билан боғлиқ бўлганлиги туфайли, турли
отишмалар эвазига ёввой ҳайвонларнинг, қушларнинг қочиб кетиши, балиқларнинг
камайишига олиб келади;
- экотуристик объектларда кўнгилочар муассасаларнинг вужудга келиши билан,
уларнинг дам олишини ташкил қилиш билан боғлиқ муассасаларнинг кўпайиши ҳудудда
ортиқча шовқиннинг пайдо бўлишига олиб келиши ҳам мумкин;
- туристлардан турли овқат ва бошқа чиқиндиларнинг қолдиғи, уларнинг ачиши ва
бузилиш эвазига маҳаллий ёввойи ҳайвонлар ва қушларнинг турли касалликларига учрашлари
оқибатида уларнинг қирилиб кетиш хави ҳам туғилиши мумкин;
- экологик туризмни ташкил қилиш учун ўзлаштирилган жойлада ҳайвонот ва наботтот
оламига ҳам салбий таъсир қилиши натижасида кўплаб ноёб ўсимликлар пайхон бўлиб, бошқа
жойда ўсмаслиги ва бир қанча ёввойи ҳайвонларнинг бошқа жойга кўчиб ўтиши натижасида
табиий мувозанатнинг бузулишига олиб келиши ҳам мумкин;
- туристларнинг олов ёқиши эвазига шу ҳудуддаги бир қанча дарахтларнинг барвақт
кесилиб кетишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Булардан ҳам кўриниб турибдики, экологик туризмни ривожлантиришда фақат тижорат
нуқтаи
назаридан, фойда олишни кўзда тутиб эмас, балки атроф-муҳитни асраш нуқтаи
назарида қараган ҳолда иш тутиш лозимдир. Шуни эътироф этиш керакки, атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш
тадбирлари, бузилган атроф-муҳитни ўнглашга қараганда жуда арзонга
тушади. Табиатнинг жароҳати битиши қийин бўлган жароҳатдир. Чунки табиат ўзига мослаб
бирорта муҳитни яратгандан кейин, у агар бузулган бўлса, уни инсон томонидан асл ҳолига
келтириши қийин. Шу туфайли экологик туризмни ривожлантиришни атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш билан бирга қўшиб олиб бориш лозимлиги ҳам экологик туризмнинг ўзига
хос хусусиятларидан биридир.
Эколоик туризмни ривожлантиришнинг концептуал асосларини ва йўналишларини
ишлаб чиқиш учун унинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаб олишни тақозо қилади.
Ушбу хусусиятда бир қанча камчиликлар кузатилмоқда. Хусусан, турист саёҳат
давомида кутилмаган ёввойи ўсимликлар, ҳайвонлар дунёси билан тўқнашиш масаласи ўз
ифодасини топмаган. Шунингдек, экотуризм асосан қишлоқ ва тоғ ҳудудларда
амалга
оширилиши, табиат ва инсон муносабатининг уйғунлигининг таъминланиши ҳам ушбу
рўйхатга киритилмаган. Булардан ташқари, экотуристик объект сифатида асосан табиат,
маҳаллий аҳолининг этнографик маданияти ва урф одатлари, уларнинг яшаш тарзи ҳам
экологик туризмнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобланади.
Навоий вилояти иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётида экологик туризмнинг ўрнини
белгилаш учун
вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ўсиш суръатини, аҳолининг сони
ва экологик туристлар сонининг ўсиши билан қиёслаш етарли.