215
МАРКЕТИНГ ФАОЛИЯТИ АСОСИДА ТУРИСТЛАР СОНИНИ ОШИРИШ
ИМКОНИЯТЛАРИ
Мўминов Холмурод Исроилович –
БухДУ доценти, и.ф.н.
Джўраев Алишер - БухДУ магистратура талабаси
Мамлакатимизда коронавирус касаллигининг кириб келиш хавфи юзага келган илк
даврлардан бошлаб, мамлакатимиз ҳукумати томонидан аҳолини касалликдан ҳимоялаш ва
камбағал қатламни ижтимоий ҳимоялашга қаратилган тадбирлари пандемия таъсирининг
юмшаши ҳамда аҳоли иқтисодий камбағаллашувини олдини олишга шароит яратди.
Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус
пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини
юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли, 2020 йил
3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва
тадбиркорлик
субъектларини
қўллаб-қувватлашга
доир
қўшимча
чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли, 2020 йилнинг 27 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПФ-5986-сонли, 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида
ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли фармонларида коронавирус
инфекцияси тарқалиши натижасида турли салбий омилларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига
таъсир қилаётганлиги, бу эса, ўз навбатида, ушбу ҳолатнинг салбий таъсирларини юмшатиш
бўйича самарали олдини олувчи чоралар кўришни талаб қилишини, бунда туризм, транспорт,
фармацевтика ва тўқимачилик саноати каби республика иқтисодиётининг жадал
ривожланаётган тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва барқарорлигини таъминлашга алоҳида
эътибор қаратиш зарурлиги белгиланган.
Пандемия иқтисодиётимизнинг кўплаб тармоқлари, айниқса, хизмат кўрсатиш ва бу
тармоқнинг таркибидаги туризм соҳаси ривожланишида катта тўсиқ қўйди. Ҳукуматимиз
томонидан туризмнинг иқтисодий, ижтимоий-маданий, табиий ижобий таъсирларини ҳисобга
олган ҳолда, мамлакатимизда туризмнинг янада тараққий қилишига, соҳанинг миллий
иқтисодиётда эгаллаган даражасини оширишга катта эътибор берилмоқда.
Коронавирус пандемияси нафақат ЯИМ миқдори ва унинг ўсиш суръатларига,
шунингдек, ЯИМ таркибида иқтисодиёт тармоқларининг улуши ўзгаришига ҳам таъсир
кўрсатди (1-жадвал).
Жадвал маълумотлари ҳукуматимизнинг яратган имкониятлари натижасида, жорий йил
ЯИМ таркибида соф солиқлар улуши ўтган йилги кўрсаткичдан 1,4 фоизга камайган.
Do'stlaringiz bilan baham: