Перспективы вхождения узбекистана в


ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ



Download 7,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/195
Sana24.02.2022
Hajmi7,87 Mb.
#253520
TuriСборник
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   195
Bog'liq
халқаро анжуман 2020 БухДУ (2)

ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ. 
И.ф.н., доц. Мадияров Ғафуржон Аҳмедович,
ассис. Гулямова Надира Гафуровна,
талаба Мадияров Оқилжон Ғафуржон ўғли. 
 
Мустақиликнинг дастлабки йилларидан бошлаб мамлакатимизда туризм соҳасини 
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаритилди.Туризмни ривожи учун зарурий ташкилий-
ҳуқуқий механизмлар ваужудга келтирилиб, тармоқларни ривожлантиришни амалга ошириш 
ва бу орқали аҳолининг турмуш даражасини янада юқорироқ поғонага кўтариш, унинг ҳар 
томонлама ривожланишини таъминлашга йўналтирилмоқда. Мамлакатимизнинг турли 
худудларини ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали бу худудларда туризмни ривожлантириш 
масалалари ушбу йўналишга катта хисса қўшиши мумкин. Бу масала бугунги вақтда долзарб 
масалалардан бири бўлиб қолди. 
Ўзбекистон диёрида хорижликларни ўзига жалб қиладиган ерлардан бири, бу Фарғоан 
водийси бўлиб. Унинг Наманган, Фарғона, Андижон, Қўқон шаҳарлари ЮНСЕНКО 
томонидан Жаҳон мероси умуминсоний қадрятлар рўйхатига киритилгандир.Бу ердаги 
маданий ва тарихий ёдгорликларнинг бебахолигини ва умуминсоний мулкни томоша қилишга 
кўплар хавас қилишади. 
Фарғона водийсини ўзига жалб қилувчи жиҳатлари шундаки, биринчидан, унинг 30 
фоиздан ортиқ ҳудудида тоғ-ўрмон, текислик, боҳаво жойларнинг борлиги туфайли дам олиш, 
сайр қилиш мумкин, иккинчидан, унинг ҳудудида 1000 дан ортиқ меъморчилик ва археологик 
объектлар мавжуд бўлиб, уларнинг 400 га яқини давлат томонидан қўриқланади, учинчидан, 
кўплаб санъат объектлари ва музейлари мавжуд бўлиб, туристларни етарлича қизиқтира 
олади.Шунингдек, турмаршрутларни Наманган, Андижон,Фарғона, Қўқон, умуман Фарғона 
водийси шаҳарлари бўйлаб ташкил қилиш орқали ҳам кўпайтириш имкониятлари мавжуддир. 
Фарғона вилоятининг биргина Қўқон шаҳрида Худоёрхон ўрдаси, “Дахмайи шоҳон” 
Фарғонада “Ал-Фарғоний”, Андижонда “Бобир боғи” мажмуалари, Наманганда “Мулла 
Қирғиз” мадрасаси Хазрати Увайс зиёратгоҳи ва шу каби чет эллик туристлар зиёрат 
қиладиган ва қизиқтирадиган жойлар бор. Бундан ташқари, Фарғона водийси туристик 
салоҳиятининг ўзига хос яна бир жиҳати шундаки, водийда табиатдаги рельеф шакллари тоғ, 
текислик, чўл, адир, дашт кўринишлари мавжуд бўлиб, бу худудларда тоғ спортини, 
экотуризмни ривожлантириш учун етарли имкониятлар мавжуд. 
Мамлакатимизнинг кўпгина худудларида туризм жадал ривожланмоқда. Шу билан 
биргаликда баъзи бир худудларда туризмнинг ривожланиши бирмунча суст амалга ошмоқда. 
Фарғона водийсининг вилоятларида туризмни ривожлантиришнинг кўплаб имкониятлари бор 
бўлишига қарамасдан улардан фойдаланиш даражаси паст бўлиб қолмоқда. 
Наманган вилояти Фарғона водийсининг энг катта ҳудуди ҳисобланади. Вилоятнинг 
майдони 7,44 минг кв. км. ни ташкил қилади. Бу Фарғона водийсининг 40,2 фоизи, 
мамлакатимизнинг 1,6 фоиз майдони демакдир. 
Аҳолиси, 2020 йилдаги маълумотларига қараганда, 2 821.9 минг киши ёки республика 
аҳолисининг 8,2 фоизи шу минтақада яшайди. Республика миқёсида Наманган вилояти 
аҳолиси зич жойлашган ҳудудлар қаторига киради. 


214 
Вилоят ҳудудининг ярмидан кўпроғи тоғ ва тоғолди районларидан ташкил топган. Бу ерда 
адир минтақаси қўшни вилоятларга қараганда кенг тарқалган ва у боғдорчилик, узумчилик 
ҳамда чорвачилик учун қулай ҳисобланади. Шу жиҳатдан Наманган вилоятининг ер фонди 
ҳам каттароқ. Бироқ, унинг энг чекка шимоли­ғарбий қисми баланд тоғликлардан иборат. 
Вилоятнинг ғарбий ва шимолий қисмида Чотқол, Қурама ҳамда Фарғона тизмалари 
Ғарбий Тяншан тоғ тизмалари мавжуд. Уларнинг асосий қисми Поп туманида кузатилади. 
Фарғона водийси, шу жумладан Наманган вилояти табиий бойликларига унинг дори-
дармон учун фойдаланиладиган турли хил шифобахш ўтлари ҳамда рекреация масканларини 
ҳам киритиш мумкин. Бундай дам олиш масканларига Чортоқ, Поп туманидаги Парда Турсун, 
Косонсой сиҳатгоҳлари, Янгиқўрғон, Чуст туманларининг гўзал ландшафтлари мисол бўла 
олади. 
Шунга қарамасдан, ҳозирда Фарғона водийсининг туристик салоҳиятидан тўлиқ 
фойдаланилмаяпти. 
Юқоридаги фикримизга асос сифатида туризм соҳасининг Фарғона водийсида жадаллик 
билан ривожланишига таъсир этаётган омиллар қуйидагилар: 
- туризм ҳамда меҳмонхоналар, тарихий обидалар, диққатга сазавор жойлар тўғрисида 
маълумотлар етарли даражада шаклланмаганлиги; 
- туристик хизматлар халқаро стандартлар талабларига етарли даражада жавоб 
бермаслиги; 
- сервис хизматлари етарли даражада ривожланмаганлиги; 
- туризм соҳасида халқаро даражада жавоб берадиган маркетинг, менежмент бўйича 
мутахассисларни камлиги; 
- туристларни диққат эътиборини ўзига жалб этадиган, туристик имкониятларни акс 
эттирилган рекламалар йўқлиги; 
- туризмга хизмат қиладиган инфратузилма етарли даражада ривожланмаганлиги; 
- ички автомобил йўллари сифати талаб даражасида эмаслиги ва бошқалар. 
Бизнинг фикримизча, Фарғона водийси худудларидаги шарт-шароитларни хисобга олган 
ҳолда туризм соҳасини қуйидаги йўналишларда ташкил этилса мақсадга мувофиқ деб 
ўйлаймиз. 
Биринчидан, қадимий архитектура ёдгорликларига бой тарихий жиҳатидан улкан 
аҳамиятга эга бўлган жойларга сайёҳларни жалб қилиш бўйича. 
Иккинчидан, Фарғона водийсидаги рекреация аҳамиятига эга бўлган, гўзаллиги, назокати 
билан ҳаммани хайратга соладиган табиати чиройли бўлган, шифобахш минерал ер сув ости 
сувларига бой бўлган саломатликни тиклаш учун йўналтирилган туризмни ривожлантириш. 
Учинчидан, Фарғона водийси Чотқол ва Қурама тоғларига туташиб кетганлигини ҳисобга 
олиб тоғ туризмини ривожлантириш имконияти мавжуд. 
Тўртинчидан, экотуризмни ривожлантириш имкониятлари катта. 
Бешинчидан, сайёҳларнинг қизиқишлари ва талабларини ҳисобга олган ҳолда қўшимча 
хизматлар кўрсатиш тизимини яратиш зарур. Бунинг учун албатта туристларга хизмат 
қиладиган ахборот бюроларини ривожлантириш, интернет сайтларини яратиш лозим. 
Ушбу тадбирларни амалга ошириш Фарғона водийсида туризмни ривожланишига олиб 
келади. Ҳамда мамлакат ялпи ички маҳсулотда хиссаси ортиши билан бирга аҳолини бандлиги 
таъминланади. 

Download 7,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish