П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


Лалми ерларда 1 кг маҳсулот етиштириш учун сув сарфи, литр



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Лалми ерларда 1 кг маҳсулот етиштириш учун сув сарфи, литр
Маҳсулотлар номи
Сув сарфи, литр
1
2
Дон
750
Картошка
1500
1
2
Шоли
16-20
Боғлар 
7-8
Маккажўхори 
1,8-4,0 
Сабзавотлар 
3-8
Дон экинлари
1,8-3,2
Люцерина
3-6
Пахта (1 тонна пахта хом ашёси учун)
7,5 минг м
3
Йирик шохли молхоналарда (ҳар бир бош
учун)
115 л/сут
Чўчкахоналарда (ҳар бир бош учун)
234 л/сут
1 та йирик шохли мол гўштини қайта
ишлашда
500
1 кг. сариғ ёғ ишлаб чиқаришда 
10
1 тонна қанд ишлаб чиқаришда
100 м
3
Дунё бўйича бир йилда киши бошига ўртача 30 м
3
сув ишлатади. Унинг 1 м
3
ичиш
учун сарфланади. Баъзи бир мамлакатларда 1 кишига йилига бор йўғи 2 м
3
сув тўғри келади.
Саноатда сув хом-ашё, эритувчи, иссиқлик ташувчи ва бошқа мақсадларда
ишлатилади. Жуда кўп саноат корхоналарида, жумладан, металларни қайта ишлаш,
машинасозлик, кокс кимёси, иссиқлик электр станцияларида сув совуткич сифатида
ишлатилади. Сув иссиқлик ташувчи сифатида ишлатилганда ифлосланмайди, бироқ хом
ашё хижозларни совутиш учун ишлатилганда сув турли хил моддалар билан ифлосланади.
Кимё ва нефть кимёси заводларида сув эритувчи сифатида маҳсулотлар таркибига
киради. Натижада бу корхоналарда сув механик аралашмалар ва кимёвий моддалар билан
ифлосланиб оқава сувлар ҳосил қилади. Кимё, қоғоз ишлаб чиқариш ва гидролиз
заводларида шунингдек, енгил ва озиқ-овқат саноат корхоналарида ҳам кўп миқдорда
ифлосланган оқава сувлар ҳосил бўлади. Ҳозирги вақтда энг кўп ишлатилаётган синтетик
сирт актив моддалар ҳам сув хавзаларини ифлослантиради. Бу моддалар хўжалик
эхтиёжлари учун ишлатиладиган сувларга ва хатто ичимлик сувларига ҳам аралашиб
қолмоқда. Бунинг ёмон томони шундаки, агар моддалар дарё сувларига тушиб қолса,
сувнинг ўз-ўзини тозалаш жараёнига салбий таъсир кўрсатади. Ҳамма синтетик сирт фаол
моддалар 3 та синфга бўлинади. Булар: сулфанатлар ва уларнинг тузлари, ионоген бўлмаган
моддалар ва катион актив моддалардир. Сулфанатлар синтетик сирт фаол моддаларнинг
асосини ташкил этади. Буларга алкилсулфатлар, сулфаноллар, моноалкилсулфанат
кислоталарининг тузлари киради. Ионоген бўлмаган моддалар саноатда ишлаб чиқарилган


барча сирт фаол моддаларнинг фақат 10 фоизни ташкил этади. Бу моддалар ювиш маҳсулоти
сифатида кам ишлатилади, бироқ саноатда кенг қўлланилади. Катионактив, сирт фаол
моддалар саноатда ишлаб чиқарилган ювувчи моддаларнинг жуда оз қисмини ташкил этади.
Уларни фақат дезинфекция қилувчи моддалар сифатида ишлатиш мумкин. Сув хавзаларига
сирт фаол моддалар ҳар хил йўллар билан тушиб қолиши мумкин. Масалан, турмушда сирт
фаол моддалар воситасида тайёрланган совунлар ишлатилади, қишлоқ хўжалигида бу
моддалар иштирокида пестицидни эритиш учун эмульсия тайёрланади. Бир кеча кундузда
ҳар бир киши ўртача 2,5 г сирт фаол модда ишлатади. Агар ҳар бир фуқаро бир кеча-
кундузда 125-350 литр сув ишлатса, хўжаликлардан оқиб чиқаётган оқава сувлар таркибида
3-4 мг/л сирт фаол моддалар ҳосил бўлади. Бу сувларга саноат корхоналаридаги оқава
сувлар ҳам қўшилиб, шаҳардан чиқадиган оқава сувлар таркибида ўртача 5 мг/л сирт фаол
моддалар ҳосил бўлади. Саноат корхоналаридан чиқадиган оқава сувлар таркибида ҳар хил
сирт фаол ва ювишда ишлатиладиган сунъий моддалар жуда кўп бўлади. Масалан,
тўқимачилик ва жун ва ҳайвон терисига ишлов берувчи заводларда ҳосил бўладиган оқава
сувлар таркибида сирт фаол моддаларнинг миқдори 5-50 мг/л дан, 200 мг/л гача бўлади.
Сувларнинг саноат корхоналари томонидан ифлосланиши саноат корхонасининг
технологик жараёнларига, хом ашё ва энергиядан фойдаланиш кўламига боғлиқ холда жуда
хилма хил ва мураккабдир.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish