П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


функцияси билан ифодаланади(2-жадвал) 2-жадвал



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

функцияси билан ифодаланади(2-жадвал)
2-жадвал
Биосферадаги тирик организмларнинг функциялари
Функциялар
Жараёнлар
Энергетик
Фотосинтез, энергияга бой бўлган моддаларнинг парчаланиши,
озуқа занжирлари орқали энергия ва моддаларни ўтказилиши.
Тўпловчи(акқумулятив) Организмнинг тана тузилиши учун зарур моддаларнинг ҳаёт
фаолияти натижасида тўпланиши.
Парловчи(деструктив)
Органик моддаларнинг парчаланиши. Оксидланиш-қайтарилиш
жараёнлари.
Муҳит ҳосил қилувчи
Ташқи муҳитнинг физик-кимёвий ҳусусиятларини ўзгартириш.
Транспорт(миграция)
Моддаларнинг ернинг тортиш кучига қарши йўналишда
кўчирилиши.
Маълумки, инсоннинг ақлу-заковати туфайли амалга оширилаётган баъзи ишлаб
чиқариш жараёнлари кўлами ва қудрати жихатидан табиий жараёнлардан устунлик
қилмоқда. Масалан, қисқа вақт ичида йирик ҳудудларнинг ўзлаштирилиши, ўрмонларни
қисқариб кетиши, турли йирик саноат комплексларини вужудга келиши ва бошқалар шулар
жумласидандир. Биосферани ўз-ўзини бошқариб турувчи, динамик мувозанатлашган ва бир
маромда фаолият кўрсатувчи улкан, мураккаб экотизим деб ҳам қараш мумкин.
Тирик организмлар фаолияти туфайли биосферада катта хажмдаги модда ва энергия
алмашинуви рўй беради. Организмлар тоғ жинсларини нурашида, ер юзаси рельефини
шаклланишида, тупроқ ҳосил бўлишида, қазилма бойликларни вужудга келишида, янги
моддаларни синтез бўлишида, энергияни тўпланиши ва сарфланишида фаол иштрок
этадилар. Биосферада бир-бирини тақозо этувчи ўзаро боғлиқ иккита жараён: барпо этиш
ёки синтез ва парчаланиш ёки деструкция узлуксиз давом этиб туради. Миллионлаб
йиллар давомида бу икки ўзаро қарама-қарши жараёнлар мувозанатлашган тарзда юз бериб
келмоқда. Бу жараёнларнини вужудга келтирувчи куч қуёш нури энергиясидир. Ерга етиб
келадиган қуёш энергиясининг 99 фоизи табиатда кечадиган турли физик-кимёвий
жараёнларга сарф бўлади, қолган бор-йўғи бир фоизигина ўсимликлар томонидан


ўзлаштирилади.
Ўсимликларда амалга ошадиган фотосинтез жараёнида қуёш энергияси
фақат сарфланиб қолмасдан балки тўпланади, қайта тақсимланади ва узоқ вақтларгача
захирага айланиши мумкин. Тўпланган энергия ердаги ҳаёт ва табиатдаги бошқа жараёнлар
учун асосий омил бўлиб хизмат қилади. Яшил ўсимликларнинг баргларида жойлашган
хлорофил доначалари қуёш энергияси таъсирида фотосинтез жараёнини амалга ошириб
карбонат ангидриди, сув ва бошқа ноорганик моддалардан органик моддаларни синтез
қиладилар. Бу жараёнларда маълум миқдордаги энергияни ҳам жамлайдилар. Бу жараённи
оддийроқ тарзда қ
уйидагича ифодалаш мумкин:

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish