O‘zbekiston respublikasi qonuni


-модда. Маҳаллий меҳнат органларини ишсизлик нафақасини тўлашга таъсир кўрсатадиган шартлар ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилиш



Download 224 Kb.
bet32/64
Sana20.07.2022
Hajmi224 Kb.
#825121
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   64
Bog'liq
ЎРҚ-642 20.10.2020 янги қонун хужжати

54-модда. Маҳаллий меҳнат органларини ишсизлик нафақасини тўлашга таъсир кўрсатадиган шартлар ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилиш
Ишсизлик нафақасини олаётган ишсиз шахслар маҳаллий меҳнат органини қуйидагилар тўғрисида уч кунлик муддатдан кечиктирмай хабардор қилиши шарт:
мустақил равишда ишга жойлашганлиги (меҳнат шартномаси тузганлиги);
фермер ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкасини фойдаланишга олганлиги;
тадбиркорлик фаолияти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида бошқа ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан даромад олаётганлиги;
тижорат банкидан, микромолия ташкилотидан ёки лизинг компаниясидан кредит ёки лизинг олганлиги;
касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларига мустақил равишда (маҳаллий меҳнат органи воситачилигисиз) кирганлиги;
қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлганлиги (пенсия туридан қатъи назар);
ҳарбий мажбуриятларни бажарганлиги ва ҳарбий хизматга тайёргарлик билан боғлиқ тадбирларда иштирок этганлиги;
яшаш жойи ўзгарганлиги;
ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ўзгаришига сабаб бўладиган бошқа ҳолатлар.
Маҳаллий меҳнат органлари ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ўзгарганлиги тўғрисида «Ягона меҳнат миллий тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ва идоралараро ҳамкорликнинг бошқа шаклларидан фойдаланган ҳолда, мустақил равишда ахборот олишга ҳақлидир.
55-модда. Ишсизлик нафақаси тўлашни тугатиш ва тўхтатиб туриш асослари
Ишсизлик нафақасини тўлаш қуйидаги ҳолларда тугатилади:
ишсиз шахс ишга жойлашганда;
ишсиз шахс мақбул ишга доир иккита таклифни рад этганда;
ишсиз шахс ишсизлик нафақасини алдов йўли билан олганда;
ишсиз шахслар тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга ва шахсий томорқа ер участкаларини ривожлантиришга қаратилган, ушбу Қонун 19-моддаси иккинчи қисмининг учинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган субсидияларни олганда;
ишсиз шахслар Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан микрокредитлар олганда;
ишсиз шахс Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширганда;
ишсиз шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинганда;
ишсиз шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлганда (пенсия туридан қатъи назар);
ишсиз шахс суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазога ҳукм қилинганда;
ишсиз шахс ишсизлик нафақасини олиб турган даврида вақтинча бажариладиган ишга маҳаллий меҳнат органини бу ҳақда хабардор қилмай жойлашганда;
ишсиз шахс вафот этганда.
Ишсизлик нафақасини тўлаш юқорида кўрсатилган ҳоллардан бири юзага келган пайтдан эътиборан тугатилади.
Ишсиз шахс маҳаллий меҳнат органига мунтазам равишда узрли сабабларсиз келмаган ёки белгиланган муддатларда келишдан бўйин товлаган ёхуд ишга жойлаштиришга доир йўлланма ёхуд ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатнома олиш учун узрли сабабларсиз келмаган тақдирда ҳам ишсизлик нафақасини тўлаш муддатидан олдин тугатилиши мумкин.
Ишсизлик нафақасини тўлаш даври тугаганлиги ёки нафақани тўлаш тугатилганлиги ишсиз шахсларни маҳаллий меҳнат органларида ҳисобдан чиқариш учун асос бўлмайди.
Ишсиз шахснинг касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ёки малака оширишдан ўтиш таклифини рад этишига мақбул ишни рад этиш сифатида қаралмайди ва ишсизлик нафақаси тўлашни тугатишга сабаб бўлмайди.
Ишсизлик нафақасини тўлаш қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади:
ишсиз шахс касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилганда — стипендия тўланган ҳолда касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида;
ишсиз шахс ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасида даволаш курсидан ўтганда — бундай муассасада бўлиш даврида;
ишсиз шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этаётганда — бундай ишларда иштирок этиш даврида.
Ишсизлик нафақасини тўлаш ишсиз шахс белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра маҳаллий меҳнат органига келмаган тақдирда уч ойгача бўлган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.

Download 224 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish