Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети



Download 5,62 Mb.
bet92/96
Sana25.02.2022
Hajmi5,62 Mb.
#298441
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96
Bog'liq
фитоэкспертиза УМК

Топшириқни бажариш тартиби: Хризантеманинг аскохитоз касаллигининг ташқи белгиларини тафсилотини ёзиб, расмини чизинг.
Хризантеманинг аскохитоз касаллиги (куйиши, гулбарглари чириши)

Касалликни Didymella ligulicola von Arx аскомицет замбуруғи қўзғатади. Касаллик белгилари ва ривожланиши. Аскохитоз – ўта хавфли


касаллик, у айниқса иссиқхоналарда катта зарар келтиради.Ўсимликларнинг барча ўсув босқичларида барча аъзолари – барглари, поялари ва илдизлари зарарланади, айниқс қаламчалари ва гуллари аскохитозга ўта чидамсиз. Қаламчаларнинг одатда тепа куртаклари зарарланади, улардан касаллик пастки қисмларига тарқалади. Очилмаган куртаклар, гулолди барглари ва поя тўқималари қораяди. Баргларда нотўғри шаклли, кенглиги 2-3 см келадиган қўнғир-қорамтир доғлар ҳосил бўлади, улар касаллик учун қулай об-ҳаво шароитида бир-бири билан қўшилиб, баргни қоплаб олади ва барг чириб кетади. Пояларнинг барглар бириккан жойларида, жароҳатланган қисмларида ва қаламчалар кесилган жойларининг устида қўнғир ёки қорамтир доғлар ва яралар ҳосил бўлади. Қаламчалар илдиз чиқариш даврида касаллик белгилари ривожланмаслиги мумкин, аммо қўзғатувчи замбуруғ тўқима ичидан йўқолиб кетмайди ва ўсимликлар учун хавфли инфекция манбаи бўлиб хизмат қилади.


Етилган ўсимликларда доғлар одатда поянинг пастки қисмларини ўраб олиши мумкин. Замбуруғ ўсимлик тўқималарига фитотоксин ажратиб, чиқаради, натижада зарарланмаган новдаларнинг ҳам учлари нобуд бўлади, барглар кичик бўлиб, усти хлороз билан қопланади, бироз мўрт бўлиб қолади, ўсимликларнинг бўйи бироз пасаяди.


Зарарланган гулларнинг олдин бир тарафида қизғиш ёки қўнғир тусли доғлар ҳосил бўлади. Касаллик тез тарқалади, натижада тўпгул тўла чириши


204
мумкин, унинг алоҳида гуллари бир-бирига ёпишиб қолади. Сўнгра касаллик гулбандига ўтади, у қораяди ва заифлашади, натижада гулбанди букилади ва гул боши сўлиб қолади.

Ўсимликнинг зарарланган илдизлари қўнғир тус олади, мўрт бўлиб қолади ва чириб кетади.


Аскохитозни қўзғатувчи замбуруғ ўсимлик қолдиқларида мицелий, перитеций ва пикнида шаклида қишлайди. Замбуруғ 29оС совуқда ҳам ҳаётчанлигини сақлаши мумкин.. Ўсимликлар бирламчи зарарланиши замбуруғнинг аскоспоралари ва пикнида ичида ҳосил бўладиган конидиялари қўзғатади. Ўсув даврида касаллик тарқалишини баъзи мамлакатларда аскоспоралар ва конидиядлар, бошқаларида эса асосан конидиялар таъминлайди. Пикнидалар зарарланган ўсимликларнинг гулкуртаклари ва гулбандларида катта миқдорда, поя ва баргларида камроқ миқдорда ҳосил бўлади. Улардан конидиялар шилимшиқ модда ичида, томчилар шаклида чиқади ва ёмғир томчилари билан тарқалади. Ўсимлик аскоспоралар билан зарарланиши учун оптимал ҳарорат 24оС (кардинал ҳароратлар 10-30оС) ва томчи намлик бўлиши зарур. Конидиялар билан ўсимликлар 6-30оС орасидаги ҳарорат ва намлик мавжудлигида зарарланади. Улар ўсимлик тўқимасини бевосита тешиб, киради.


Хризантема барглари ва гулларида аскохитозникига ўхшаш белгилар улар бошқа замбуруғлар – Botrytis cinerea, Fusarium spp, Pythium spp. – билан зарарланганида ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Қўзғатувчининг турини аниқлаш учун микологик анализ ўтказиш талаб этилади.





Download 5,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish