6-МАВЗУ: Мевали дарахтларнинг карантин касалликларини аниклаш
Топшириқ. Мевали дарахтларнинг куйиш касаллиги билан танишиш Дарсни мақсади: Мевали дарахтларнинг куйиш касаллигининг ташқи
белгиларини ўрганиш ва касаллик қўзғатувчиларнинг морфологик тузилиши билан танишиш.
Дарсга зарур жиҳоз ва материаллар: Касалланган ўсимлик гербарийлари, микроскоп, буюм ва қоплагич ойна, препоравал нина, пипеткалар, пинцетлар.
Топшириқни бажариш тартиби: Мевали дарахтларнинг куйиш касаллигининг ташқи белгиларини тафсилотини ёзиб, расмини чизинг.
Мевали дарахтларнинг куйиш касаллиги Қўзғатувчи - Erwinia amylovora (Burrill) Winslow et al бактерияси
Зарарланадиган ўсимликлар: Кўп ўсимликлар, айниқса Атиргулдошлар (Rosaceae) оиласига мансуб бўлганларидан нок, олма, беҳи, дўлана, қизил, пираканта, странвезия, олча, олхўри, гилос, ўрик, шафтоли, бодом, мушмула, атиргул, спирея, ирга, рябина, малина, қулупнай, ёнғоқ, хурмо, ҳаммаси бўлиб 28 туркумга кирувчи 167тача тур зарарланади. Шумтол (ясень), заранг (клён), қайрағоч, сирень, тол; ўтсимон ўсимликлардан картошка, саллагул (пион), салат ва сигирнўхат зарарланиши ҳақида хабарлар мавжуд.
Зарари: Касаллик тез тарқала олиши ва зарарланган дарахтларнинг пўсти, кейинчалик бутун дарахт ҳалок бўлиши туфайли, анча катта зарар етказади. Экинларнинг 20-100 фоизини зарарлаши, уларнинг 10-90 фоизини бутунлай ҳалок қилиши мумкин. Мисол учун 1966 йили Польшадаги
178
боғлардаги нок дарахтларининг 50 фоизини ҳалок қилган. Мевали дарахтлар 1-2 йил ичида қуриб қолади. Олма ва нокнинг деярли барча навлари ҳамда дўлана, қизил, пираканта ва странвезия касалликка ўта мойилдир.
Касаллик белгилари: Бу бактериоз одатда эрта баҳорда – дарахтлар гуллаган пайтда намоён бўлади. Намлик юқори ва ҳарорат 18оСдан баландроқ бўлиши касаллик учун қулай шароит яратади. Экинларнинг гул, новда, поя, барглари ва ёш мевалари зарарланади – улар бирдан қораяди ва сўлиб қолади.
Зарарланган дарахтлар оловга куйгандай тус олади. Шох ва новдаларнинг пўстлари бурушиқ шишчалар билан қопланади ва баъзан чатнайди, улардан сутдай оқ экссудат чиқади, шох ва пояларга оқади; бу суюқлик ҳавода қотади ва қаҳрабодай сариқ ёки тўқ-қўнғир тус олади. Зарарланган жойлар ёз иссиғида қурийди, бироз ботиқ шакл олади ва чатнаб кетади.
Касаллик олдин новдаларнинг уч қисмида бошланади, сўнгра пастга қараб тарқалади, каттароқ шохларга ва пояга ўтади, оқибатда бутун дарахт зарарланади ва қуриб қолади. Бактерия ўсимлик тўқималарига гулларнинг ширадон (нектарник) лари, камроқ ҳолларда барг тешиклари ҳамда ҳархил ҳашаротлар пайдо қилган ва механик яралар орқали киради. Етилган мевалар, ҳатто сунъий зарарлаганда ҳам, касалланмайди.
Об-ҳаво ва иқлим билан боғлиқ ҳолда касалликнинг кучли ривожланиши баҳорда, ёзда ёки куз бошида кузатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |