Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

у
шердай таитанди
тар- 
зидаги ифодада ўхшатиш бор, агар ифода 
шер таишанди
тарэи- 
да ўзгартирилса, метафора юэага келади1
2. Баъзи тадқикотчилар 
ҳатто «метафора-ўхшатиш» терминини хам кўдлайдиларки3, 
бунда улар ўртасидаги умумий жиҳатлар эътироф этилади, улар- 
нинг заминидаги асосий омил ўзининг аниқ ифодасини топади. 
Ўхшатишга ана шундай жуда яқин ҳодиса бўлган метафо- 
раларнинг ҳам турғун ва эркин турлари фарқланади. Тургун ме- 
тафораларга нисбатан В. В. Виноградов «узуал метафоралар» 
терминини қўллаган4.
Бадиий тасвир воситаларидан бўлмиш эпитетларнинг ҳам 
умумтил ва индивидуал-муаллиф эпитетлари турлари фаркла- 
нади. «Рус адабий тили эпитетлари луғати» муаллифларининг 
тавсифича, анъанавий, умумтил эпитетларининг асосий харак- 
терли белгилари сифатида аниқловчи (эпитет) ва аникланмиш 
(эпитетланмиш) ўртасидаги алоканинг барқарорлиги, бундай 
бирикмаларнинг адабий тилда кўп кўлланиши ва кайта тиклаш 
имконининг мавжудлиги, доимийлигини таъкидлаш мумкин, 
индивидуал-муаллиф эпитетлари эса нуткий, яъни окказионал 
бўлади, аммо улар ҳам вақт ўтиши билан умумтил гурухига 
ўтиши мумкин5.
Кўринадики, метафораларнинг хам, эпитетларнинг хам худ- 
ди ўхшатишлар каби тургун ва эркин турлари фарқланади. Улар- 
нинг турғунлари тилда барқарорлашган, умумтилга хослашган, 
эркинлари эса нуткка хос бўлиб, хар бир нутк жараёнида янги- 
дан яратилади.
Лингвокультурологик нуқтаи назардан, айниқса, турғун 
ўхшатишлар, яъни фразеологик ибораларнинг компаратив 
тури алоҳида диқкатга сазовордир. Чунки «турғун ўхшатишлар 
миллий онг жумбоғини ечишга имкон берадиган ёрқин об-

И. Арнольд.
Стилистика современного английского язмка 
Л., «Просве- 
шение», 1973, 146-6.

Аристптель.
Риторика / Античние риторики. - М., МГУ, 1978, 134-6.
1В. Григорьев.
Поэтика слова. 
М., «Наука», 1979, 200-6
* В. Виноградов
Основние типи лексических эначений слова // Вопроси 
язмкознания - 1953 - №5, 3 - 29-6.
1К. Горбачевич, Е. Хабло.
Словарь эпитетов русского литературного яэи- 
ка. 
Л., «Наука», 1979, 7-6.
9
www.ziyouz.com kutubxonasi


разли воситалардан бири хисобланади», «дунёни ўзига хос, 
миллий тарзда кўриш ўхшатиш семантикасида акс этади»1. 
Тургун ўхшатишлар дунё тилларининг деярли барчасида турли 
миқдорда мавжуд бўлиб, улар ягона компаратив модель асосида 
айтарли бир хил лисоний-мантикий таркибда тузилган бўладики, 
бу холат мазкур ибораларни кенг таркалган лисоний универса- 
лиялар каторига киритиш учун замин хозирлайди. Аммо бундай 
ўхшатишлар тил эгаларининг дунёни миллий кўриши ва миллий 
англашини акс эттиргани учун ҳар бир тилда ғоят бетакрор ва 
ноёб ҳодисадир2 3
.
Бу ўринда шуни ҳам алоҳида таъкидламок жоизки, тургун 
ўхшатишлар таркибида ўхшатиш обраэи, яъни ўхшатиш этало- 
ни алоҳида ахамият касб этади. Бу унсур ўхшатишнинг марка- 
зини, мағзини ташкил этади, бошка унсурлар (ўхшатиш субъ- 
екти, ўхшатиш асоси) айни шу эталон атрофида бирлашади. 
Айни пайтда бошка унсурлар имплицит ифодалана олгани 
ҳолда ўхшатиш эталони факат эксплицит ифодаланмоғи шарт, 
аникрок айтганда, ўхшатиш эталони бевосита лисоний ифодага 
эга бўлмаса, ўхшатиш мазмунидаги ибора шакллана олмайди. 
Энг мухими шуки, халкнинг дунёни тасаввур этиши ва англаши- 
даги ўзига хослик, яъни миллий-маданий ва миллий-коннотатин 
маълумот бевосита айни шу ўхшатиш эталонида тажассум топа- 
ди. Халқнинг миллий образли тафаккур тарзининг махсули си- 
фатида турғунлашган, эталонлашган образлар миллий идрокни 
акс эттиради. Мазкур муаммо билан жиддий шугулланган мута- 
хассисларнинг аксарияти қайд этганларидек, ўхшатиш эталонла- 
ри анъанага кирган, авлоддан авлодга ўтиб келаётган обраэлар 
сифатида хапкнинг дунёни ўзига хос идрок этишининг ифода- 
чиси бўлгани учун эталонлар компаратив иборалар таркибида 
апоҳида ўрин тутади ва лингвокультурологик, яъни тил, миллий 
маданият ва менталитет муносабатларини белгилаш жиҳатидан 
фавкулодда муҳимдир1. Айтайлик, ўзбек тилидаги 
мусичадай
беозор (одам)
ўхшатипшни бошка тилларда учратиш кийин. 
Мусичадай
ўхшатиш эталонида миллий-маданий коннотация
В. Маслова.
Кўрсатилган асар. 133-134-6.

Л. Лебедейа.
Устойчивме сравнения русского язьша во фразеологии и фра- 
зеографии: Автореф. дисс. . .док. филол. наук. - Краснодар, 1999, 20-6.
3 В. Телия
Русская фразеология. - М . Школа «Лзмки русской культурм», 
1996, 241-242-6.; 
В. Маслона.
Кўрсатилган асар. 40-41-6., 
Н. Патапушкин.
Фразеологические единиим в русском язмке в лингвокультурологическом 
аспекте - М., 2000, 67-68-6.; 
М. Румянцена.
Тилологические особенности 
компаративнмх конструкций (на материале русского и немецкого язмков); 
Автореф. дисс. .. канд. филол. наук. - Челябинск, 2007,6-6.
10
www.ziyouz.com kutubxonasi


мавжуд, унда «беозорлик» белгисининг ўзбекка хос таъки- 
ди яккол ўз ифодасини топган. Мусичага хос юмшок табиат ва 
ҳаракат ўзбек идрокида ижобий талқин топишидан ташкари, 
бу мушфик куш хақидаги исломий ривоят ҳам 
мусичадай
эта- 
лонининг анъанага киришига таъсир этгани эҳтимолдан холи 
эмас. Ана шу тарика 
мусичадай беозор
турғун ўхшатиши бе- 
озорликнинг ўзбекча ўлчови сифатида тамоман миллий образ 
макомини олган. Ёки 
қуйдай ювош (одам)
турғун ўхшатишини 
олиб кўрайлик. Айни 
қўйдай
ўхшатиш эталонида ҳам ўзбекча 
миллий-маданий караш ва тасаввур ёркин акс этган. Аммо бун- 
дай ўхшатиш эталони бошка миллий маданиятларда, демакки, 
тилларда хам мавжуд бўлса-да, уларда бу эталон «ювошлик» 
эмас, балки бошқа белгилар учун ўлчов ўларок кўлланади. Ма- 
сапан, рус тилида қўй (овца) эталони куён (заяц), кийик, буғу 
(лань) каби ҳайвонлар каторида, асосан, «кўркоқлик» белгиси 
учун ўхшатиш ўлчови сифатида турғунлашганки1, бу ҳам ўзига 
хос миллий-маданий нигоҳ маҳсулидир.
Табиийки, турли лингвомаданиятларда муайян бир нарса- 
нинг, масалан, ҳайвоннинг турғун ўхшатиш этапони сифати- 
да кўлланиши ҳам учрайди Шу маънода бир-биридан мутлако 
фаркли лингвомаданиятларда ҳам учрайдиган тулки алоҳида 
диккатга сазовордир. Аксарият тилларда бу ҳайвон айёрлик, 
апдокчилик, ёлгончиликнинг рамзи, эталони сифатида жуда 
фаол кўлланади, ҳатто 
тулкидай айёр (одам)
ўхшатишининг 
турғунлиги 
тулки (одам)
муким метафорасигача етиб борган. 
Мутахассисларнинг таъкидлашича, гарб ва славян лингвома- 
даниятларида, хусусан, инглиз ва рус тилларида 
аз ўа1$е а$ /о х
(инглизча), 
хитрмй как лиса
(русча) турғун ўхшатишларининг 
ҳар иккаласи ҳам мифопоэтик манбаларга асосланади, чун- 
ки кадимги тасаввурларга кўра тулки жодугар ҳисобланган, 
унда йўколиш, кўринмайдиган бўлиб колиш кобилияти мав- 
жуд бўлган2. Шубҳасизки, бундай тасаввур ўзбекларда бўл- 
гани маълум эмас. Ҳарҳолда, ўзбек тилида тулкининг айёр- 
лик, алдокчилик каби салбий сифатлар учун эталон бўлиши 
бу ҳайвоннинг туткич бермаслиги, абжирлиги билан боғлик 
бўлиши ёки турли лингвомаданиятларнинг муайян даража- 
даги таъсири натижаси бўлиши мумкиндир. Аммо ҳар кандай
Л. Байко.
Культурно маркированное содержание устайчивмх сравнений 
русского 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish