2.5.2. Йирик панелли парда деворлар
Хона деворларига тенг бўлган йирик панел парда деворлар индустриаллиги жихатидан бошқа парда деворлардан фарқ қилади.
Қурилиш амалиётида заводларда тебраниш усулида тайёрланган гипс-бетон парда девор панеллари кўпроқ учраб туради. Бундай панеллар юқори сифатли бўлиб, физик ва механик хусусиятлари яхши бўлади. Панелларнинг узунлиги хонанинг бўйича (айрим холларда ярим бўйича), эни эса бино қавати баландлигига тенг, қалинлиги 80-120 мм бўлади. Панелларни тайёрлашда уларга эшик кесакилари ва бошқа деталлар ўрнатилади. Парда девор панеллари арматураси сифатида кесими 10х20 мм бўлган тахта рейкалар ва пишиқ ёғочдан тилинган тахтачалар ишлатилади, улар панелнинг ёғоч каркасини ташкил этади. Бундай рейкалардан 400х400 мм бўлган катакчалар ҳосил қилиниб, улар гипс-бетон ичида қолдирилади (2.55-расм).
2.55-расм. Парда девор панели ёғоч каркасининг схемаси:
а – сидирға каркас; б – енгиллаштирилган каркас; 1 – вертикал белбоғ;
2 – юқори белбоғ; 3 – каркас рейкаси; 4 – остки белбоғ; 5 – гипс-бетон.
Бундай панелларнинг остки қисми ва икки ёни 40х40 мм бўлган рейкалар билан ўралади. Вазифасига ва товуш ўтказмаслик даражасига кўра уларни бир қатламли ва ораларида хаво қатлами бўлган турларга ажратиш мумкин. Бундай панеллар қалинлиги 80-100 мм, жамоат биноларида ишлатиладиган кўп қатламли гипс-бетон панелларнинг қалинлиги эса 140-160 мм бўлиши мумкин. Бинокорликда сурулувчан (йиғилувчан) ёки шкаф парда деворлар ҳам ишлатилади.
Сурулувчан парда деворлар хоналарни қўшни хона хисобига кенгайтириш ёки, аксинча, уларни бир-биридан ажратиш талаб этилган холатларда анча қулай бўлиб, уларни ёғоч ёки пластмасса материалларидан ясаш мумкин.
2.5.3. Парда деворларнинг конструктив ечимлари
Парда деворларни ўрнатишда уларнинг товуш ўтказмаслик хусусиятларини яхшилаш учун қуйидаги қоидаларга риоя қилиш лозим. Биринчидан, парда деворлар тўғридан-тўғри тоза пол сатхига ҳамда пол лагаси устига ўрнатилмаслиги керак. Улар тўсинлар устига ёки темир-бетон ора ёпма плиталари устига ўрнатилади. Бунда девор остига қоришма тўшалади. Полнинг парда деворга туташган жойларига хам товуш ўтказишини камайтириш учун юмшоқ тўшама қатлами тўшалади (2.56-расм).
Парда деворларнинг ўзаро ёки асосий деворлар билан туташтирилган жойлари зич бириккан бўлишига жиддий эътибор берилади. Бунинг учун ёриқларга каноп толалари тиқилиб, устидан лой билан сувалади. Парда деворлар шифтдан 10-15 мм пастроқ қилинади, ҳосил бўлган ёриқларга каноп толаси тиқилиб, устидан 25-30 мм қалинликда лой суртиб чиқилади.
Парда деворларни шифтга қотириш учун ора ёпма плиталари орасига киритиладиган махсус халқалардан ёки пўлат пластинкалардан фойдаланилади. Шу мақсадда плитанинг шифт қисмида болғалар билан чуқурлиги 10-15 мм бўлган ўйиқлар, пластиналарни ўрнатиш учун панел каркасининг юқори рейкасига мих ёки шуруплар ёрдамида қотирилади. Шу учул билан парда деворларнинг ҳар бир томони 2-3 жойидан шифтга ёки деворга қотирилади. Агар парда девор ўртаси ора ёпма плиталари орасидаги чокка тўғри келса, у холда пўлат симларнинг бир учи парда девордаги кўтариш халқасига боғланиб, иккинчи учи ора ёпма плитаси орасидан юқорига ўтказилади ва анкерлар билан қотирилади.
Агар парда деворлар прогон тўсинининг икки томонига пўлат пластиналарни ўрнаштирилиб, пластиналар болтлар ёрдамида тортиб қўйилади. Кўпчилик холларда бинокорлик тўппончалари ёрдамида плациналарни шифтга ёки девор конструксиясига қотириш усуллари ҳам қўлланилади.
2.56-расм. Парда деворлар деталлари:
а – темир-бетон ора ёпмаларга ўрнатилган; б – парда деворни кўтарувчи деворларга маҳкамлаш; в – ора ёпма плиталарга маҳкамлаш; г – ички ора ёпма плитаси ўртасига маҳкамлаш; д – парда девор прогон тўсинига маҳкамланган; е – квартиралар оралиғидаги парда девор; д – деворларни ўзаро бириктириш; з – ҳаво қатлами; 1 – қоришма; 2 – юмшоқ материалдан прокладка; 3 – пўлат қотиргичлар; 4 – девор ёки прогон; 5 – девор; 6 – “ерш” қозиқ; 7 – “ерш” қозиғининг учи жойлашадиган ўйиқ; 8 – парда девор панели; 9 – ёғоч вкладиш; 10 – пўлат пластина; 11 – каноп толаси ва суртилган лой; 12 – ора ёпма плитаси; 13 – илмоқ; 14 – лой; 15 – анкер; 16 – сим; 17 – шуруп; 18 – прогон; 19 – белбоғ; 20 – пўлат тасма.
Do'stlaringiz bilan baham: |