2.6.2. Эшиклар ва уларнинг конструктив ечимлари
Ешиклар бино ичига кириш ва бирдан бирига ўтиладиган хоналарни ўзаро изолация қилиш учун хизмат қилади. Уларнинг сони ва ўлчамлари хонага тўғри келган кишилар сони, бинонинг кўриниши ва бошқалар асосида бўйича аниқланади. Эшиклар деворларга махкамланадиган ром кўринишидаги кесаки ва уларга илинган тавақадан иборат бўлади.
Тавақалар сонига қараб эшиклар бир, бир ярим ва икки тавақали бўлиши мумкин. Бинода жойлашишига кўра эшиклар ички, ташқи ва шкаф эшикларига бўлинади. Одатда бир тавақали эшикларнинг кенглиги 600, 700, 800, 900 ва 1100 мм, икки тавақаликники эса 1200, 1400 ва 1800 мм га тенг қилиб олинади. Турар-жой бинолари эшикларининг баландлиги 2000 ва 2300 мм га тенг бўлади. Эвакуация учун мўлжалланган махсус хоналар ва хизмат эшикларининг баландлиги (подвал, шкаф эшиклари) 1200 ва 1800 мм бўлиши мумкин.
Ешик кесакисида тавақани илинтириш учун чуқурлиги 15 мм, эни эшик тавақаси қалинлигига тенг бўлган ўйиқ бўлади. Айрим холларда эшик тепасида очилмайдиган дераза-фрамугалар ҳам бўлиб, улар дахлиза табиий ёруғлик тушиши учун қилинади. Уни ўрнатиш учун эшик ромига қўшимча горизонтал ўрталик қўйилади.
Ички девор эшикларида остона қўйилмайди. Эшик кесакиси деворларда қолдирилган махсус ёғоч пробкаларга михлар билан қотирилади. Эшик кесакиси чиришга қарши ишлов берилган бўлиб, ўрнатишда четларига (девор билан кесаки оралиғига) тол ўралади. Парда деворларда эшик кесакиси билан девор конструксияси оралиғидаги ёриқ “наличник” билан беркитилади (2.60-расм).
Конструктив ечимларга кўра эшиклар тахта шитли ва филёнкали бўлиши мумкин. Тахта шитли эшик тавақасида брусоклардан тузилган ром ва яхлит тўрсимон шчит икки томонидан фанер ёки ёғоч қиринди плитаси билан қопланган бўлади.
2.60-расм. Эшик конструксиялари:
а – ғиштин деворларда жойлашган эшик қутиси (кесакиси); б – парда деворларда жойлашган эшик қутиси; в – эшик тавақаси шчитли; г – филёнкали эшик; г – филёнкали эшик; д – рамкали шчитлар эшик детали; е – рамкасиз шчитли эшик; ж, з – ёғоч филёнкалар; и – терилган ёғоч; к – филёнкаси чиқарилган; л – ёнма-ён тахталар ўзаро шпокалар билан бириктирилган; м – ёнма-ён тахталар тахтагачалар ёрдамида бириктирилган; 1 – часпак (паличник); 2 – курсича; 3 – дурадгорлик плитаси; 4 – фанер; 5 – ромка; 6 – часпак (наличник); 7 – қути; 8 – клейланган нагел; 9 – филёнка; 10 – терилган ёғоч; 11 – чиқарилган филёнка; 12 – шпонка; 13 – тахтача (планка).
Флёнкали эшик тавақаси ўраб турувчи белбоғ, ўртама (ора элемент) ва улар орасини тўлдирувчи филёнкалрадан иборат бўлади. Филёнкалар тахта, фанер, ёғоч қиринди плитаси кабилардан тайёрланади. Ташқи эшикларга иссиқлик ўтказмайдиган материаллар, яъни минерал, тола, войлок ва бошқалар пухта ўрнаштирилган бўлиши керак.
Муваққат биноларда дурадгорлик эшиклари (тахталарни ёнма-ён жойлаштирилган) ўрнаштирилади. Брандмауер деворида, зинапоя катакларида ва чордоқларда қийин ёнувчи эшиклар ўрнатилади. Шу мақсадда эшик конструксиясига асбест элементлари киритилиб, ҳамма томони пўлат тунука билан ўралади. Эшикларнинг асосий жихозлари металл ошиқ-мошиқ, тутқич, қулф ва эшик лўкидони ҳисобланади. Кейинги пайтларда айрим жамоат биноларида қалин ойнали (10-15мм) эшиклар ҳам қўлланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |