Нинг ўзгаришига олиб келади/, ћаво оќими йўналишининг таъсири /хона ичидаги микро иќлимнинг ўзгаришига олиб келади/; ќуёш нури энергиясининг таъсири /конструкция материал физик-техник хусусиятларининг ўзгаришига олиб келади



Download 24,46 Mb.
bet18/49
Sana30.04.2022
Hajmi24,46 Mb.
#600369
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   49
Bog'liq
Бино ва иншоотлар архитектураси

2.4. Қаватлараро ёпмалар ва поллар

Қаватлараро ёпмалар ҳам бинонинг асосий конструктив элементларидан бири бўлиб, унинг ички бўшлиғини баландлиги бўйича қаватларга ажратиб туради. Бинода жойлашган ўрнига кўра, қаватлараро ёпмалар подвал усти ора ёпмаси, чордоқ ора ёпмаси ва қаватлараро ора ёпмасига бўлинади.


Қаватлараро ора ёпмалар ва поллар нархи бино умумий нархининг 18-20% ини, уларни ўрнатишга сарфланадиган меҳнат эса 20-25% ни ташкил қилади. Қаватлараро ора ёпмаларига қўйиладиган асосий талаблардан бири унинг мустаҳкам бўлиши, яъни унга таъсир этаётган вақтинчалик ёки доимий кучларга чидамлилиги ва ташқи куч таъсиридан қаттиқ девформацияланмаслигидир. Бундай талаблар бикирлик орқали белгиланади.
Қаватлараро ора ёпма бикирлиги етарлича бўлмаса у ташқи куч таъсиридан эгилиши ва унда ёриқлар ҳосил бўлиши мумкин. Бикирлик катталиги нисбий эгилиш қиймати билан бахоланиб, ора ёпма абсолут эгилишининг пролёт ўлчамига нисбатидан олинади. Уни қиймати том ёпмаси учун 1200 дан, қаватлараро ора ёпма учун 1250 дан ошмаслиги керак.
Подвал усти ора ёпмаси ва чордоқ ора ёпмаси иссиқликни сақлайдиган бўлиши хам лозим. Қаватлараро ора ёпмалар билан кўтарувчи девор туташган жой конструксиясига алохида эътибор бериш керак, чунки эътиборсизлик билан туташтирилган жойда “совуқ кўприк” ҳосил бўлиб, бино ишлатилиши даврида айрим нуқсонларни келтириб чиқаради.
Қаватлараро ора ёпмалар товуш ўтказмайдиган бўлиши керак. Шунинг учун уларда товуш изолациясига эга бўлган кўп қатламли конструксиялар ишлатилади ва асосий конструксиялари товуш чиқармайдиган юмшоқ прокладкалар устига қўйилган бўлади. Бундан ташқари, қаватлараро ора ёпмалари бино классига мос келадиган ўтга чидамлилик хусусиятларига эга бўлиши ҳам лозим.
Маълум бир вазифага мўлжалланган хона ора ёпмалари сув ўтказмаслик (санитария-техника кабинаси, ҳаммом, кир ювиш хонаси ёпмалари), ёнмаслик (ёнғин хавфи бор хоналарда), ҳаво ўтказмаслик (пастки қаватларида лабораториялар жойлашган бинолар, буғхоналар ва бошқалар) талабларига жавоб бериш керак.
Қаватлараро ёпма бинонинг қайси жойида жойлашишидан қатъий назар, ўрнатилишида индустриал бўлиши ва шу билан бирга унинг конструктив ечими иқтисодий жихатдан тежамли бўлиши керак.
Қаватлараро ора ёпмалари конструктив ечимига кўра харили ёки харисиз бўлиши мумкин. Харили ора ёпмалари асосий кўтарувчи элемент хари ҳисобланиб, унга қатор ётқизилган тахта, тахта тўшама ва бошқа ёпма элементлари ўрнаштирилади. Булардан ташқари, плитали ора ёпмалари ҳам бўлиб, кўтарувчи плита ёки тўшамалар бинонинг вертикал таянчларига туташтирилган ригел ёки тўсинга қўйилган бўлади.
Харисиз ора ёпмалар ёпма плиталари вертикал таянчдаги кенгайтирилган мослама (копители)га қўйилган бўлади.
Қаватлараро ора ёпмаларда юкларни тўғридан-тўғри девор ва харига узатувчи кўтарувчи элементлар темир-бетон, ёғоч ва пўлат тўсинли бўлиши мумкин. Пўлат тўсинли қаватлараро ёпмалар ишлатиш ҳозирги қурилишларда жуда ҳам чекланган.


Download 24,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish