Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet36/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

Пурковчи тегирмон. 5.5-расмда қувурли камерага эга бўлган пурковчи тегирмон кўрсатилган. Тегирмон чегараланган қувур 1 дан ташкил топиб, унинг пастки қисмида сиқилган ҳаво берувчи конусли найчалар 6 жойлаштирилган. Майдаланиши лозим бўлган материал тегирмонга инжектор 5 орқали берилади. Қувурнинг ичида уюрма оқим ҳосил бўлади. Уюрмали оқимнинг ичида бўлган заррачаларнинг кўп маротаба ўзаро урилиши натижасида материалнинг майдаланиши юз беради. Оқимнинг тирсак 2 дан ўтишида марказдан қочма куч майдони ҳосил бўлади, бу майдон ёрдамида майдаланган материал сараланади. Катта кинетик энергияга эга бўлган йирик заррачалар қувурнинг ташқи девори томонига интилади ва ҳаракатни давом эттириб қайтадан майдалаш зонасига тушади. Майда





5.5. расм. Пурковчи тегирмон:
1-чегараланган қувур; 2-юқориги тирсак; 3-қиясимон тўсиқли панжара; 4-майдаланган маҳсулотни чиқарувчи қувур; 5-материал берувчи инжектор; 6-сиқилган ҳаво бериб турувчи конусли найчалар.

заррачалар эса ҳаво оқими билан биргаликда қиясимон тўсиқли панжара 3 дан ўтиб, қувур 4 орқали ускунадан ташқарига чиқарилади. Бу оқим сўнгра циклон ва енгил фильтрларга юборилади.


Пурковчи тегирмонларда юқори даражада бир жинсли бўлган майдаланган маҳсулот олинади, бироқ улар кўп миқдордаги сиқилган ҳавони ишлатилиши сабабли катта энергия сарфини талаб қилади. Шу сабабдан пурковчи тегирмонлар фақат қимматбаҳо маҳсулотларни ўта юпқа қилиб майдалашда ишлатилади.
Дезинтеграторлар ва дисмембраторлар. Бундай машиналар мўрт ва юмшоқ материаллар (олтингугурт, тузлар, каолин, бўёқлар ва ҳоказо) ни майдалаш учун ишлатилади. Дезинтегратор валларга ўрнатилиб, қарама-қарши тамонларга қараб айланувчи иккита дисклардан иборат (5.6-расм). Дискларга уларнинг айланаси бўйлаб зарба берувчи палецлар шундай жойлаштирилганки, биринчи дискдаги палецлар қатори иккинчи дискдаги









5.6-расм. Дезинтеграторнинг тузилиш схемаси:
1,2-дисклар; 3-зарба берувчи палецлар; 4-юкловчи воронка; 5,7-шкивлар; 6,8-валлар.

иккита палецлар қаторининг ўртасига киради. Марказдан қочма кучлар таъсирида дезинтеграторга тушган материал дисклар ёрдамида машинанинг


ички қисмига улоқтирилиб ташланади ва айланиб турган палецларга дуч келади. Бундай ҳолатда материал майдаланиб, палецлар оралиғидаги бўшлиқдан ўтиб, тегирмоннинг пастки қисмига тушади ва ташқарига чиқарилади. Дискларнинг айланиш сони минутига 1200 дан 2200 гача бўлади.
Металл бўлакчаларидан тозалаш мақсадида материал дезинтеграторга берилишдан олдин ғалвир ва электромагнитли сепаратордан ўтказилади. Бундай шароитда зарба берувчи палецлар ва дисклар металл парчалари таъсирида бузилишдан сақланади.
Дисмембраторларда зарбали палецларга эга бўлган дисклардан биттаси айланувчан бўлади, иккинчиси эса қўзғолмас бўлади ва очиладиган копқоқни ташкил этади. Иккала машиналарнинг ҳам ишлаш принципи бир хил, бироқ дисмембратор дезинтеграторга нисбатан ихчамроқ машина ҳисобланади. Дисмембраторнинг барабани турли шаклдаги тешиклари бўлган халқасимон тўрнинг ичида айланади. Халқасимон тўрнинг вазифаси, биринчидан керакли ўлчамга эга бўлган заррачаларни элаш, иккинчидан, заррачаларни тўрга урилиши таъсирида уларни майдалашга ёрдам бериш.

Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish