Наманган давлат университети Наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 8,47 Mb.
bet42/66
Sana22.04.2022
Hajmi8,47 Mb.
#571951
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   66
Bog'liq
2 5343752435137515107

Учинчидан, ўз-ўзидан кўриниб турибдики, рақамли технологияларнинг кенг жорий этилиши меҳнат бозорига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Миллий иқтисодиётни деярли барча соҳаларида иқтисодий муносабатларнинг электрон тарзда амалга оширилиши глобал тараққиётнинг навбатдаги кўринишларидандир. Шу муносабат билан бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси миллий иқтисодиётни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиши учун барча шароитларни яратишга киришган. Айни даврда глобал бозорда, шу жумладан ишбилармонлик муҳити таркибидаги вертуал муҳитда бизнинг тадбиркорларимизнинг рақобатдошлигини оширишга эришмоғимиз даркор.
Тўртинчидан, ахборот-коммуникация технологиялари тизими ривожланган сари хавфсизлик масалалари ҳам ўзига хос мураккаблашади. Чунки рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши туфайли барча иқтисодий муносабатларда ахборотлар билан ишлаш жараёнлари электронлашади. Айрим тармоқларда роботлашган тизим жорий этилади. Барча вазиятларнинг қарама-қарши томони бўлганидек, ўз-ўзидан электрон муносабатларга хавф туғдирадиган омиллар юзага келади. Масалан, ахборотларни ўғирлаш, тадбиркорларга тегишли бўлган маълумотларга яширинча кириш, банк операцияларига ҳалақит бериш ва шу каби хавфсизлик ҳаракатлари ҳам намоён бўлиши мумкин.
Масалан, 2017 йил сентябрь ойида ўтказилган НАФИ тадбиркорлари-нинг бутун Россия миқёсидаги сўровнома натижалари шундан далолат берадики, 2017 йилда Россия компанияларининг ярми турли хил таҳдидларга дуч келган ва уларнинг 22 фоизи ҳужумлардан молиявий зарар кўришган. Компаниялардаги ўртача йўқотиш миқдори таҳминан 300 минг рублни ташкил қилган ва бу бизнеснинг ҳажмига боғлиқ бўлган. Мамлакатда кибер ҳужумларнинг зарари 115 967 204 788 рублни ташкил қилган343.
Шундай қилиб бугунги кунда рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши сабабли қуйидаги жараёнлар юзага келмоқда:
1) амалдаги иқтисодий-ижтимоий муҳит изчил автоматлаштирилади;
2) бу соҳада ишлай оладиган кадрларни тайёрлашга ўтилади, қолаверса, инсонларни ўз фаолиятида замонавий технологиялардан фойдаланишга тайёрлаш зарурияти келиб чиқади;
3) электрон хавфсизликни таъминлаш чоралари жиддийлашади ва рақамли маданиятни ривожлантириш тақозо этилади.
Ўз-ўзидан бундай жараёнлар кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари орасида кенг оммалашиб боради. Шунинг учун янгидан-янги стратегиялар ишлаб чиқиш, рақамли кўникмаларни оммавий шакллантириш ва таъминлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Электрон ишбилармонлик муҳити — бу бизнес муносабатларига ахборот-коммуникация технологиялари орқали воситачилик қилиш бўлиб, бизнес алмашинувининг турли объектив ва субъектив омилларининг комплекс мажмуидир344. Аммо бунда электр энергия узлуксизлиги таъминланиши шарт.
Айниқса, ёшлар рақамли иқтисодиётга тегишли янги касбларни ўзлаштиришлари давр тақозосидир. Улар турли технологиялардан фойдаланиш, компьютерлар, интернет, катта миқдордаги рақамли маълумотларга ишлов беришга тайёр туришлари керак. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши туфайли одамларни бошқа, янада долзарб интеллектуал касбларга йўналтириш талаби кучаяди.
Кичик бизнес субъектлари рақобалашиши учун тижорат корхоналари, хизматга йўналтирилган корхоналар, айниқса, соғлиқни сақлаш тизими, молия, таълим, шунингдек, нотижорат ва давлат муассасаларида ахборот коммуникацион технологияларни жорий эта оладиган, унда бемалол ишлай оладиган мутахассислар зарур бўлади. Айни пайтда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг энг замонавий ва илмталаб соҳалари инновация ва рақамли технологиялардан фойдаланишда қодир бўлган ходимларга муҳтож.
Шу нуқтаи назарда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва тегишли олий ўқув юртлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тизимининг ишчилари учун «Рақамли иқтисодиёт асослари», «Краудсорсинг ва краудфандинг: янги бизнес имкониятлари», «Рақамли бизнес моделларида патентлашнинг ўрни» каби ўқув қўлланмаларини тайёрлаш ва уларни Савдо-саноат палатаси ҳамда тадбиркорлик ва ишбилармонликни бошқариш вақолати бор муассасалар томонидан қўшма ўқув дастурларини жорий этиш ва бу асосда тадбиркорларни ўқитиш мақсадга мувофиқдир.
Рақамли технологияларга ўтиш корхоналар учун ҳам, давлат учун ҳам бир қатор афзалликларга эга. Хусусан, тадбиркорлар учун янги рақамли технологияларни жорий қилишнинг афзаллиги қуйидагилардан иборат:

  • энг аввало корхоналарнинг харажатлари қамаяди;

  • меҳнат унумдорлиги ошади ва мижозлар билан ишлаш жараёнлари мувофиқлаштирилади;

  • кичик бизнес субъектлари ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатларда тезкорлик ошиши туфайли самарадорлик ортади.

Худди шундай, давлат учун рақамли иқтисодиётнинг афзаллиги қуйидагича:

  • маъмурий тартиб-қоидаларни соддалаштиришга ёрдам беради;

  • кичик бизнес субъектлари фаолиятини тартибга солишда қулайлик яратади;

  • кичик бизнес субъектлари билан давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар яқинлашади ва ўзаро манфаатли муносабатлар чуқурроқ ўрганилади.

Шу билан бирга, тадбиркорлар рақамли иқтисодиёт имкониятларидан тўлиқ ҳабардор бўлмаганликлари туфайли, янги технологияларни жорий этиш ва ходимларга рақамли технологияларни ўқитишга тайёр эмаслар. Шунинг учун кичик бизнес субъектларини рақамли технологияларни ўзлаштиришга ўргатиш ва бизнеснинг рақамли модели афзалликларини тушунтиришга эришиш зарур.
Фикримизча, бизнес юритишда рақамли технологияларни муваффақиятли тадбиқ этиш учун нафақат рақамли технологияларни жорий қилиш, балки бундай технологиялар билан ишлайдиган мутахассисларни етиштириш долзарб масалалардан ҳисобланади. Шу билан бирга, жойларда (давлат бошқарув идораларидан тортиб, оддий кичик корхоналаргача) бизнес жараёнларини яратиш ва маълумотларни ҳимоя қилиш учун энг янги воситалардан фойдаланиш, янги технологияларни ўзлаштиришга қаратилган махсус корпоратив маданиятни яратиш керак. Бизнес соҳасидаги ходимларни доимий равишда ривожланишлари ва ўзларининг рақамли иқтисодиёт тенденциялари тўғрисида билимларини оширишлари учун энг замонавий ва тегишли ахборотларни олишлари керак. Бунинг учун раҳбар ўзи бу соҳани ўзлаштириш учун ва ўз ходимларини мазкур соҳада янги билим ва амалиётга эга бўлишлари учун тренинглар ва қўшимча курсларни ташкил қилиш шароитларини яратиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, ишбилармонлик муҳитини кенгайтиришда ва қулайлаштиришда рақамли иқтисодиётнинг ўрни ва аҳамиятини алоҳида қайд этиш керак. Бундай иқтисодиёт туфайли ривожланаётган виртуал муҳит ишбилармонлик муҳитининг таркибий қисмига айланиб, кичик бизнес субъектларини фаоллаштиради, узоқ масофаларни яқинлаштиради, иқтисодий алоқаларни соддалаштиради, турли бошқарув идоралари билан бўлган алоқаларда коррупцияга йўл қўймайди, жаҳон бозорига тезроқ чиқиш имкониятини беради.

Download 8,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish