Наманган давлат университети Наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 8,47 Mb.
bet41/66
Sana22.04.2022
Hajmi8,47 Mb.
#571951
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   66
Bog'liq
2 5343752435137515107

Биринчидан, рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши бозордаги муҳитнинг кескинлашувига олиб келади. Бозор субъектлари ўртасидаги ўзаро иқтисодий алоқалар тезлашади, рақобатлашувнинг янги (электрон) шакллари юзага келади. Натижада бозорда айрим фаол ҳаракатланаётган кичик бизнес субъектларига қулай муҳит шакллангандек туюлса, ана бошқалари учун ишбилармонлик муҳити ноқулайлашгандек бўлади. Чунки ўз фаолиятини қийин ташкил этадиган кичик бизнес корхоналари ахборотлашган тизимга мослаша олмай қийналади.
Маълумот учун қайд этиш керакки, россияликларнинг 78 фоизи улар учун компьютерда ишлаш табиий ва кундалик жараён эканини айтишган341. Хусусан, муаллиф томонидан олиб борилган илмий изланишлар натижасида аксарият респондентлар рақамли иқтисодиёт тўғрисида эшитган бўлсалар-да, ўз фикрлари билан тушунтира олмадилар. Лекин сўровномада иштирок этган респондентларнинг 89,6 фоизи (бу рақам фақат сўровномада қатнашганларга нисбатан олинган) компьютерда ишлашни табиий ва кундалик жараён деб биладилар342. Бугунги кунда тадбиркорларнинг деярли барчаси интернет тизимидан фойдаланиб келишмоқда. Аммо, уларнинг аксарияти «виртуал алоқа», «рақамли иқтисодиёт» тушунчаларининг қисқача моҳиятини ўз фикрлари билан қайд эта олишмаган. Дарҳақиқат, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланиб борса-да, айрим тадбиркорлар (уларни орасида тажрибалилари ҳам бор) рақамли иқтисодиёт самарадорлигини яхши тушуниб етмаяптилар.
Иккинчидан, рақамли иқтисодиётга хос бўлган технологик ўзгаришлар, ишлаб чиқарувчилар ва харидорларнинг бизнес юритишлари учун янги бозор қоидаларининг юзага келиши намоён бўлади. Бундай муҳитда кичик корхоналар янги рақобат стратегияларини қидириши ва рақобат самарадорлигини оширишлари керак. Айнан шу тарзда ишбилармонлик муҳитида янгича ривожланиш босқичи рўй беради. Чунки рақамли иқтисодиётда ҳам ўзига хос инновациялар қўлланилади. Бу эса мазкур соҳани тараққий этишига олиб келади. Ўз навбатида кичик корхоналар ва микрофирмалар янги шароитларга мослашишлари ва ривожланишлари учун рақамли ахборот технологиялари соҳасида ўзларининг билим ва малакаларини оширишлари талаб этилади. Шу тарздагина кичик бизнес субъектлари бозор муҳитида ўз фаолиятларини сақлаб қолишлари мумкин.

Download 8,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish