Наманган давлат университети Наманган муҳандислик-қурилиш институти


-§ Кичик бизнес ва тадбиркорлик учун хизмат кўрсатувчи инфратузилма фаолиятини баҳолаш



Download 8,47 Mb.
bet34/66
Sana22.04.2022
Hajmi8,47 Mb.
#571951
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   66
Bog'liq
2 5343752435137515107

3.3-§ Кичик бизнес ва тадбиркорлик учун хизмат кўрсатувчи инфратузилма фаолиятини баҳолаш

Бозор инфратузилмаси тадбиркорлик фаолияти учун зарур бўлган барча турдаги хизмат кўрсатишни ўз ичига қамраган бўлиб, кичик бизнес субъектларининг ўзаро иқтисодий муносабатларини самарали бўлишига хизмат қилади. Айни даврда бозор инфратузилмасининг ривожланганлик даражасига қараб ишбилармонлик муҳитининг кўламини белгилаш мумкин. Аниқроғи, ишбилармонлик муҳитининг фаоллашуви бозор инфратузилмаси объектлари ўртасидаги рақобатга боғлиқ. Шу боис мавзуимизда кичик бизнес субъектлари учун хизмат кўрсатувчи инфратузилма фаолиятини баҳолаш алоҳида муҳим вазифалардан ҳисобланади.


Фикримизча, бозор субъектлари томонидан яратилган маҳсулотларни ва кўрсатиладиган хизмат турларини истеъмолчиларга етказиш, бизнес субъектлари билан давлат ўртасидаги муносабатларни тартибга солишга кўмаклашадиган энг зарур унсурлардан бири бўлган, бозор инфратузилмаси ишбилармонлик муҳитини қулайлашувида муҳим роль ўйнайди.
Ҳозирги даврга келиб, ишбилармонлик муҳитини қулайлаштириш мақсадида бозор инфратузилмаларини яхшилашга йўналтирилган бир қатор ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар такомиллаштирилди ва янгилари қабул қилинди. Масалан, янги таҳрирдаги «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»300, «Солиқлар тўғрисида»301, «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғриси-да»302, «Қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»303, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»304 Қонун, фармон ва қарор-ларнинг аҳамиятини тегишли бозор инфратузилмалари яратилганлигида, кичик бизнес ва тадбиркорликка хориж инвестицияларининг кенг жалб этилганлигида, бизнес субъектларининг солиқ ва банк имтиёзларидан фойдаланиши учун қулай шароит яратилганлигида ҳам кўриш мумкин.
Хусусан, 2019 йил 13 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти-нинг «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувват-лаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслари ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида»ги ПФ-5780-сонли фармонида ҳам мамлакатимизда «Жаҳон банки томонидан тадбиркорликни ривожланти-ришни қўллаб-қувватлаш тизимини кенгайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш, аҳолининг кенг қатламларини бизнес юритишга жалб қилиш ва бошланғич капиталдан фойдаланиш имкониятини таъминлаш бўйича давлат органи сифатида тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги»ни305 ташкил этиш белгиланди. Агентлик республика давлат бошқаруви органи бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига бўйсунса-да, асосий функционал вазифаси кичик бизнеснинг барча шаклларини ривожлантиришга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширишдир.
Демак, Ўзбекистонда кичик бизнес субъектларини бозор инфратузилмаси таркибида яна бир институционал ўзгариш асосида давлат томонидан тартибга солишнинг мукаммалроқ воситаси кучга кирди.
Фикримизча, республикада бозор муносабатларини шакллантириш ва ривожлантириш учун инфратузилмадаги асосий бўғин бўлган турли хил объектлар, яъни муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар мажмуи яратиб борилмоқда ва кичик бизнес субъектларига ўз хизматларини кўрсатмоқда. Иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги кичик бизнес субъектларининг ўзаро иқтисодий муносабатларини ташкиллаштиришда биринчидан, ишлаб чиқаришга хизмат қиладиган тузилмалар — транспорт, алоқа, сув ва энергия таъминоти, йўл ва омборхоналар мавжуд. Бозор муносабатларини шакллан-тиришда турли хил биржалар алоҳида ўрин тутади. Шунингдек, кичик бизнес ва тадбиркорлик муносабатларида молиявий жиҳатдан кўмаклашувчи инфратузилмалар — банк ва солиқ тизими, суғурта, реклама, консалтинг ва аудит компаниялари, савдо уйлари ва аукционлар ишлаб турибди.
Ишбилармонлик муҳити фаол бўлиши учун кичик бизнес субъектларига хизмат кўрсатадиган инфратузилма яхши ишлаши керак. Бунинг учун бозор инфратузилмаларининг ўзаро рақобати мавжуд бўлиши лозим. Афсуски, биз ўтказган ижтимоий сўровнома натижаларига кўра респондентлар бозор инфратузилмаси фаолиятига доир муаммоларни устувор даражада эътироф этганлар. Хусусан, ижтимоий сўровномада «Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш учун таклифингиз» деб қўйилган саволга респондентларнинг 37,5 фоизи бозор инфратузилма-ларининг рақобатига эришиш зарурлигини қайд этишган. Респондентларнинг 25,4 фоизи ҳуқуқий асосларга итоаткор бўлиш ва уларни бажарилишини таъминлаш муҳимлигини қайд этишган. Респондентларнинг 17,6 фоизи маъмурий тўсиқларга барҳам бериш орқали кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожига эришиш мумкинлигини айтишган (3.10-расм).

3.10-расм. Респондентларнинг «Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш учун таклифингиз» деган саволга берган жавоблари306

Бозор инфратузилмасини кенгроқ баҳолаш нуқтаи-назарида респондентлар фикрини чуқурроқ ўрганиш мақсадида юқоридаги саволни бошқачароқ тарзда берганимизда ҳам инфратузилмалар фаолиятини кучайтириш ва сифатини оширишга бўлган эътибор сезиларли бўлди.


Хусусан, кичик бизнес субъектлари фаолияти учун зарур бўлган ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш мақсадида берган таклифларида респондентларнинг 32,5 фоизи инфратузилмалар фаолиятини кучайтириш ва сифатини ошириш кераклигини айтишган. Уларнинг 25,7 фоизи маҳаллий бошқарув органлари томонидан эркинлаштиришга эътиборни кучайтириш лозимлигини ва респондентларнинг 20,2 фоизи, инфратузилмаларга малакали мутахассисларни жалб этиш зарурлигини эътироф этишган. Респондентларнинг 15,3 фоизи иқтисодиётни эркинлаштириш ислоҳотларини давом эттириш ва яна 3,1 фоизи эркинлаштириш сиёсатини халқнинг онгига етказиш тарафдоридир (3.11-расм).



3.11-расм. Респондентларнинг «ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш учун таклифингиз» деган саволга берган жавоблари307

Таҳлиллардан кўриниб турибдики, бугунги кунда мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш ва қулайлаштиришда энг аввало бозор инфратузилмалари фаолиятини яхшилаш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва давлат механизми асосидаги дастакларнинг самарали ишлашини таъминлаш муҳим масалалардан ҳисобланмоқда. Қолаверса, бугунги кунда мамлакатимизда ўз фаолиятини олиб бораётган кичик бизнес субъектлари учун нечта бозор инфратузилмалари тўғри келиши аниқланмаган. Бошқача айтганда, мамлакатимиз статистикасида бозор инфратузилмалари сони белгилаб қўйилмаган ва уларнинг йиллардаги динамикаси кўрсатилмаган. Ижтимоий тадқиқотларимиз натижаларига таянадиган бўлсак, респондентлар томонидан бозор инфратузилмалари фаолияти суст эканлиги қайд этилган.


Маълумки, бозор инфратузилмалари таркибида ҳар бир вилоятда Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари фаолият кўрсатиб, «Палата фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, Палата аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги, мустақиллик, очиқлик, ошкоралик ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлигидан иборатдир»308. Айни пайтда Савдо-саноат палатаси томонидан кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлашдан тортиб, уларни халқаро ишбилармонлик ҳамжамиятига интеграциялашгача бўлган вазифалар амалга оширилиб келинмоқда. Шунингдек, давлат ҳоқимиятнинг барча тармоқлари, жумладан, солиқ, банк тизими ва бозор инфратузилмаларининг бошқа субъектлари билан ҳамкорликда ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Ижтимоий тадқиқотларимиз натижаларига кўра Наманган вилояти бўйича иштирок этган респондентларнинг 29,1 фоизи (133 та респондент) мазкур палатанинг фаолиятини «яхши» деб баҳолайди. Аммо сўровномада иштирок этганларнинг 22,0 фоизи (100 та) «ўртача» ва 19,9 фоизи (91 та) «ёмон» деб баҳолайдилар. Респондентларнинг 14,7 фоизи (67 та) ушбу палатани тадбиркорларга керакли ёрдам кўрсатмаслиги тўғрисидаги фикрларини айтишган. Респондентларнинг 14,3 фоизи (65 та) ушбу саволни жавобсиз қолдирганлар. Ушбу таҳлиллардан қўриниб турибдики, 50,3 фоиз респондентлар мазкур ташкилотнинг олиб бораётган фаолиятини ижобий маъқуллаганлар. Қолган 49,7 фоиз респондентлар Савдо-саноат палатасининг олиб бораётган ишларини салбий баҳоламоқдалар309. Бухоро вилоятидаги респондентларнинг бу каби фикр-мулоҳазалари ижобийроқ кўринишни намоён қилади. (3.12-расмга қаранг). Бошқача айтганда, бухоролик тадбиркорлар Савдо-саноат палатаси фаолиятидан мамнунроқ.


3.12-расм. Ижтимоий сўровнома ўтказилган ҳудудлардаги

Download 8,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish