Респондентларнинг нотўғри берган изоҳлари
|
Жавоблар салмоғи
|
Саволни жавобсиз қолдирган респондентлар
|
Жавоблар салмоғи
|
Қайсидир бир соҳани билган ҳолда иш юритиш-31
Узоқни кўра билиш-25
Савдолашиш-23
Корхона сирини асраш-22
Янги ғоялар устида ишлаш-19
Даромадларнинг юқорилилик даражаси-17
Кам сарфлаб кўп манфаат олиш -15
|
21,2%
(152 та)
|
Респондентлар томонидан изоҳлар келтирилмаган-89
|
16,9%
(121 та)
|
Саволга мантиқан тўғри келмайдиган жавоблар
|
Жавоблар салмоғи
|
Илм-фанни ривожлантириб, янги ғояларни амалга ошириш-4;
«Йўқдан бор қиладиган» шахс-2; — Инновацион муҳит-2
|
1,1%
(8 та)
|
Жами 717 та респондент
|
Фикримизча, «ишбилармонлик муҳити» атамаси ўзаро таъсир соҳаларининг чегаралари ва хусусиятларини аниқлаш, шунингдек, барча манфаатдор томонлар фаолиятида тижорат манфаатларининг тарқалишини таъкидлаш учун ишлатилади. Чунки таҳлиллардан кўриниб турибдики, ҳар қандай бизнес субъектининг хўжалик фаолиятида ҳаракатлантирувчи мотив, бу — унинг иқтисодий манфаатидир. Субъект ўзи учун иқтисодий майдон чегараларини торайтириб, уларни бизнесни юритиш муҳити сифатидаги ташқи муҳит, яъни ишбилармонлик муҳити деб белгилайди.
Респондентларнинг 21,2 фоизи берилган саволга мутлақо тўғри келмайдиган жавоблар беришган. Умуман изоҳ келтирмаганлар 16,9 фоизни ташкил этди. Бу каби респондентларнинг ишбилармонлик муҳити тўғрисида умуман тасаввурлари йўқ деб ҳисоблаймиз. Эътиборлиси шундаки, респондентлар орасида «ишбилармонлик муҳити» тушунчасини мантиқсиз изоҳлаганлар (1,1%) ҳам учрайди.
3.6-расм. «Ишбилармонлик муҳити» тушунчасини изоҳлай оладиган ва изоҳлай олмайдиган жами респондентлар ҳолати284
Ижтимоий сўровнома натижаларига кўра, агар «ишбилармонлик муҳити»ни назарий жиҳатдан келтирилган таърифига тўғри келиши мумкин (мантиқан тўғри бўлган изоҳлар билан бирга) бўлган жавоблар салмоғи 38,3 фоизни ташкил этган бўлса, умумий тушунчага эга бўлган респондентлар (яъни жавоблари 50/50 тўғри деб ҳисобланган жавоблар) билан биргаликда 60,8 фоизни ташкил этган. Респондентларнинг 39,2 фоизи «ишбилармонлик муҳити» қандай муҳит эканлиги тўғрисида етарли тасаввурга эга эмаслар (3.6-расм). Айнан шу тоифа кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига ишбилармонлик муҳити тўғрисида назарий тушунчалар бериш зарурлиги мақсадга мувофиқдир.
Илмий тадқиқотларимиз асосидаги ижтимоий сўровномада иштирок этганларнинг 40,6 фоизини микрофирмалар, 28,0 фоизини кичик корхоналар, 20,2 фоизини якка тартибдаги тадбиркорлар ва 11,2 фоизини оилавий тадбиркорлик мақомидаги кичик бизнес субъектлари ташкил этган. Сўровномада иштирок этган жами респондентларнинг Наманган вилоятига 63,6 %и тўғри келди (3.6-жадвал). Шунингдек, Фарғона вилоятидан — 14,1%, Бухоро вилояти (Жондор тумани)дан — 12,1%, Тошкент вилоятидан — 8,1% ва Андижон вилоятидан атиги 2,1% респондентлар иштирок этишган.
Сўровномаларда қатнашганларнинг асосий қисми Наманган шаҳридан бўлиб, улар Наманган вилояти бўйича қатнашган респондентларга нисбатан 27,6 фоизни (жами сўровномада иштирок этганларга нисбатан эса 17,6%) ташкил этади. Шунингдек, Наманган туманига — 11,1%, Уйчи туманига — 10,7%, Косонсой туманига — 8,8%, Поп туманига — 8,6%, Чуст туманига — 7,9% респондентлар тўғри келган. Қолган туманлардан 6—3 фоизгача респондентлар қатнашдилар (3.6-жадвал).
Респондентларнинг 14,1 фоизи Фарғона вилоятидан бўлиб, уларнинг асосий қисми Данғара туманига тўғри келади ва вилоят бўйича жами кўрсаткичнинг 53,4 фоизини ташкил этади. Шунингдек, Қўқон шаҳрига — 33,6%, Марғилон шаҳрига — 2,0% ва вилоятнинг Шўх, Тошлоқ, Учкўприк ва Қўштепа туманларга 1—4 фоизгача респондентлар тўғри келган (3.6-жадвал). Шунингдек, Бухоро вилоятидан — 12,1%, Тошкент вилоятидан — 8,1% Андижон вилоятидан — 2,1%, респондентлар иштирок этишган.
3.6-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |