Ўзбекистонда кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг
1999-2019 йиллардаги динамикаси271
Йиллар
|
Кўрсаткичлар номи
|
Рўйхатга олинган кичик корхоналар ва микрофирмалар
|
Фаолият кўрсатганлари
|
Рўйхатга олинганга нисбатан фаолият кўрсатганлари
|
Рўйхатга олинганга нисбатан фаолият кўрсатмаганлари
|
1999 йилда
|
159719
|
125559
|
78,5%
|
21,5%
|
2009 йилда
|
179693
|
152246
|
84,7%
|
15,3%
|
2019 йилда
01.04.19
|
304571
|
289659
|
95,1%
|
4,9%
|
1999 ва 2009 йиллар фарқи (10 йилда)
|
1,12 марта кўпайган
|
1,21 марта кўпайган
|
6,2 пунктга ошган
|
1,4 марта камайган
|
2009 ва 2019 йиллар фарқи (10 йилда)
|
1,69 марта кўпайган
|
1,90 марта кўпайган
|
10,4 пунктга ошган
|
3,1 марта камайган
|
1999 ва2019 йиллар фарқи (20 йилда)
|
1,90 марта кўпайган
|
2,30 марта кўпайган
|
16,6 пунктга ошган
|
4,4 марта камайган
|
3.3-расмда 1999-2009 йилларда кичик бизнес корхоналарининг рўйхатга олингандагига нисбатан фаолият кўрсатмаганлари 1,4 мартага камайган бўлса, 2009-2019 йилларда худди шу кўрсаткич 3,1 марта камайганлигини кўрсатмоқда ( яна қаранг: 9-илова).
Бу таҳлиллардан кўриниб турибдики, сўнгги 10-йилликда (яъни, 2009-2019 йилларда) кичик бизнеснинг ривожланишидаги ижобий ўзгартириш 1999-2009 йиллардагига нисбатан сезиларлироқ бўлди (3.3-расм). Умуман, 1999-2019 йилларда Ўзбекистонда рўйхатга олинган кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарида фаолият кўрсатмаганларининг сони 4,4 мартага камайганлигини таъкидлаш мумкин.
3.3-расм. Кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг рўйхатга олинганга нисбатан фаолият кўрсатмаганларининг тегишли даврлардаги тенденциялари272
Аммо, юқоридаги таҳлилларимиз Ўзбекистонда кичик бизнесни ҳуқуқий тартибга солиб бўлинди, деган маънони англатмайди. Ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш соҳасидаги ислоҳотлар бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Хусусан, 2017 йил I чорагида фаолият кўрсатмаётган корхоналарни танқидий қайта кўриб чиқиш натижасида ихтиёрий ва мажбурий тугатиш тартиблари тубдан соддалаштирилди. Бунда қуйидаги жараёнларга алоҳида эътибор қаратилди:
тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатидан бир-бирини такрорловчи ва бошқа давлат органларида мавжуд бўлган ҳужжатларни қисқартириш;
ваколатли органлар томонидан тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш ва келишиш муддатларини қисқартириш;
тугатувчилар томонидан муассислари мавжуд бўлмаган кичик корхона ва микрофирмаларнинг муҳрлари, штамплари ва бошқа ҳужжат-ларини ваколатли ташкилотларга тақдим қилиш талабини бекор қилиш;
молиявий фаолият амалга оширмаётган корхоналарни солиқ текширувларини ўтказмасдан камерал назорат хулосаси асосида тугатишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш.
Фикримизча, давлат бошқарув идораларининг вазифалари кичик бизнес субъектлари фаолиятини кучайтириш учун ҳуқуқий тартибга солувчи қулай муҳит яратишдир. Шу туфайли 2020 йилга қадар кичик бизнесни ҳуқуқий тартибга солувчи қонунлар пакети мамлакат миқёсида амал қилаётганлиги ва давр ўтган сари мавжуд қонун ҳужжатларига ҳукумат томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, тобора мукаммаллаша-ётганлиги алоҳида аҳамиятга моликдир. Бундай ёндашув бозор иқтисодиёти тизимидаги ўзгарувчан вазиятларга тез мослашувчанликни ошириб, ислоҳотларни самаралироқ амалга ошириш имконини яратади.
Дарҳақиқат, Ўзбекистонда кичик бизнес корхоналари иқтисодиётнинг барча соҳаларига кириб борган. 2019 йил бошига тегишли статистик маълумотларга кўра, айниқса савдо тармоғида 70457 та кичик корхоналар ва микрофирмалар фаолият кўрсатиб, иқтисодий фаолият турлари бўйича фаолият кўрсатаётган жами субъектларнинг 26,8 фоизини ташкил қилган. Шунингдек, саноатда 56233 та (жамига кўра 21,4%) ва қурилишда 28955 та (ёки 11,0%) кичик корхоналар ва микрофирмалар фаолият кўрсатиб, уларнинг сони йилдан йилга тез ошмоқда. Бу ҳолат сўнгги олти йил мобайнида сақланиб келмоқда. Айнан шу тармоқларда фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари ўртасидаги рақобат муҳити тобора кенгайиб бормоқда (3.4-расм).
3.4-расм. Иқтисодий фаолият турлари бўйича фаолият кўрсатаётган кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг жамига нисбатан улуши273 (2019 йил бошига)
Фаолият кўрсатаётган кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг жамига нисбатан улушида ўртача ўсиб бориш тенденцияси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (9,1%) ҳамда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар (7,5%) соҳасига тўғри келади. Ахборот ва алоқа соҳасида 6738 та кичик корхоналар ва микрофирмалар фаолият кўрсатиб, улар жами фаолият кўрсатаётган кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг 2,6 фоизини ташкил қилди. Соғликни сақлаш ва ижтимоий хизматларни кўрсатишда эса 5364 та кичик корхоналар ва микрофирмалар ўз фаолиятларини олиб бориб, улар жами фаолият кўрсатаётган кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг атиги 2,0 фоизини ташкил этган. Бу каби соҳаларда, жами рўйхатдан ўтган кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг улуши сезиларли ортмаяпти. Фаолият кўрсатган кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг қолган 14,6 фоизи иқтисодиётнинг бошқа турли тармоқларига тааллуқли бўлиб, улар 38,4 мингтани ташкил қилди.
Эътироф этиш керакки, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида жами рўйхатга ўтганга нисбатан фаолият кўрсатаётганлари бошқа тармолардагидан энг устувор бўлиб 97,9 фоизни ташкил этмоқда (3.3-жадвал).
3.3-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |