II боб. Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солиш ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришнинг замонавий услубиёти
2.1. Саноати ривожланган мамлакатларда кичик бизнесни ривожлантиришнинг замонавий услублари
Кичик бизнес ва тадбиркорликни ўрганиш билан боғлиқ тадқиқотлар ва таҳлиллар шуни кўрсатадики, аксарият саноати ривожланган мамлакатларда ушбу сектор мақомини белгилайдиган мезонлар ишлаб чиқилган. Бу мезонлар турли мамлакатларда турли услубда ишга солинган. Шунинг учун кичик бизнес субъектларини кичик ёки ўрта корхоналарга киритиладиган ягона ёндашув йўқ. Айрим давлатларда кичик бизнес мақомини намоён қиладиган бир неча мезонлар қабул қилинган, айримларида кичик бизнес мақомини қайд этадиган фақат бир ёки икки мезон белгиланган (2.1-жадвал).
2.1-жадвал
Хорижий мамлакатларда кичик бизнес ва тадбиркорлик
мақомини белгиловчи кўрсаткичлар125
Кўрсаткичлар
|
АҚШ
|
Буюк
Британия
|
Германия
|
Италия
|
Канада
|
Франция
|
Япония
|
Россия126 Федерацияси
|
Асосий кўрсаткичлар
|
Ишчилар сонига кўра
|
+
|
+
|
+
|
+
|
+
|
+
|
+
|
+
|
Айланма (сотиш) капитал ҳажми127
|
+
|
+
|
+
|
+
|
|
+
|
+
|
|
Қўшимча кўрсаткичлар
|
Йиллик даромад ҳажми
|
+
|
|
|
|
|
|
|
+
|
Бошқа фирмалар капиталида иштирок этиш даражаси
|
|
|
+
|
|
|
|
|
+
|
Кўчмас мулк қиймати ёки миқдори
|
|
|
|
+
|
|
|
|
|
Кичик бизнес мақомини белгилайдиган мезонларнинг турли-туманлиги мазкур мамлакатнинг олиб бораётган сиёсатига, иқтисодиётининг тузилишига, меъёрий-ҳуқуқий базасига, қолаверса, мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитининг ривожига боғлиқ (2.2-жадвал).
2.2-жадвал
«Doing business» гуруҳи томонидан айрим ривожланган давлатларда ишбилармонлик муҳитининг қайд этилган рейтинглари128
Мамлакат
|
2006
|
2007
|
2008
|
2009
|
2010
|
2011
|
2012
|
2013
|
2014
|
2015
|
2016
|
2017
|
2018
|
2019
|
2020
|
Буюк Британия
|
9
|
6
|
6
|
6
|
5
|
4
|
7
|
7
|
10
|
8
|
6
|
7
|
7
|
9
|
8
|
АҚШ
|
3
|
3
|
3
|
3
|
4
|
5
|
4
|
4
|
4
|
7
|
7
|
8
|
6
|
8
|
6
|
Канада
|
4
|
4
|
7
|
8
|
8
|
7
|
13
|
17
|
19
|
16
|
14
|
22
|
18
|
22
|
23
|
Германия
|
19
|
21
|
20
|
25
|
25
|
22
|
19
|
20
|
21
|
14
|
15
|
17
|
20
|
24
|
22
|
Россия
|
79
|
96
|
106
|
120
|
120
|
123
|
120
|
112
|
92
|
62
|
51
|
40
|
35
|
31
|
28
|
Франция
|
44
|
35
|
31
|
31
|
31
|
26
|
29
|
34
|
38
|
31
|
27
|
29
|
31
|
32
|
32
|
Япония
|
10
|
11
|
12
|
12
|
15
|
18
|
20
|
24
|
27
|
29
|
34
|
34
|
34
|
39
|
29
|
Италия
|
70
|
82
|
53
|
65
|
78
|
80
|
87
|
73
|
65
|
56
|
45
|
50
|
46
|
51
|
58
|
Ўзбекистон
|
138
|
147
|
138
|
138
|
150
|
150
|
166
|
154
|
146
|
141
|
87
|
87
|
74
|
76
|
69
|
Ҳар бир давлатда кичик бизнеснинг нақадар аҳамиятли эканлигини, ўша давлатда, ушбу соҳада қўлланилаётган чора-тадбирлар белгилайди. Одатда ривожланган хорижий мамлакатларда олиб борилаётган бюджет-солиқ ва кредит сиёсати кичик бизнес ривожини рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Бу борадаги умумий чора-тадбирларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
солиқларнинг пасайтирилган ставкаларини жорий этиш;
кечиктирилган тўловларни амалга ошириш юзасидан имтиёзлар бериш;
ўз ҳисоб варағидан тўловлар амалга оширилгандан сўнг ҚҚС бўйича баланс тузиш;
муддати узайтирилган ссудаларни тўлашда чегирмаларни самарали тизимидан фойдаланиш;
маҳаллий бюджетга мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар ва ҳоказо.
Булардан ташқари, ривожланган хорижий давлатларда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини таъминлаш мақсадида кенг ҳуқуқий муносабатлар устувор бўлиб, тадбиркорлар учун имкониятларнинг янада кенгайиб бораётганлигидан далолат беради (2.3-жадвал).
2.3-жадвал
Хорижий мамлакатларда ҳуқуқ ва имкониятларнинг кенгайиши129
№
|
Мамлакатлар
|
Демок-ратия
(0—2 балл)
|
Инсон ҳуқуқи-нинг бузилиши
(1—5 балл)
|
Коррупция қурбонлари
(жорий йилда пора бериш заруриятига дучор бўлган шахслар, %да)
|
Сиёсатда қатнашиш
(ҳукумат раҳбар-ларига ўз фикр-ларини билдирган кишилар, %да)
|
1
|
Япония
|
2
|
1
|
3
|
22
|
2
|
Германия
|
2
|
1
|
4
|
35
|
3
|
Буюк Британия
|
2
|
2
|
4
|
24
|
4
|
Италия
|
2
|
2
|
6
|
14
|
5
|
Франция
|
2
|
2
|
6
|
23
|
6
|
Канада
|
2
|
2
|
8
|
20
|
7
|
АҚШ
|
2
|
3
|
9
|
32
|
8
|
Россия
|
1
|
4
|
21
|
13
|
Кўриниб турибдики, ҳозирги даврга келиб деярли барча ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида у ёки бу тарздаги коррупция муаммолари ёки инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари бор бўлса-да, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари жиддий қўлланилиб келинмоқда. Бу ўз навбатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солишда ҳам ўз натижасини бермоқда.
Масалан, Буюк Британияда кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишда, ушбу соҳани қўллаб-қувватлашдаги энг муҳим ташкилий-иқтисодий тадбирлар қаторига қуйидагилар киради:
кичик бизнес манфаатларини таъминлашда Савдо ва саноат вазирлигига алоҳида ваколатлар тақдим этиш;
ҳар бир бошқарма ва департаментда кичик тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш стратегик дастурларини амалга оширишни назорат қилиш ва баҳолаш учун масъулларни тайинлаш;
давлат буюртмаларининг кичик корхоналарга топшириладиган улушини ошириш;
ўқув ва маслаҳат марказлари тармоқларини ривожлантириш;
кичик тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурларининг молиялаштиришни кенгайтириш130.
Мамлакатда кичик бизнесни ривожлантиришнинг давлат стратегияси (2004 йил январда Бош вазир томонидан тасдиқланган, URN №03/1592) қуйидаги асосий мақсадларга эришиш учун йўналтирилган (2.1-расм):
тадбиркорлик маданиятини ва ишбилармонлик муносабатларини ошириш;
молиявий ресурслар таъминотини яхшилаш;
янги корхоналар ташкил этишни фаоллаштириш, уларнинг ривожи ва келажакдаги ўсишини тезлаштириш учун шароитлар яратиш;
депрессив туманларда ёки алоҳида ижтимоий гуруҳларда (масалан, аёллар, майда миллатлар, ногиронлар ва бошқ.) тадбиркорликни ривожлантириш;
тадбиркорларни давлат хизматларидан фаол фойдаланишга жалб этиш (масалан, ахборот, маркетинг, давлат буюртмалари, молиялаштириш, экспорт ва бошқ.);
давлат сиёсатида янада самаралироқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишни такомиллаштирувчи имкониятларни тадбиқ этиш;
кичик ва ўрта корхоналар учун бозор тадқиқотлари даражасини ошириш ва КЎКларнинг ҳолатини баҳолаш.
2.1-расм. Буюк Британияда кичик бизнес ва тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тузилмаси131
Маълумки, 2008 йилдан 2013 йилгача бўлган даврда Буюк Британияда корхоналарга маъмурий босимни камайтириш бўйича дастур амалга оширилган бўлиб, натижада давлат идоралари томонидан берилган маълумотларга кўра, амалдаги меъёр ва талабларга риоя этиш билан боғлиқ корхоналарга тушадиган юк 25 фоизга пасайган. Корхоналар учун пул кўринишидаги тежамкорлик 3,5 миллиард GBP132 ни ташкил этган133.
Германияда кичик ва ўрта бизнес корхоналари ўзининг номи билан «миттельштанд»лар деб аталади. «Миттельштанд»лар асосан собиқ ГФРда яхши ривожланган бўлиб, улар Германия иқтисодиётида муҳим рол ўйнаган. Кичик ва ўрта бизнеснинг самарадорлиги АҚШ ва Япония каби ривожланган давлатлардагига нисбатан анча юқоридир. Йирик корхоналар экспортининг 40 фоизида кичик ва ўрта бизнес корхоналари бевосита иштирок этади. Бу давлатда 12,3 фоиз йирик корхоналар134 улушига миллий даромаднинг 52,6 фоизи тўғри келса, қолган 47,4 фоизи кичик ва ўрта бизнес улушига тўғри келади (2.2-расм).
2.2-расм. Германияда миллий даромад ва банд бўлганлар улуши
«Жаҳон молиявий-иқтисодий инқироз даврида Германия ҳукумати юридик шахслардан, хусусан, кичик бизнес субъектларидан олинадиган фойда солиғини 39 фоиздан 30 фоизгача қисқартирди. Шунингдек, ишсизлик бўйича бадални 6,5 фоиздан 3,3 фоизгача пасайтириш билан бирга ижтимоий суғурта фондига ажратмаларни ҳам камайтирган»135.
Хусусан, «Кун тартиби — 2010» доирасида амалга оширилган давлат сиёсатидаги ислоҳотлар Германияда хусусий секторни фаоллашувига олиб келди. Инновация фаолияти, юқори технологияларни ўзлаштириш, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, экспорт имкониятларини кенгайтириш ва ривожлантириш, янги корхоналарни яратиш ва бандликни рағбатлантириш (айниқса, собиқ ГДР ҳудудларида) қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларига айланди.
Кичик бизнес ва тадбиркорликни кенг ривожлантириш мақсадларида Европа мамлакатларининг асосий маблағлари йўналтирилди ва хусусий инвестициялар жалб этилади. Ўз навбатида бундай сиёсат юритиш туфайли «Федерал иқтисодиёт ва меҳнат вазирлиги» (ФИМВ) томонидан давлат ва барча шерикчилик ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш чора-тадбирлари амалга оширилади. ФИМВда кичик бизнес ва тадбиркорлик, ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятида касбга ўқитишни қўллаб-қувватлашнинг барча оператив масалалари билан «Бош Директорат» (БД) шуғулланади136 (2.3-расм).
2.3-расм. КЎКларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тузилмаси137
Сўнгги йилларда бизнес вакилларининг сўровномалари натижасига кўра, Германияда саноат тармоғи ва хизмат кўрсатиш соҳасининг фаоллашуви туфайли ишбилармонлик муҳитининг яхшиланиши рўй берди138. Масалан, 2017 йилда Германияда ишбилармонлик муҳити индекси кутилмаганда 111 пунктгача кўтарилди. Бу эса IFO (International Finance Organization) тадқиқот институтининг кузатишларига кўра, 2017 йилнинг январь ойига нисбатан 1,1 пунктга ошганлигини кўрсатади139. Шу тарзда иқтисодий ўсиш суръатлари сўнгги 5 йилда бир оз тезлашди.
Францияда ихтироларни амалиётга жорий этиш мақсадида миллий агентлик ташкил этилган бўлиб, бу агентлик томонидан янги техникаларни амалиётда қўллаш учун кичик корхоналар харажатларининг 35 фоиз қопланади. Шунингдек, янги технологияларни ва маҳсулотларни ўзлаштириш мақсадида 50 фоиз атрофидаги харажатлар қопланади140.
|
Майда тадбиркор
|
ўзининг фирмасини ўзи бошқаради ва ишчилар билан бевосита алоқа ўрната олади
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |