БИРИНЧИ ТУЗОҚ: МАҲСУЛДОР ФАОЛИЯТ БИЛАН ҚУВВАТЛАНМАГАН РАҲБАРЛИК
Ҳар бир ишбилармон ёки раҳбар бошқариш фаолиятининг тўрт давридан бирида бўлади.
Маҳсулдор давр. Аввалига сиз фаол равишда сермаҳсул фаолият билан шуғулланасиз. Асосий вақтингиз фойда келтирувчи ҳаракатларга бағишланади. Бу даврда экансиз, сиз пул ишлаб топасиз. Сиз ўзингиз ишлаб чиқаришда бевосита қатнашар экансиз, сизнинг ҳар бир сўзингиз атрофдагиларга ишончли бўлиб туюлаверади.
Бошқарув даври. Ишбилармон барча вазифаларни бир ўзи уддалай олмаслигини англагач, у ҳамкорлар ёки ёлланма ходимлар излашга тушади. Энди вақтнинг анчагина қисми ўз ходимларини меҳнатга йўналтириш ёки юклатилган вазифани уддалашда уларга ёрдам бериш учун кета бошлайди. Ўзингиз маҳсулдор фаолият билан шуғулланиш ўрнига, қўл остингиздагиларда бунга рағбат уйғота бошлайсиз. Бу даврга ўз-ўзидан ўтиш эмас, маҳсулдор фаолиятдан узоқлашиш муаммо саналади. Юзига жиддийликни қўндириб олиб, ҳеч ишга қўл урмаган инсон атрофдагиларнинг ишончини аста-секин йўқота бошлайди.
Кузатувчи даври. Фирма раҳбарлари ўз менежерлари устидан кузатувчи саналади. Бунга сабаб ходимлар ўз бошлиғидан ўрнак олишади. Янги ходим пайдо бўлиши билан “фахрий”лар дарҳол унга ишлаш учун рағбат уйғотишни асосий вазифа қилиб белгилаб олишади. Бунинг нотўғри жойи йўқ, агар улар ўзларининг маҳсулдор фаолиятларини назардан қочириб қўйишмаса. Бироқ бу хавф доим сақланиб туради, чунки эски ходим ўзини раҳбар сифатида кўргиси келади-да. Натижада бошлиқ бевосита ишлаётганлар устидан бошлиқлиқ қилаётган ходимларини доимий кузатувга олишга мажбур бўлади. Ишлаб чиқариш функцияси ишга янги қабул қилинган ходимлар сонига пропорционал равишда ўсмайди, аксинча бир поғона пасаяди.
Кузатувчилар устидан кузатувчилик қилиш даври. Янги ходимлар ишга қабул қилинаверади. Яқиндагина сермаҳсул фаолият билан шуғулланганлар янги ишчиларни бошқара бошлашади. Собиқ раҳбарлар кузатувчига, собиқ кузатувчилар эса кузатувчиларнинг кузатувчисига айланади. Сиз бошқарув пирамидасининг чўққисига чиққансиз ва энди бу структурада максимал вазнга эга бўлдим, деб ҳисоблайсиз. Ахир кимдир кузатувчилар бошқарувчиларини кузатиши, улар эса ўз навбатида ишлаётган инсонларнинг ҳаракатларига раҳбарлик қилишлари ҳақида қайғуриши керак-ку!
Сиз компаниялар бу тузоққа қанчалик осон илиниб қолишини тасаввур ҳам қилмайсиз, ҳатто! Бунга сабаб эса ўша-ўша: инсонлар ўзларига қилаётган иши эмас, эгаллаган ўрни муҳимлик касб этади, деб санашади. Бироқ, ҳақиқатда эса сўзларингизга фақат ҳаракатларингиз қувват бахш этади, эгаллаган лавозимингиз эмас.
Бошқаларни ёндириш учун аввало, ўзимиз ёнишимиз керак. Агар сўзларимизга қулоқ тутишларини хоҳласак, биз фақат гапирмасдан нимадир қилишимиз ҳам керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |