БАҲОНАЛАР ҚАНЧАЛИК ЖИМЖИМАДОР БЎЛСА, ЎЗ-ЎЗИМИЗГА ҲАМДАРДЛИГИМИЗ ШУНЧАЛИК КУЧЛИ
Ҳақиқий хавф шундан иборатки, биз кўпинча чалғитувчи омиллардан ўз омадсизлигимиз ва етарли даражада ишлай олмаслигимизни оқлаш сифатида фойдаланамиз. Баъзида инсонлар ўз ҳаракатсизлигига “гениал” баҳона топиш учун жуда катта энергия сарфлашдан ҳам тап тортишмайди. Улар натижаларга эга бўлмай туриб, яхшигина обрўни сақлаб қолишни исташади. Бироқ бизга баҳоналаримизга эмас, ишимизнинг натижаларига қараб баҳо беришади. Fолиблар вазиятга қарамасдан муваффақиятга эришишади.
Баҳоналаримиз қанчалик чиройли бўлса, биз ўзимизни шунчалик қулай ҳис қиламиз. Бироқ биз ўз ҳаракатсизлигимизнинг қайси йўл билан оқламайлик — хоҳ у дераза ортидаги қорбўрон бўлсин, хоҳ у шунчаки телевизор томоша қилиш бўлсин, — натижа ўша-ўшалигича қолаверади. Қанчалик драматик баҳона тўқир эканмиз, у ўзимизга ва бошқаларга шунчалик ишончли бўлиб туюлаверади. Албатта, биз ўз ҳаракатсизлимимизни аввал довулга дучор бўлиб, сўнг зилзилада сарсон бўлиб, ундан сўнг йўлда ўлган итни кўриб қолиб, уни кўмиш билан овора бўлиб, ундан сўнг эса автомобилингиз ғилдираги янги ётқизилган асфальтга ботиб қолгани, шу сабабли автомобилимиз мотори ўчиб қолгани билан изоҳлашимиз мумкин. Бироқ НАТИЖА ишга боришни истамаганингиз учун шунчаки уйда қолганингиз билан бир хил бўлиб чиқади.
Ишдан чалғитувчи барча омиллар ўз моҳиятига кўра бир хилдир. Улар сизга маълум бир муваффақиятга эришишда халақит беради. “Драматик” баҳона ва важ-корсонларнинг ягона фарқи шундан иборатки, у ўзингизда ва бошқаларда сизга нисбатан раҳм-шафқат туйғусини уйғотади.
Албатта, қор бўрони ва бузилган мотор ўзни оқлаш сифатида яхшироқ кўринишга эга. Бироқ, ўзингиз ўйлаб кўринг: ҳар қандай баҳонанинг моҳияти — ўзгаларнинг диққатини ўзингиздан чалғитиб, бошқа бирор нарсага қаратишдир. Натижада биз вазият қурбонига айланамиз. Биз ҳурмат қозониш ва тан олиниш ўрнига, ҳамдардлик ва тушуниш ахтарамиз.
Танлаш ўз қўлингизда: ё сиз тубанлаша бораверасиз ёки кўзланган мақсадга эришасиз. Бутун вақтини чалғитувчи омилларга сарфловчи инсон ҳақида нима деган бўлардингиз? У ўзининг ҳаёти билан яшамайди, чунки у ўз ҳаётини назорат қилишга қодир эмас. Бутун куч-ғайратини мақсадига эришиш йўлида сарфлаган, чалғимайдиган инсон ўз ҳаётини ўзи қуради.
Ҳаётимизда ўз кучимизни сарфлаган нарсаларимизгина такомиллашиб бораверади. Кўзланган режаларни бажариб, ўзимиз ҳам ўзгарамиз. Кутилмаган вазиятларга вақтини кўп сарфловчи инсон уларни ҳаётининг бош таркибий қисмига айлантириб қўяди. Натижада унинг бутун ҳаёти тўлиқ ўзини оқлашдан иборат бўлиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |