УЧ КУН ҚОИДАСИНИ ХОДИМЛАРИНГИЗГА ҚЎЛЛАШ МУМКИН
Ишлашга рағбат ва ҳаракатланиш импульси сақланиши учун қўл остингиздаги ҳодимларнинг исталгани ҳам уч кундан қандайдир натижага эришишни исташади. Уларга бу ҳодиса механизмини тушунтиринг ва иш жараёнини шундай ташкил этингки, оралиқ натижаларга эришиш мумкин бўлсин.
Бундан ташқари, ходимларга ҳар уч кунда (камида) сизнинг қўллаб-қувватлашингиз зарур. Бу қандайдир мақтов бўлар, рағбатлантириш бўлар, нима бўлганда ҳам улар ўз ҳолига ташлаб қўйилмагани ва сизнинг ёрдамингиздан умид қилишлари мумкинлигини тушунишсин.
Ишга энди киришаётган янги ходим ҳали ҳар уч кунда муваффақиятга эришишнинг уддасидан чиқа олмайди, шунинг учун уни ҳар уч кунда мақтаб, қўллаб туриш керак. Бунинг учун имкониятлар бир талай: қисқача шахсий суҳбат, биргаликда ишлаш, қўнғироқ қилиш, бирор китоб ёки диск совға қилиш.
Ҳар уч кунда қўл остингиздагиларга шундай қўллаб-қувватлаш бериш учун ўзингиз ҳам ишга кўмилган бўлишингиз керак. Ўзингизга ҳам меҳнатга мойиллик ва рағбат керак. Бунинг учун эса ҳар уч кунда муваффақиятга эришишингиздан ўзга самарали восита йўқ. Ҳеч нарса шахсий муваффақиятларингиз сингари ҳаракатланиш импульсингизни сақлай олмайди. Булар компаниянинг исталган соҳасида қўлга киритилган исталган натижалар бўлиши мумкин. Ва бу ютуқларнинг ҳар бири бутун бир жамоага ижобий таъсирини ўтказади.
МУВАФФАҚИЯТЛАРДАН МАСТ БЎЛМАНГ
Бир томондан, ҳар учун кунда маълум бир натижа керак. Бошқа томондан, муваффақият ҳар доим унинг йўлида шижоат билан меҳнат қилганингизни билдиравермайди. Балки бу уч ҳафта илгари қилган уринишларингиз натижасидир?
Бу ҳафта қилган ишларингизнинг мевасини балки бир ойдан кейин кўрарсиз. Бу ярим йилликда қилган меҳнатингиз кейинги ярим йиллик натижаларида ўз аксини топар. Турғунлик давридаги меҳнат балким кейинги кўтарилиш даврида билинар.
Шундай қилиб, бугун эришилган натижаларни бугунги меҳнат ва шижоатга боғлаш муҳим эмас. Кўпинча улар аввалги меҳнатларнинг натижаси бўлади. Сизнинг бу йилги даромадингиз ўз ҳолича аввалги йилларнинг йиғма натижасидан иборатдир.
Шу сабабли бугунги натижалар сизни алдаб қўймасин. Ўз ҳаракатларингизга катта эътибор беринг, улар маҳсулдор бўлиши учун барча чораларни кўринг.
Fолиблар ҳеч қачон маҳсулдорлик давридан чиқиб кетишмайди. Улар ўзларининг бугунги хатти-ҳаракатлари келгуси муваффақиятлари учун асос бўлишини яхши билишади. Fолибларнинг сўзи ва иши фарқланмайди. Улар мақсулдор ишлашади, шу сабабли доим яхши намуна бўлишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |