Мужизакор бола


БОЛА АЪЛОЧИМИ ЁКИ ИККИЧИ?



Download 0,63 Mb.
bet29/31
Sana21.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#29582
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
муъжизакор бола 1

БОЛА АЪЛОЧИМИ ЁКИ ИККИЧИ?

Аслида бу хато таъриф. Аммо соддароқ қилиб уларни шундай атаймиз-да. Юқорида айтиб ўтганимдек, боланинг 3-7 ёш оралиғида 70% тушунчаси шаклланиб бўлади. Бу ёшда, албатта, эътиборли бўлинг. Мактабгача таълим муассасаларида тарбиячилар болангиз билан шуғуллани-шади. Лекин уларга ташлаб қўйиб, беэътибор бўлманг. Ҳар бир ёд олган шеъри учун, ўз қўли билан ясаган ишлари учун қувонганингизни кўрсатинг, мақтанг. Шунда бола, демак, мен шеър ёдласам, нимадир ясасам, ота-онам хур-санд бўлар экан-да, деб ўйлаб, сизни янада хурсанд қи-лишга уринади. Ҳар сафар сизнинг қувонганингизни кўрганда ўзи ҳам қувонади ва ҳаракат қилаверади.


Бола ўзи ҳақида ижобий фикрласин. Мен ақллиман, мен яхши бажара оламан, мен яхши рақсга тушаман, мен чиройли расм чизаман, мен ўртоқларим билан дўст бўлиб ўйнайман, менга ҳамма болалар дўст. Вақти-вақти билан ўзидан сўраб туринг:
- Сен ўзингни қандай бола деб ўйлайсан?
Унинг жавобларини тингланг. Савол туғилиши мумкин. У ўзини зўрман деб ўйласа, кеккайиб кетмайдими? Жуда ўринли савол. Дарахтни ҳам ўз ҳолига қўйсанг, беўхшов бўлиб, тарвақайлаб кетаверади. Унинг кераксиз шохларини бутаб туриш керак. Шундагина чиройли шакл олади. Бола-даги нотўғри фикрларни олиб ташлаб туринг. «Сен ақллисан, шунинг учун ўртоқларингни бирдек ҳурмат қиласан. Ўртоқларингни менсимаслик, паст назар билан қараш сенга тўғри келмайди. Сен энг қўрқмас, жасур бола-сан. Шунинг учун болалар билан уришиб, дўппослашмай-сан. Урушқоқлик яхши инсонга хос эмас. Мен сенга ишона-ман. Сен биласан, сен билан доим фахрланаман. Сен ҳамма билан дўст эканлигингдан хурсандман». Бу гаплар сизнинг фарзандингизга қанчалик ижобий таъсир қилаётганини билсангиз эди. Унинг ўзига бўлган ишонч, ўз кучига ақлига, билимига ишонч, ўз-ўзини ҳурмат қилиш ошади.
У мактабга боряпти. Унинг натижалари билан ҳамиша қизиқинг. Агар тенгқурларидан ортда қолаётган бўлса, унга ёрдам беринг.
Она етти ёшли қизига, ҳарфларни бир-бирига қўшиб, сўз тузишни ўргатяпти.
- Н: О: Н: Қайтар.
Қизалоқ қайтаради:
- Н. О. Н.
- Нима бўлди?
- Н. О. Н.
Яъни, ҳар бир ҳарфни алоҳида айтяпти. Нон сўзини тўла айтолмаяпти.
Бу ҳол бир неча бор такрорланди. Охири қиз “чиройли” сўзлар ва шапалоқ билан сийланди. Бечора йиғлаганича қолди. Сабрли бўлиш. Унга ишонч бериш керак.

  • Сен буни уддалайсан. Сен ҳеч кимдан кам эмассан. Ҳаракат қил. Мен сенга ишонаман. Ҳали ҳаммадан ўтиб кетасан.

Болани ёзувга ўргатишда ҳам шундай. Лекин аксарият ота-оналарда тескарисини кузатиш мумкин.

  • Мол, сен молсан, ҳеч қачон одам бўлмайсан. Шуниям эплай олмайсан. Ландавур, бўшангсан.

Нақадар ажойиб, таҳсинга лойиқ сўз. Ҳар куни бу сўзларни эшитаверган бола камида «император» бўлади. Сиз нимани кутган эдингиз?
Китоб дўконларида ёзувни ўргатишга мослашган қўл-ланмалар, расм чизишни ва бўяшни ўрганишга ёрдам бе-рувчи ҳар хил қўлланма керагидан ортиқ бор. Шулар сизнинг фарзандингиз учун. Нархи арзон. Бойлигингиз камайиб қолмайди.
Китобни бошлаганимдан бери ўз кучига ишонч ҳақида кўп гапиряпман. Жамиятга сон эмас, сифат керак. Жалолиддин Мангуберди каби ўктам, мард ўғлонлар керак. Нодирабегим, Увайсий каби оқила қизлар керак. Фикримга қўшиласизми? Бунинг учун боланинг ҳар бир ҳатти-ҳара-катини рағбатлантиринг. Рағбатлантириш моддий бўлиши шарт эмас. Бир марта яхши иш қилгани учун пул берсангиз, бола кейинги сафар иш буюрганингизда пул сўрайди. Агар у билан фахрланишингизни ҳис қилса, сизни хурсанд қилиш учун тинмай ҳаракат қилади.
Бир ўқувчим бор эди. Уйга вазифа бердим. Эртаси куни сўрасам, жавоб бермади. Ҳатто, вазифа қилмагани учун уялиш ўрнига жуда ҳотиржам тутди ўзини.
- Сенинг ёдлай олмаганингга ишонмайман, рисоладаги-дай боласан-ку. Ҳеч кимдан кам жойинг йўқ. Сенга икки ёки уч баҳо қўйгим келмаяпти. Сираям. Эртагача вақт бера-миз. Сен буни уддалайсан.
Ўқувчиларга вазиятни тушунтириб, чиқиб кетдим. Тўплаган балларни эълон қилдим. Лекин ғолибни эртага аниқлашимни, ўртоқларига имконият беришимизни айтдим.
Эртага яна кириб сўрадим. У тутилиб-тутилиб бўлса ҳам айтиб берди. Мен яна айтдим:
- Шеърни ёд олибсан. Ҳаракат қилибсан. Баракалла. Сендан жуда хурсандман. Ўртоқларинг олдида мени уял-тириб қўймадинг. Лекин яна озгина ҳаракат қил, ифодали, чиройли айт. Мен сенга, албатта, беш баҳо қўйишим керак.
Шу ўқувчи беш баҳо олди. Унинг қувонганини айтмай-сизми, мен беш олдим деб.
Сўнгра эртакни қайта ҳикоялаш топшириғини бердим. Аълочилар шариллатиб, қайта ҳикоялаб бердилар. Мен яна супер аълочига юзландим. Мен унга меҳр билан кулиб қарайман. Бу эса унга дадиллик ва журъат беради.
- Сен ҳам айтиб кўр.
У тенгдошлари айтганига диққат билан қараб турган эди. Чунки у билади беш баҳо олиши мумкинлигини. У доскага чиқиб, қайта ҳикоя қилиб берди. Беш баҳо қўйдим. Аммо унинг ўқиши яхши эмасди. Шунинг учун ўртоқ-ларидан кейин сўрадим ундан.
Демак, диққат билан тингласа, тушуна олар экан. Хотирада сақлаб қолиши ҳам мумкин.
Қаранг, болалар қандай фикрлайди. Мен ўзимни мақ-ташдан йироқман. Фақат тажрибаларим билан ўртоқлаш-моқчиман, холос. Балки китобни ҳамкасбларим ҳам ўқишар.
Паст ўзлаштирувчи ўқувчилар ўқитувчилар томонидан доим дакки эшитаётганлари учун илиқ гапга, меҳрга муҳтож эканликларини сезаман. Улар бир айланиб, яхши ўзлаштирувчига айланиб қолмайдилар, албатта. Билингки, доимо олий маълумотли бўлмайди бир синфдаги ўқувчилар. Уларнинг ичида турли хил касбга, ҳунарга йўналадиган болалар бор. Бугунги кунда барча касб эгалари бирдек керак. Энг муҳими, уларнинг қалбидаги муҳаббатни наф-ратга айлантириб, қўйманг. Ҳаммасини бирдек севинг. Боламнинг бўлгани шу, деб асло ташлаб қўйманг. Ота-она сифатида ҳам.


ХУЛОСА


Мана, сиз билан шу ергача етиб келдик. Лекин хайр-лаша олмайман. Сабаби, фикрларимнинг давоми бор. Баъзи сабабларга кўра, китоб икки қисмдан иборат бўлди. Саҳна-ларда энг яхши, халқ суйган санъаткор концертнинг якуний қисмида чиққани каби, теша тегмаган, ажойиб фикрлар иккинчи жилдга кўчирилган. Умуман олганда, бу икки китоб олманинг икки палласи кабидир. Қачонки, иккаласини ўқиб чиқсангизгина тушунчангиз бутун бўлади. Ўйлаймизки, сиз, албатта, ҳар иккала китобни ўқиб чиқасиз ва ўзингиз учун керакли хулосаларни оласиз. Сизга ҳамиша омад, бахт ва муваффақият ёр бўлсин.



Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish